язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 й. 255-сон "Саҳро олтини" Ўзбекистон-Канада қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1997 й.

N 255



"САҲРО ОЛТИНИ" ЎЗБЕКИСТОН-КАНАДА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Илғор технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг минерал-хом ашё базасини кенгайтириш ҳамда асл ва рангли металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Канаданинг "Сентрал Эйжен Голд" компанияси билан ҳамкорликда геология-қидирув ишларини амалга ошириш бўйича ва ижобий натижалар олинган тақдирда, асл ва рангли металлар қазиб чиқариш бўйича "Саҳро олтини" қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қўшма корхона ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилишига ва улушларнинг 1-иловага мувофиқ тартибда қуйидагича тақсимланишига розилик берилсин: Ўзбекистон томони - 51 фоиз, шу жумладан Давлат геология қўмитаси - 25,5 фоиз, "Қизилтепагеология" давлат геология корхонаси - 25,5 фоиз, Канада томони - 49 фоиз.

Геология-қидирув ишларини маблағ билан таъминлаш тўлиқ Канада томони ҳисобидан таваккалчилик шартларида амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар қўшма корхонанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жанубий-ғарбий Қизилқумдаги Қулжуқтов тоғи доирасида, томонлар келишган ҳудудда олтин, кумуш ва рангли металлар конларини қидириш ва қазиб чиқариш;

аниқланган конларни ўзлаштиришнинг тижорат ва техник мақсадга мувофиқлигини тасдиқлаш учун техник-иқтисодий асослашларни тузиш;

томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини маъқуллашгандан ҳамда комплекс экспертизадан ўтказишгандан сўнг аниқланган конлардан олтин, кумуш ва рангли металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш.

Келишилган ҳудудда геология-қидирув ишлари чоғида салбий натижалар олинган тақдирда "Саҳро олтини" қўшма корхонасига Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибда қулайлиги ушбу қарорда белгиланганидан кам бўлмаган шартларда геология-қидирув ишларини ўтказиш учун, кейинчалик Ўзбекистон томонининг улушини кўпайтирган ва устав жамғармасини қайта ҳисоблаган ҳолда, бошқа ҳудудни бериш кафолатлансин.


4. Белгилансинки:

геология-қидирув ишларининг олиб борилишига қараб, бироқ кўпи билан уч йилдан сўнг "Саҳро олтини" қўшма корхонаси геология-қидирув ишларини давом эттириш мақсади бўлмаган майдонларни бўшатишга мажбурдир;

геология-қидирув ишларининг умумий давом этиш даври - кўпи билан 5 йил;

кейинчалик геология-қидирув ишларини амалга ошириш учун қизиқиш уйғотувчи ҳудудлар аниқланган тақдирда "Саҳро олтини" қўшма корхонасига шу ҳудудлар доирасида яна 5 йилгача ишларни давом эттириш имконияти берилади.


5. "Саҳро олтини" қўшма корхонасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

томонлар келишган ҳудудлар доирасида геология-қидирув ишларини олиб боришга эксклюзив ҳуқуқ;

ушбу ҳудудда аниқланган конлардан исталганида 30 йил мобайнида қазишга эксклюзив ҳуқуқ;

конларни қазишда олинган олтин, кумуш ва бошқа рангли металларни Ўзбекистон Республикасида ҳам, чет мамлакатларда ҳам жаҳон нархлари бўйича эркин алмаштириладиган валютага тўлиқ ҳажмда сотиш;

Ўзбекистон Республикаси банкларида, шунингдек хорижий банкларда хорижий валютада счётлар очиш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда хорижий банк счётларидан чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, бунга маҳсулот сотишдан тушган даромад ҳам киради;

кредитлар, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валютада кредитлар, бунга акциядорлар кредитлари қам киради, олиш ва уларни тўлаш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу кредитларни қўшма корхона мулки билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси ташкилотларида, шу жумладан, хорижда суғуртани амалга ошириш;

устав сармоясини АҚШ долларида белгилаш;

ҳисобот даври якунлари бўйича сўмга қайта ҳисоблаган ҳолда АҚШ долларида бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва ҳисобот тақдим этиш.


6. "Саҳро олтини" қўшма корхонасига 2-иловага мувофиқ имтиёзлар берилсин.


7. Ўзбекистон Республикасида солиқ қонунчилиги "Саҳро олтини" қўшма корхонасининг фаолият кўрсатиш шароитларини ёмонлаштирган тарзда ўзгарган тақдирда саноат йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган вақтдан эътиборан 10 йил мобайнида ушбу қарор қабул қилинган вақтда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар қўллансин.


8. "Саҳро олтини" лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги Инвестиция дастурига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қўшма корхона томонидан геология-қидирув ишларининг амалга оширилишига кўра ушбу лойиҳани кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин.


9 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Саҳро олтини" қўшма корхонаси учун солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 майдаги

255-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Саҳро олтини" қўшма корхонаси устав жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ


Геология-қидирув ишларини амалга оширишга

дастлабки улуш - 80 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон томони - 51%

(40,8 минг АҚШ доллари)



Канада томони - 49%

(39,2 минг АҚШ доллари)


қидириш-қазиб олиш ишларига илгари сарфланган харажатлар суммасида баҳоланган геологик ахборот тарзида


Давлат геология қўмитаси - 25,5%

"Қизилтепагеология" ДГҚ - 25,5%



Пул мабларлари тарзида "Сентрал Эйжен Голд" компанияси - 49,0 %


Томонлар келишган жадвал бўйича 5 йил мобайнида

геология-қидирув ишларини амалга оширишга

кейинги улушлар - 15,92 млн. АҚШ доллари

Давлат мулки қўмитаси томонидан қидириш-қазиб олиш ишларига илгари сарфланган харажатлар суммасида баҳоланган геологик ахборот тарзида 7,959 млн. АҚШ доллари



Пул маблағлари тарзида 7,961 млн. АҚШ доллари


Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 26 майдаги

255-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Саҳро олтини" қўшма корхонаси

учун бериладиган имтиёзлар


"Саҳро олтини" қўшма корхонаси қуйидагилардан озод қилинсин:

геология-қидирув ишларини амалга ошириш, техник-иқтисодий асослашларни тузиш, ишлаб чиқаришни қуриш, тайёрлаш ва ўзлаштириш даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган солиқлар, ажратмалар ва тўловларнинг барча турларидан;

саноат маҳсулоти чиқариш бошлангандан эътиборан 7 йил мобайнида фойда солиғи тўлашдан. Ушбу давр ўтгандан кейин фойда солиғи 16 фоиз миқдорида белгилансин;

мулк солиғи тўлашдан;

саноат маҳсулоти чиқаришнинг бутун даврида қўшма корхона эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна ва материал ресурслари импортига ва тайёр маҳсулот экспортига бож пошлиналари тўлашдан;

қўшма корхонанинг хорижий қатнашчилари дивидендлари бўйича даромадларни чет мамлакатга ўтказишда даромад солиқлари тўлашдан.

Фойда ва қатнашчилар дивидендлари бўйича солиқларни қўшма корхона эркин алмаштириладиган валютада тўлайди.