Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикасининг Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.07.1993 й. 380-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 30 июлдаги

380-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Кичик ва

ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга

кўмаклашувчи жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасининг Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармаси, бундан буён Жамғарма деб аталади, тадбиркорлик ҳаракатини фаоллаштириш, кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистоннинг бозор инфраструктурасини такомиллаштириш мақсадида тузилади.


2. Жамғарма мустақил юридик шахс ҳисобланади, алоҳида балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларига эга бўлади.


3. Жамғарма фаолиятидан тушган даромадлар ва тушумлар ўзининг ихтиёрида қолади ва ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун йўналтирилади.


4. Жамғарманинг манзили: Тошкент шаҳри.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Жамғарманинг асосий мақсадлари:

кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўли билан бозор муносабатларини босқичма-босқич ривожлантириш, бозор инфраструктурасини шакллантириш соҳасида давлат сиёсатини ўтказишга кўмаклашиш;

халқаро молия ташкилотлари, шунингдек, МДҲ мамлакатларидаги Жамғармага ўхшаш ташкилотлар билан кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратиш масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборатдир.


6. Жамғарманинг мақсадларига мувофиқ қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

имтиёзли шартларда кредитлар бериш, шунингдек республика бозорларини товарлар билан тўлдириш, четдан келтириладиган маҳсулот ўрнини қоплаш ва экспортни кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, янги иш жойларини яратиш учун кичик ва ўрта тадбиркорлик тузилмаларига молиявий ёрдам кўрсатиш;

кичик ва ўрта тадбиркорлик тузилмаларининг инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рақобатбардошли тайёр маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини рағбатлантириш;

рақобат муҳитини яратиш, бозор инфраструктурасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун республикамиз ва чет эл сармояларини жалб этиш;

тадбиркор кадрлар, менежмент, маркетинг, ташқи иқтисодий банк-молия фаолияти соҳасида мутахассислар тайёрлашни ва ўқитишни таъминлайдиган, тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларини, нашриётчилик фаолиятини амалга ошираётган фирмалар ва ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш;

республикада тадбиркорликни ва бозор инфраструктурасини ривожлантириш соҳасида прогноз-таҳлилий фаолиятни амалга ошириш;

маълумотлар банкини яратиш, Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда тадбиркорликни ташкил этиш бўйича ахборот-ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш;

Жамғарма маблағларидан фаол фойдаланишга ва унинг оборотини тезлаштиришга ёрдам берувчи кредит беришнинг лизинг операциялари, ижаранинг турли шаклларини амалга оширишни таъминлаш;

тақчил халқ истеъмол молларини ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишни кенгайтиришга йўналтирилган кичик ва ўрта тадбиркорликнинг дастурлари учун маблағ ажратиш;

кичик ва ўрта тадбиркорликнинг дастурларини танлаб олиш ва уларни амалга ошириш учун маблағ ажратиш масаласини халқаро молия ташкилотлари билан ўрганиб чиқиш;

Жамғармадан ажратилган маблағларнинг тадбиркорлик тузилмалари томонидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларида фаол иштирок этиш.


7. Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун Жамғарма Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагиларга ҳақлидир:

ўз ваколати доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан мустақил равишда юридик актларни амалга ошириш;

хўжалик юритувчи субъектларга Жамғарма томонидан ажратиладиган ёки улар Жамғарма кўмагида оладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, агар белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган бўлса, маблағ ажратишни тўхтатиб қўйиш шарти билан, назорат қилиш;

кичик ва ўрта тадбиркорлик, бозор инфраструктураси, тадбиркорлик ва рақобатни қўллаб-қувватлашнинг ахборот тизимларини ривожлантиришни таъминлайдиган хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишда ва уларнинг фаолиятида улуш қўшиб қатнашиш;

қийматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш;

кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган халқаро дастурларда ва битимларда қатнашиш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

Жамғарманинг бўлимларини, филиалларини ва вакилликларини очиш;

Жамғарма мақсадларига жавоб берадиган ва амалдаги қонунлар билан тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ТАЪСИСЧИЛАРИ ВА ҚАТНАШЧИЛАРИ


8. Жамғарманинг таъсисчилари ва қатнашчилари бўлиб "Рустамбанк" универсал тижорат банки, "Агрохизмат" акционерлик жамияти, "ЮНИТЕХ Интернейшнл" қўшма корхонаси, Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркор" акционерлик-тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлар уюшмаси, "Ипак йўли" уюшмаси, Инновация ва менежмент маркази, корхоналар, ташкилотлар, банклар, биржалар, уюшмалар, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, фуқаролар, хорижий юридик ва жисмоний шахслар, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар ҳисобланадилар.



IV. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


9. Жамғарма бошқарувининг юқори органи таъсисчилар ва қатнашчиларнинг конференцияси ҳисобланади, у Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, 1-2-иловаларга* мувофиқ бошқарувни, бошқарув раисини ва унинг ўринбосарларини, тафтиш комиссиясини сайлайди, ижро этувчи орган (дирекция)нинг бош директорини тасдиқлайди.


10. Жамғарма бошқаруви:

асосий йўналишлар бўйича Жамғарма фаолиятини мувофиқлаштиришни;

Жамғарма дирекцияси, филиаллари, вакилликлари фаолиятига умумий раҳбарликни;

кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг аниқ дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этишни, бозор инфраструктурасини шакллантиришни;

турли ташкилотларда, шу жумладан, чет элларда Жамғарма манфаатларини ифодалашни амалга оширади.


11. Тафтиш комиссияси Жамғарманинг ва ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий ва хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади.


12. Жамғарманинг бош директори умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарманинг жорий фаолияти учун жавоб беради, Жамғарма номидан ваколатномасиз иш кўради, бошқа юридик шахслар билан муносабатларда унинг номидан вакиллик қилади, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат қонунларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларига эгалик қилади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.



V. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


13. Жамғармага берилган ёки унинг хўжалик фаолияти натижасида олинган асосий ва айланма маблағлар Жамғарманинг мол-мулки ҳисобланади.


14. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг манбалари ҳисобланади:

Жамғарма таъсисчилари ва қатнашчиларининг бадаллари;

Жамғарма фаолиятидан олинган даромадлар ва бошқа тушумлар;

қонун билан белгиланган тартибда Жамғарманинг қийматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш йўли билан жалб этилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ажратилган маблағлар;

ихтиёрий бадаллар, хайр-эҳсонлар ва амалдаги қонунлар билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


15. Жамғарма уч йил муддатга солиқлардан, давлат божидан, божхона божидан ва давлат бюджетига ундириладиган бошқа тўловлардан озод қилинади. Жамғарманинг корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек бошқа корхона ва ташкилотлар даромадининг Жамғармага бериладиган қисми амалдаги қонунларга мувофиқ бюджетга тўланадиган солиқлардан озод қилинадилар.


16. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради.

Давлат Жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Жамғарма эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



VI. ДАРОМАДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


17. Жамғарманинг хўжалик фаолиятидан олинган даромаднинг, қийматли қоғозлар бўйича даромадларнинг, мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг, 40 фоизи таъсисчиларга, 60 фоизи Жамғармани тўлдиришга тақсимланади. Ажратилган маблағдан бошқаларни маблағ билан таъминлашдаги имтиёзлар таъсисчилар ва қатнашчилар конференцияси томонидан белгиланади.



VII. ЖАМҒАРМАНИ ТУГАТИШ


18. Жамғарманинг фаолияти таъсисчилар ва қатнашчилар конференцияси қарорига мувофиқ ёки қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда тугатилади.


19. Тугатилган Жамғарманинг мол-мулки ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлангандан ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, уларнинг қўшган улушига мутаносиб равишда таъсисчилар ва қатнашчилар ихтиёрига берилади.


































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск