Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.02.2003 й. 76-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 13 февралдаги

76-сон қарорига

ИЛОВА



Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи

ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган

ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер

хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига

ажратмаларни амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашдаги ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармони 4-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва деҳқон хўжаликларидан (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) ундириладиган ер солиғи тушумларидан ҳамда фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи тушумларидан Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ажратмаларни амалга ошириш тартибини тартибга солади.


2. Ер ва ягона ер солиғини (тўловчилар томонидан) ҳисоблаб чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.



II. ЮРИДИК ШАХС БЎЛГАН ВА ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ЕР

СОЛИҒИНИ ЎТКАЗИШ ВА ТАҚСИМЛАШ


3. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) томонидан тўланган ер солиғи ҳисоблаб чиқарилган суммада (100%) "Ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджети даромадлари"нинг 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига ушбу солиқлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги ерлари учун (юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун) ва жисмоний шахслардан (юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари учун) ер солиғи тўлаш учун Давлат бюджети даромадлари бюджет классификациясига мувофиқ алоҳида белгиланадиган тегишли бўлимлар ва параграфларга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақамлари билан ўтказилади.


4. Деҳқон хўжаликлари (юридик шахс бўлган ва юридик шахс бўлмаган) томонидан ер солиғи тўловидан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига (тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан) тушган маблағнинг 5% миқдоридаги қисми дастурли йўл билан автоматик равишда Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.


5. Сумманинг ажратилгандан кейин қолган қисми (95 фоизи - ҳисоблашда 100 фоиз деб қабул қилинади) дастурли йўл билан автоматик режимда бўлинади ва 23402-сон баланс ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар учун ундирилган ер солиғи тушумларини ҳисоблаш учун жорий этилган бўлим ва параграфга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан, ёзиб қўйиш ва кейинчалик ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар нормативларига биноан тегишли бюджетлар ҳисоб рақамларига ажратиш учун ўтказилади.



III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН

ЯГОНА ЕР СОЛИҒИНИ ЎТКАЗИШ ВА ТАҚСИМЛАШ


6. Фермер хўжаликлари томонидан тўланган ягона ер солиғи ҳисоблаб чиқарилган суммада (100%) "Ер ва ягона ер солиқлари бўйича республика бюджети даромадлари"нинг 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги ерлари учун ундириладиган ягона ер солиғи тушумларини ҳисобга олиш учун жорий этилган Давлат бюджети даромадлари бюджет классификацияси бўлими ва параграфига мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан ўтказилади.


7. Фермер хўжаликлари томонидан ягона ер солиғи тўловидан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига (тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан) тушган маблағнинг 2,5% миқдоридаги қисми дастурли йўл билан автоматик режимда Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Фермер хўжаликларига уларнинг ягона ер солиғини траншлар бўйича тўлаши учун маблағлар суммасини йўналтириш ҳам худди шундай тартибда амалга оширилади.


8. Сумманинг ажратилгандан кейин қолган қисми (97,5 фоизи - ҳисоблашда 100 фоиз деб қабул қилинади) дастурли йўл билан автоматик режимда бўлинади ва 23402-сон баланс ҳисоб рақамига, юридик шахслардан қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар учун ундирилган ягона ер солиғи тушумларини ҳисоблаш учун жорий этилган бўлим ва параграфга мувофиқ бўлган шартли ҳисоб рақами билан, ёзиб қўйиш ва кейинчалик ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар нормативларига биноан тегишли бюджетлар ҳисоб рақамларига ажратиш учун ўтказилади.



IV. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ


9. Республика бюджети даромадига тўланган ер ва ягона ер солиқлари суммасининг тўғри тақсимланиши ва Жамғармага ажратмаларнинг тўғрилигини назорат қилиш жойлардаги тижорат банкларининг тегишли муассасаларига юкланади.


10. Жойлардаги солиқ органлари деҳқон хўжаликлари томонидан тўланадиган ер солиғидан Жамғармага маблағни тўғри ажратиш мақсадида ер солиғи тўлови бўйича тўлов билдиришномалари ва квитанцияларига "деҳқон хўжалиги" деб ёзиб қўйишади. Ер солиғи суммаси участка инспекторлари томонидан олинган тақдирда деҳқон хўжаликлари томонидан тўланган ер солиғи суммаси банк муассасасига алоҳида ведомость бўйича топширилади.


11. Солиқ органларининг "1-Н" шакли бўйича ҳар ойдаги ҳисоботларида фақат ер ва ягона ер солиқларининг бўлиниш натижасида 23402-сон баланс ҳисоб рақамига ҳақиқий тушган суммаси акс эттирилади.


12. Жойлардаги молия органлари бухгалтериялари ойлик (шифрли), чораклик ва йиллик ҳисоботларда фақат маҳаллий бюджетлар ҳисоб рақамларига 23402-сон баланс ҳисоб рақамлари орқали ҳақиқий тушган суммани акс эттиришади.


13. Жамғарманинг 20205-сон махсус ҳисоб рақамига тушган ер ва ягона ер солиғи суммаси Жамғарманинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.


14. Жамғарма тегишли равишда деҳқон ва фермер хўжаликларидан ундириладиган (5% ва 2,5%) ер солиғи ва ягона ер солиғи тушумларини, кейинчалик ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш учун, автоном режимда бўлиш имконини берадиган тижорат банклари учун махсус дастур харажатларини қоплайди.



V. ЖАВОБГАРЛИК


15. Деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан ер ва ягона ер солиқлари белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда солиқ органлари томонидан инкасса топшириқномалари юборилади. Бунда ундириладиган солиқлар (деҳқон хўжаликларидан 5 фоизни ва фермер хўжаликларидан 2,5 фоизни қўшган ҳолда) жами суммасига ёзилган пеня ҳисобга олинади, ушбу суммалар дастурли йўл билан автоматик режимда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун, сўнгра эса тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан дастурли йўл билан автоматик режимда 23402-сон ҳисоб рақамига бўлиш учун тегишли шартли ҳисоб рақамлари билан 23409-сон махсус транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.

































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск