ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банкротлик /Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 05.05.1994 й. 1055-XII-сон "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
05.05.1994 й.
N 1055-XII
"БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН
КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига қонунларни "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида таклифлар киритсин;
Ҳукуматнинг қарорларини "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқиши ва бекор қилишини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, қонунлар "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Кенгаши Раиси
вазифасини бажарувчи Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 31-модда