язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.1991 й. 290-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 12 ноябрдаги

290-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар

билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва

ташкилотлар, шунингдек уларнинг таркибий

бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. ТАШКИЛ ЭТИШ, ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШ ВА

ТУГАТИШНИНГ УМУМИЙ ТАРТИБИ


1. Мазкур Низом "Ўзбекистон ССРнинг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида" ва Ўзбекистон ССРда хорижий сармоялар ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида ишлаб чиқилган. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоялар билан ишловчи корхоналарни, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларни (бундан кейин корхона деб аталади), шунингдек улардан ажралиб чиққан корхоналарни, филиалларни ва бошқа бўлинмаларни ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунлари бўйича юридик шахс ҳисобланадилар. Улар ўз номидан шартномалар тузишлари, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олишлари ҳамда улар бўйича жавоб беришлари, судда, ҳакамлик судида ва воситачилик судида даъвогарга жавобгар бўлишлари мумкин. Корхона мустақил балансга эга бўлади ҳамда валюта билан ўз харажатларини ўзи тўлиқ қоплаш ва ўзини ўзи молиявий таъминлаш асосида ишлайди.


3. Корхоналар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тақиқланмаган ва ўзларининг уставларида назарда тутилган мақсадларга жавоб берувчи фаолиятнинг барча турларини амалга оширишлари мумкин.

Корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан аниқланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан фақат махсус рухсатнома асосида шуғулланишлари мумкин.


4. Корхоналар исталган хилда, шу жумдадан, хусусий фирма, акционерлик жамияти, жавобгарлиги чекланган жамият, кичик корхона, корпорациялар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид келмайдиган бошқа хилда тузилиши мумкин.


5. Корхоналар, фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан тақиқланган айрим ҳудудлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишлари мумкин.


6. Корхоналар таъсисчи тасдиқлайдиган Устав асосида ишлайдилар, Устав корхоналар фаолиятининг соҳасини ва мақсадларини, унинг жойлашган ўрнини, устав фонди миқдорини, усдав фондини шакллантириш тартибини, тузилишини, таркибини ва корхоналарни бошқариш органларининг ҳуқуқ доирасини, қарорлар қабул қилиш тартибини ва қарор қабул қилишда якдиллик талаб қилинадиган масалалар доирасини, шунингдек уни тугатиш тартибини белгилайди. Уставга Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган ва корхона фаолиятининг хусусиятларига тегишли бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.


7. Корхонанинг фаолият кўрсатиш муддати корхонанинг уставида белгиланади.


8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади. Корхона ташкил этилиши тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.


9. Корхонанинг устав фонди унинг таъсисчилари қўшадиган улуш ҳисобига ҳосил бўлади. У корхонанинг тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда ҳисобига, зарурат бўлганда эса унинг таъсисчиларининг қўшимча улушлари ҳисобига ҳам тўлдирилиши мумкин.


10. Корхонанинг устав фондига қўшиладиган улушлар жумласига мулкий ва интеллектуал бойликларнинг исталган тури киритилиши мумкин.


11. Таъсисчилар томонидан корхонанинг устав фондига улуш сифатида қўшиладиган мол-мулкнинг қиймати жаҳон бозори нархлари бўйича, бундай нархлар бўлмаганда эса таъсисчилар ўртасидаги келишув бўйича баҳоланади. Улушнинг қиймати СССР Даалат банкининг тижорат валюта курси бўйича корхонани тузиш тўғрисидаги шартнома имзоланган кунда ёки унинг таъсисчилари томонидан келишилган бошқа санада сўмларга айлантириб ҳисобланади.


12. Корхоналарнинг таъсисчилари томонидан устав фондига ўз улушлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва бошқа мол-мулклар тўлашдан озод қилинади ва импорт учун солиқ солинмайди.


13. Корхонанинг мол-мулкини ва таваккал ишларини суғурта қилиш унинг хоҳишига қараб амалга оширилади.


14. Корхона ўз фаолиятининг мақсадларига ва мол-мулкининг вазифаларига кўра Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўз мол-мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Уларнинг мол-мулки мажбурий равишда давлат ихтиёрига олинмайди ёки маъмурий тартибда мусодара қилинмайди.

Корхоналарнинг мулкий ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси қонунларининг давлат корхоналари учун белгиланган қоидаларига мувофиқ муҳофаза қилинади. Корхоналарнинг мол-мулкига Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ корхоналарнинг иштирокида низоларни кўриб чиқиш мумкин бўлган органларнинг қарорлари бўйичагина жарима солиниши мумкин.


15. Корхонага тегишли саноатга эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шу жумладан, патентлар шаклида ҳам муҳофаза қилинади. Саноатга эгалик ҳуқуқларини бошқа юридик шахсларга ва фуқароларга, шунингдек бу ҳуқуқларни тижорат асосида фойдаланишга бериш ва уларни чет элларда ҳимоя қилиш тартиби корхонанинг устави билан белгиланади.


16. Корхоналар ўз мажбуриятлари бўйича барча ўзига тегишли мол-мулк ва активлар билан жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси уларнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди, корхоналар эса Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар.


17. Корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари (мулкчилик шаклларидан қатъи назар), Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан низолари, бошқа корхоналар ўртасидаги ўзларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан низолар Ўзбекистон Республикаси судларида, ҳакамлик судида ва вакиллик судида кўриб чиқилади.


18. Корхоналар бошқарув органларининг таркибини ва ҳуқуқ доирасини, қарорлар қабул қилиш тартибини ва ҳал этишда якдиллик талаб қилинадиган бир қатор масалаларни мустақил равишда белгилайдилар.

Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳам, ҳамжамиятдаги бошқа давлатнинг ва хорижий давлатнинг фуқароси ҳам корхона раҳбари бўлиши мумкин.


19. Корхона ўз хўжалик фаолиятининг дастурини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


20. Корхонага ўз хўжалик фаолияти учун зарур бўлган экспорт ва импорт операцияларини мустақил равишда юритиш ҳуқуқи берилган.

Корхона рухсатнома олмасдан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилиш ва маҳсулотни ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун импорт орқали олиш ҳуқуқига эга.


21. Корхоналарнинг чет эл валютасидаги барча харажатлари уларнинг ўз валюта тушумлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан рухсат берилган чет эл валютаси олишнинг бошқа манбалари ҳисобига таъминланиши керак.


22. Корхоналар ўз фаолиятини амалга ошириш учун валюта сўм ҳисобидаги кредитлардан фойдаланадилар.


23. Корхонада резерв фонди ҳамда ўзининг фаолияти ва жамоани ижтимоий ривожлантириш учун зарур бўлган бошқа фондлар тузилади.

Бошқа фондларнинг рўйхати, уларни ҳосил қилиш ва сарфлаш тартиби корхона уставида белгиланади.


24. Корхонанинг солиқлар миқдори ва Ўзбекистон Республикаси бюджетига бошқа тўловлар ҳамда фондларни тузишга ва тўлдиришга йўналтириладиган пуллар ҳисобдан чиқарилгандан кейин қолган даромади корхона таъсисчилари ўртасида устав фондига қўшилган улушга мутаносиб равишда тақсимланади.


25. Хорижий инвесторларга корхона фаолиятидан олинадиган фойдани тақсимлаш натижасида уларга тегадиган пулни хорижий валютада чет элга кўчиришга кафолат берилади.


26. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси корхоналари учун белгиланган нормаларда ва тартибда, агар уларнинг уставида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, тўла тиклаш учун амортизация маблағлари ажратадилар.


27. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловлар тўлайдилар.


28. Корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ оператив, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ва ҳисоботини олиб борадилар.


29. Корхоналарнинг молия-хўжалик ва тижорат фаолиятини текшириш давлат солиқ идоралари ва бошқа идоралар ҳамда аудиторлик ташкилотлари томонидан, ўзларининг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳуқуқлари доирасида амалга оширилади.


30. Корхоналарнинг ходимлари асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат бўлади. Корхоналар маъмурияти корхоналарда тузиладиган касаба уюшмалари ташкилотлари билан коллектив шартномалар тузиши шарт. Ушбу шартномаларнинг, жумладан, жамоанинг ижтимоий ривожланиши тўғрисидаги низомларнинг мазмуни Ўзбекистон республикаси қонунлари ва корхоналар устави билан белгиланади.


31. Ходимларни ишга ёллаш ва бўшатиш масалалари, меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек моддий рағбатлантириш шакллари ва миқдорлари корхона томонидан мустақил равишда ҳал қилинади.


32. Корхона ўзининг уставида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда, Ўзбекистон Респубпикаси Молия вазирлигининг қарори бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг судлари, ҳакамлик суди тақдимномаси бўйича тугатилиши мумкин. Тугатиш тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.



II. ХОРИЖИЙ КОРХОНАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ,

УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ВА УЛАРНИ

ТУГАТИШ ТАРТИБИ


33. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сормоялар мол-мулкнинг 100 фоизини ташкил этадиган корхоналар ва ташкилотлар хорижий корхоналар ҳисобланади.


34. Хорижий корхона бир ёки бир неча хорижий инвестор томонидан ташкил этилиши мумкин.


35. Хорижий корхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлар техникавий-иқтисодий асослар ва таъсис ҳужжатларининг лойиҳалари билан биргаликда хорижий инвестор (ёки унинг ваколат олган вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига (бундан кейин давлат органи деб аталади) киритилади, унинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий корхоналарни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


36. Хорижий инвесторнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ишлаб турган корхонани тўла мулк қилиб сотиб олиши учун у корхона эгаси билан келишилган тегишли шартнома матнини, мол-мулкни ва фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишда эса мулк эгаси билан келишилган олди-сотди ёки ижара шартномаси матнини кўрсатади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР,

ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ,

УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ВА

УЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


37. Уставга мувофиқ ўз фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва бир ёки бир неча хорижий давлатнинг ҳудудига тарқаладиган бирлашма халқаро бирлашма (ташкилот) ҳисобланади.


38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мол-мулкида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар қатнашадиган корхоналар ва ташкилотлар қўшма корхоналар (бундан кейин ҚК деб аталади) ҳисобланади.


39. Халқаро бирлашмалар ҚК учун белгиланган таргибда тузилади, ўз фаолиятини амалга оширади ва тугатилади.


40. Янги юридик шахсни тузиш йўли билан ёки хорижий юридик шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ишлаб турган корхоналарининг бир қисмини сотиб олиш йўли билан ҚКлар ташкил этилади.


41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акционерлик жамиятлари ва жавобгарлиги чекланган жамиятлар шаклида ҚКларни ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш мазкур Низомда, шунингдек акционерлик жамиятлари, жавобгарлиги чекланган жамиятлар ва қимматбаҳо қоғозлар тўғрисидаги бошқа амалдаги қонунлар ва норматив актларда белгиланган тартибда амалга оширилади.


42. ҚКлар уларнинг иштирокчилари ўртасида тузилган шартномалар асосида ташкил этилади.


43. ҚК ташкил этиш ҳақидаги қарор бевосита ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчилар томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ёки асосий фондлари 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган суммадан ошадиган ишлаб турган Ўзбекистон корхонасининг акцияларини ёки пайларини хорижий инвесторга сотиш йўли билан Ўзбекистон корхонасини қўшма корхонага айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистонлик қатнашчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан қабул қилинади.

44. Бир ёки бир неча ўзбекистонлик юридик шахслар ва фуқаролар ҳамда бир ёки бир неча хорижий юридик шахслар ва фуқаролар ҚКларнинг қатнашчилари бўлишлари мумкин.


45. Ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчиларнинг ҚК устав фондидаги улуши улар ўртасидаги келишув бўйича белгиланади.


46. ҚКлар қатнашчилари ҚКлардаги ўз улушларини ўзаро келишувга кўра учинчи шахсларга тўла ёки қисман бериш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистонлик қатнашчилар хорижий қатнашчиларнинг улушларини сотиб олишда устун ҳуқуққа эгадирлар.

ҚК қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисларга ўтади.


47. ҚКларнинг қатнашчилари томонидан тайинланадиган шахслардан иборат бошқарув ҚКнинг юқори органи ҳисобланади. Бошқарув қарорларини қабул қилиш тартиби ҚКларнинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланади.

ҚКларнинг фаолиятига кундалик раҳбарлик қилиш ўзбекистонлик ва хорижий қатнашчилар тузадиган дирекция томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам, бошқа давлат фуқароси ҳам ҚК ва ижроия органларининг раҳбарлари бўлишлари мумкин. Бунда хорижий фуқаро кўрсатилган лавозимлардан фақат биттасини эгаллаши мумкин.


48. Хорижий қатнашчи ҚК тугатилганда ёки ундан чикқанда, ўзбекистонлик қатнашчилар ва учинчи шахслар олдидаги ўз мажбуриятларини қоплагандан кейин, тугатилиш ёки чиқиш вақтидаги қолдиқ қиймати бўйича ҚК мол-мулкидаги ўз улушини пул ёки товар шаклида қайтариб олиш ҳуқуқини олади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН

ТАШҚАРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЮРИДИК ШАХСЛАРИ ВА ФУҚАРОЛАРИ ИШТИРОКИДА

ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР НА ТАШКИЛОТЛАР,

ҚЎШМА КОРХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ,

УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ВА

УЛАРНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


49. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек қўшма корхоналар (бундан кейин чет эл ҚКлари деб аталади) ташкил этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва уларни тугатиш Низомда, шунингдек улар ташкил этиладиган ва иш олиб борадиган давлатларнинг қонунчилик актларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


50. Чет эл ҚКларини тузиш тўғрисидаги таклифлар, техник-иқтисодий асослар ва таъсис ҳужжатларининг лойиҳалари билан биргаликда, ўзбекистонлик қатнашчилар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ташқи савдо ва хорижий мамлакатлар билан алоқалар қўмитасига киритилади, унинг розилиги билан бундай корхоналарни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


51. Чет эл ҚКлари янги юридик шахсни тузиш йўли билан ёки Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари ва фуқаролари томонидан ҳамжамиятнинг бошқа давлатлари ва хорижий давлатларнинг ишлаб турган корхоналаридаги улушни сотиб олиш йўли билан ташкил этилади.



V. ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРНИНГ,

ҚЎШМА КОРХОНАЛАРНИНГ АЖРАЛИБ ЧИҚҚАН

КОРХОНАЛАРИНИ, ФИЛИАЛЛАРИНИ ВА БОШҚА

БЎЛИНМАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, УЛАРНИНГ

ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ ВА УЛАРНИ ТУГАТИШ

ТАРТИБИ


52. Халқаро ташкилотлар, ҚКлар, чет эл ҚКлари ҳам Ўзбекистон Рсспубликаси ҳудудида, ҳам унинг ҳудудидан ташқарида ажралиб чиққан корхоналар, филиаллар ва бошқа бўлинмалар тузишлари мумкин, бунинг учун таъсис ҳужжатларида уларга шундай ҳуқуқ берилган бўлиши керак.


53. Бошқа корхона томонидан тўла хўжалик юритишга ўз мол-мулкининг бир қисмини бериш йўли билан юридик шахс сифатида ташкил этилган кархона ажралиб чиққан корхона ҳисобланади.

Таъсисчи ажралиб чиққан корхонанинг уставини тасдиқлайди, унинг раҳбарини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актларида назарда тутилган мулкдорнинг ажралиб чиққан корхонага нисбатан бошқа ҳуқуқларини амалга оширади.


54. Халқаро ташкилот, ҚК ва чет эл ҚКсининг турган жойдан ташқарида жойлашган ва уларнинг барча ёки бир қисм вазифаларини бажарувчи алоҳида бўлинмаси филиал ҳисобланади.


55. Халқаро ташкилотлар, ҚК, чет эл ҚКси ҳамда бошқа юридик шахслар (мулкчилик шаклидан қатъи назар) ва фуқаролар ўртасида ташкил этиладиган, корхоналар халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг, чет эл ҚКларининг ажралиб чиққан корхонаси, филиали ва бошқа бўлинмалари деб эътироф этилмайди.


56. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг ажралиб чиққан корхоналарини, филиалларини ва бошқа бўлинмаларини ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши ҚКларга татбиқан мазкур Низомда, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида, шунингдек бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган Низомда (уставда) белгиланган истиснолар билан амалга оширилади.


57. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташкил этилган ва ишлаётган халқаро ташкилотларнинг, ҚКларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ажралиб чиққан корхоналарини ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши чет эл ҚКларига татбиқан мазкур Низомда, шунингдек бошқа давлатларнинг қонунчилик актларида белгиланган дартибда амалга оширилади.


58. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидан ташқарида ташкил этилган ва ишлаётган халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, ҚКлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ажралиб чиққан корхоналарни ташкил этишлари мумкин.

Бундай ажралиб чиққан корхоналарни ташкил этиш, тугатиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши ҚКларга татбиқан, мазкур Низомда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномаларида, шунингдек бош корхонанинг юқори органи тасдиқлаган уставда белгиланган истиснолар билан амалга оширилади.


59. Ажралиб чиққан корхоналар халқаро бирлашмалар ва ташкилотларнинг, ҚКларнинг мажбуриятлари учун, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, ҚКлар эса ажралиб чиққан корхоналарнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайдилар.


60. Ҳамжамиятнииг бошқа давлатлари ва хорижий давлатлар ҳудудида жойлашган халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, ҚКларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ҳуқуқига зга бўлмаган филиалларини, ваколатхоналарини ва бошқа бўлинмаларни ташкил этиш тақиқланади.