ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Тўқимачилик ва тери-пойабзал саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.1999 й. 381-сон "Оқсарой тўқимачи ЛТД" Ўзбекистон-Япония-Туркия қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.1999 й.

N 381


ҚСАРОЙ ТЎҚИМАЧИ ЛТД"

ЎЗБЕКИСТОН-ЯПОНИЯ-ТУРКИЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қайта ишланган пахта толаси ҳажмларини кўпайтириш ва унинг рақобатбардошли маҳсулотга чуқур қайта ишланишини таъминлаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш асосида республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг "Садо" акциядорлик жамияти томонидан (Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри) "Мицубиси корпорейшн" (Япония) ва "Бурсел" (туркия) фирмалари билан қувватлари 2002 йилда ишга тушириладиган 4800 тонна тароқланган калава ва 2000 тонна трикотаж полотно ишлаб чиқарувчи "Оқсарой тўқимачи ЛТД" Ўзбекистон-Япония-Туркия корхонаси (қўшма корхона) ташкил этилганлиги;

қсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонасининг устав фонди 2,444 млрд Япония иени миқдорида шакллантирилиши, улушлар қуйидагича тақсимланиши: "Садо" АЖ  41,75 фоиз, "Бурсел" фирмаси  54,85 фоиз, "Мицубиси корпорейшн" фирмаси  3,4 фоиз;

қсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси томонидан "Мицубиси корпорейшн" ва "Бурсел" фирмалари билан калава ва трикотаж полотно ишлаб чиқарувчи фабрикани фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан лойиҳалаштириш, қуриш ва технология жиҳатидан таъминлаш юзасидан 7,078 млрд Япония иени миқдорида контракт тузилганлиги;

қсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси фойдаланишга тайёр ҳолда топшириладиган қўшма корхона объектлари қурилишининг буюртмачиси, "Мицубиси корпорейшн" ва "Бурсел" фирмалари эса бош пудратчи ташкилотлар ҳисобланиши;

умумий қиймати 8,460 млрд Япония иенини ташкил этадиган лойиҳани маблағ билан таъминлаш 1-иловага* мувофиқ:

контракт қийматининг 6,015 млрд Япония иени миқдоридаги 85 фоизи Япония Эксимбанкининг маблағини қайта молиялаш йўли билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 1,063 млрд Япония иени миқдоридаги 15 фоизи "Бурсел" ва "Мицубиси корпорейшн" фирмаларининг устав фондига бадаллари ҳисобига амалга оширилиши;

асосий қарз, фоизлар ва лойиҳани амалга ошириш учун бериладиган кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар тузилган кредит шартномаси муддатлари ва шартларида 2-иловага* мувофиққсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари ҳисобига қопланиши;

қўшма корхона томонидан кредитни қайтариш даврида "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бутун ҳажми "Бурсел" фирмаси томонидан тегишли даврда шаклланган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин алмаштириладиган валютага сотиб олиниши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси ва "Садо" АЖ "Мицубиси корпорейшн" ва "Бурсел" фирмалари билан биргаликда "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси объектларини фойдаланишга топширишни таъминлаган ҳолда қурилиш ишларини олиб бориш, шунингдек контракт Япониянинг Эксимбанки томонидан маблағ билан таъминланиши шартларини ҳисобга олган ҳолда контракт қиймати доирасида асбоб-ускуналар ва материаллар етказиб бериш юзасидан субпудрат ташкилотларни танлаш бўйича уч ой муддатда тендер ўтказсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япониянинг Эксимбанки билан белгиланган тартибда кредит битими тузсин ва кредит ресурсларини "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонасига қайта молияласин.


4. Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Япониянинг Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари ҳамда "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


5. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Япониянинг Эксимбанкига кафолати бўйича юридик хулосани тузилган банклараро битимга мувофиқ шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги   пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқишда 2001 йилдан бошлаб "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг буюртманомасига мувофиққсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонасининг пахта толасига бўлган талабини ҳисобга олсин, ушбу хом ашёга эркин алмаштириладиган валютада ҳақ тўлансин.


7. "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси кўрсатиб ўтилган қурилиш учун келтирилаётган асбоб-ускуналар ва материаллар учун қурилиш тугаллангунгача ва корхона фойдаланишга топширилгунга қадар бож тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган чет эллик мутахассисларга "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси буюртманомалари бўйича кўп марталик визалар белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин, улар консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


9. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

қсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси объектларини қуриш ва уларни фойдаланишга топшириш учун келаётган чет эллик мутахассисларнинг яшаши учун биноларни белгиласин ва уларни белгиланган тартибда қўшма корхонага берсин;

қурилиш даврида "Оқсарой тўқимачи ЛТД" қўшма корхонаси учун олиб келинадиган асбоб-ускуналар контейнерларини вақтинча сақлаш учун белгиланган тартибда ер участкаси ажратсин, ушбу участкадан кейинчалик хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари қуриш учун фойдаланиш имкониятини назарда тутсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск