ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати / Умумий қоидалар /

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишда қонунийликни таъминлаш бўйича кўрсатма Қорақалпоғистон Республикаси Адлия Вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари бошлиқларига 23.08.2001 й. N 01-01-28

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қорақалпоғистон Республикаси

Адлия вазирига, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар Адлия

Бошқармалари бошлиқларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Ички Ишлар вазирига, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар Ички Ишлар

Бошқармалари бошлиқларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Миллий хавфсизлик хизмати раисига,

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар Миллий

хавфсизлик хизмати

Бошқармалари бошлиқларига


Қорақалпоғистон Республикаси

ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ

Бош бошқармаси бошлиғига,

вилоятлар Давлат солиқ

Бошқармалари бошлиқларига


Қорақалпоғистон Республикаси

Прокурорига, вилоятлар ва уларга

тенглаштирилган прокурорларга


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини

текширишда қонунийликни таъминлаш бўйича

КЎРСАТМА



Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”, 2000 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги Фармони ва улар асосида қабул қилинган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш тартиби белгиланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари давлат ҳокимияти вакиллари сифатида хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларини, мансабдор шахсларини ва тадбиркорларни фақат текширилаётган ёки ўрганилаётган масала бўйича тушунтиришлар бериш, уларга ойдинлик киритиш ва аниқлаштириш учун белгиланган тартибда чақиришга ҳақли.

Бироқ бир қатор ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда, хусусан, Текширишларни рўйхатга олиш китобини мажбурий равишда тўлдиришдан бўйин товлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини ва тадбиркорларни тушунтиришлар бериш учун чақиргандек бўлиб, аслида уларнинг фаолияти текширилмоқда.

Тадбиркорларнинг шикоятларидан шу нарса маълум бўлмоқдаки, юқорида қайд этилган органларнинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, айрим ҳолларда чақирилганларни бир неча соатлаб асоссиз ушлаб турмоқдалар, ўзларини ҳурматсизларча ва менсимаслик билан тутмоқдалар, тааллуқли бўлмаган материалларни талаб қилмоқдалар, айрим ҳолларда эса хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги бирон-бир камчиликларни рўкач қилиб, таъмагирлик билан шуғулланмоқдалар.

Табиийки, бундай ҳолатлар тадбиркорлар томонидан норозиликни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларга нисбатан ишончсизликни вужудга келтиради, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатларини бузади, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида маълум тўсиқларни юзага келтиради, уларнинг ишчанлигига салбий таъсир кўрсатади ва фуқароларнинг тадбиркорликдан манфаатдор бўлишига шубҳасиз, имкон бермайди.

Қонунчиликни қўпол равишда бузилишига йўл қўймаслик, юқорида келтирилган ҳолатларга чек қўйиш мақсадида белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини ёки тадбиркорларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларга чақириш учун асос бўлади:

- фуқароларнинг қонунлар бузилиши, жиноятлар ёки фуқаролар ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини чекловчи бошқа ноқонуний ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ёзма мурожаатлари;

- оммавий ахборот воситаларининг хабарлари;

- назорат қилувчи органларнинг аниқ кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект фаолиятида қонунчиликни бузилиши тўғрисидаги маълумотлари.

- Хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки тадбиркорни чақирув-таклифномаси ёзма равишда юборилади. Таклиф қилинаётган шахслар аниқ масала юзасидан ўтказиладиган суҳбат ёки муҳокаманинг моҳияти тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг фаолиятига дахлдор бўлган зарур ҳужжатларни ўрганиш учун талаб қилиб олиш қонун билан бундай ҳуқуқ берилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ва уларнинг таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари томонидан имзоланган ёзма талабномаларни хўжалик юритувчи субъектлар номига юбориш йўли билан амалга оширилади. Юборилаётган талабномаларда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг аниқ рўйхати ва уларни талаб қилишдан кўзланган мақсад кўрсатилиши лозим, бу ўз ўрнида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишдан иборат бўлмаслиги керак.

Агар суҳбат чоғида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ўрганиш давомида хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини текшириш зарурати туғилса, мазкур текширишни ўтказиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари қонунда белгиланган тартибда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши билан келишиши лозим бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини, мансабдор шахсларини ёки тадбиркорларни таклиф қилишда, улар иштирокида ҳужжатлар ва маълумотларни кўриб чиқиш ҳамда ўрганиш жараёнида текширувчиларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби ёзма шаклда тушунтирилади.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари, тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 16-моддасига мувофиқ тегишли органларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларни бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга. Хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан бўйсуниш тартибида юқори турувчи мансабдор шахсга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда барча ҳаракатлар, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини, тадбиркорни чақириш, улардан молия-бухгалтерия, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал қонунчилиги нормаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Барча турдаги текшириш ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 17, 18, 22 ва 88-моддаларига қатъий риоя қилган ҳолда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш принципларига сўзсиз риоя қилишлари шарт.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари қонун талабларини бузса ва юқорида кўрсатилган ҳолатларга йўл қўйса, жиноий жавобгарликкача бўлган қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик фаолияти субъектларига етказилган зарарлар, шу жумладан, бой берилган фойда уни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатлари ва ушбу Кўрсатма талабларини таъминлаш учун ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари шахсан жавобгардирлар.


Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазири

А.А.Полвон-зода

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазири

З.А.Алматов

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори

Р.Ҳ.Қодиров

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б.А.Хўжаев


















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск