Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.1995 й. 76-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг фаолияти ва тугатиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.1995 й.

N 76



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ, УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТИ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хорижий сармоя иштирокидаги янги ташкил этилаётган корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиш функциялари юкланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, халқаро бирлашмаларни ва ташкилотларни, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 11-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш".

"г" - "л" кичик бандлари тегишли равишда "д" - "м" кичик бандлари деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомдан 9-банднинг йигирма еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бўйича" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин; кўрсатилган иловага жадвалнинг 1-бандидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Адлия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон ва 1994 йил 17 ноябрдаги 559-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 8-модда
















































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск