ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Тўқимачилик ва тери-пойабзал саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.1997 й. 487-сон "Кабул-Ўзбек ко." Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.1997 й.

N 487


"КАБУЛ-ЎЗБЕК КО." ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Пахта толасини чуқур қайта ишлашни таъминлаш, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва реcпубликанинг экспорт имкониятларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасининг:

"Кабул-Тўйтепа текстиль" қўшма корхонасинн қайта ташкил этиш ҳақидаги, унинг ишлаб чиқаришларини ишлаб турган Тўйтепа йигирув-тўқимачилик фабрикаси, Тошкент шаҳрининг Кўкча мавзесида қурилаётган фабрика ва "Малика" акциядорлик жамиятининг алоҳида корпуслари базасида ташкил этилаётган, устав жамғармаси 37,2 млн. АҚШ доллари, иловага мувофиқ ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган пахта толасидан калава, газлама, трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўйича ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги "Кабул-Ўзбек ко." Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасига киртган ҳолда;

устав жамғармага Ўзбекистон томонидан 11,5 млн. АҚШ доллари (31%) қўшилиши, шу жумладан "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси томонидан Тўйтепа фабрикасининг бинолари ва иншоотлари (6,0 млн. АҚШ доллари), Тошкентдаги Кўкча мавзесида қурилаётган фабриканинг қурилиши тугалланмаган иншоотлари (5,0 млн. АҚШ доллари) ва "Малика" акциядорлнк жамиятининг эски бўёқ ва котон корпуслари бинолари (0,5 АҚШ доллари) қўшилиши тўғрисидаги;

''Кабул Текстайлз" акциядорлик компанияси томонидан қўшма корхона устав жамғармасига 25,7 млн. АҚШ до.шари (69%) қўшилиши ҳақидаги таклифига розилик берилсин, унинг 14 млн. АҚШ доллари "Кабул-Тўйтепа текстиль" қўшма корхонасини ташкил этишда қўшилган ва 11.7 млн. АҚШ доллари Тошкент шаҳрининг Кўкча мавзесидаги фабрика қурилишида қўшилади.


2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Кабул Текстайлз" акцпядорлик компанияси асбоб-ускуналар харид қилиш, уларни монтаж қилиш ва созлаш учун зарур бўлган хорижий валютадаги кредитни ўз кафолати остида "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонасига бериш масалаларини ҳал этади ҳамда қўшма корхонанинг бутун фаолияти даврида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 80 фоизидан 100 фоизигача жаҳон нархлари бўйича экспорт қилинишини кафолатлайди;

техник даражани ёмонлаштирмасдан лойиҳани арзонлаштириш ва тезликда иқтисодий самара олиш мақсадида ўз кўрсаткичлари бўйича янги асбоб-ускуналардан қолишмайдиган ишлатилиб келинган асбоб-ускуналарнинг бнр қисми (55% доирасида) қўлланилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳрининг Кўкча мавзесидаги фабриканинг қурилаётган бинолари ва иншоотларини, "Малика" акциядорлик жамиятининг эски бўёқ ва котон корпусини "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонаси устав жамғармасига берсин ҳамда қўшма корхонадаги давлат улушини траст бошқариш ҳуқуқини "Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига берсин.


4. "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонаси объектлар қурилишининг буюртмачиси, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Ўзагроқурилиш" бош пудрат ташкилотлар, Ўэбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси, "Ўзавтойўл" давлат концерни ва "Ўзжамоахўжаликқурилиш" уюшмаси субпудрат ташкилотлар этиб белгилансин.

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси "Кабул-Текстайлз" компанияси билан биргаликда "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари иловага мувофиқ муддатларда ишга туширилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика қўмитаси:

кўрсатиб ўтилган қўшма корхона қурилишини Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритсин;

пахта толасидан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқишда, 1998 йилдан бошлаб, "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси буюртмаларига мувофиқ, ушбу хом ашёга конвертация қилинадиган қаттиқ валютада ҳақ тўланган ҳолда, "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонаси эҳтиёжларини ҳисобга олсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳанинг самаралилиги ва ўзини қоплашини тасдиқловчи экспертиза асосида Тошкент шаҳрининг Кўкча мавзесида фабрика қурилиши учун миллий валютада кредитларни белгиланган тартибда ажратсин. Кредитни қайтариш "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига таъминлансин.


7. Тошкент шаҳрининг Кўкча мавзесида корхона қурилишида тўқимачилик фабрикаларини лойиҳалаш соҳасидаги замонавий ютуқлардан фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, "Ўзенгсанлойиҳа" (ДПИ-4), "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Кабул Тесктайлз" компанияси мутахассислари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи давлат стандартлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ келувчи Корея Республикасида амал қилувчи стандартларга биноан лойиҳалаштириш нормалари қўлланилиши имкониятини кўриб чиқсинлар.


8. Маҳфий.


9. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари қурилиш даврида қўшма корхонага келаётган асбоб-ускуналар ортилган контейнерларни вақтинча сақлаш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратсин, ушбу участкалардан кtйинчалик хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари қуриш учун фойдаланиш имкониятини назарда тутсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси билан биргаликда қувватларни ишга тушириб ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаб "Кабул-Ўзбек ко.'' қўшма корхонаси объектлари қурилиши учун келаётган хорижий мутахассисларнинг яшаши учун биноларни аниқласин ва уларни белгиланган тартибда "Кабул Текстайлз" акциядорлик компаниясига сотсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси буюртмаси бўйича "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга, визалар расмийлаштирилганлиги учун уларни консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


11. "Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонасида ишлаш учун келаётган хорижий мутахассисларга меҳмонхонада яшаганлик ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юрганлак учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


12. ''Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси ''Кабул-Ўзбек ко." қўшма корхонаси учун асбоб-ускуналар ортилган контейнерлар ўз вақтида ва узлуксиз қабул қилинишини, сақланишини ва жўнатилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қобул-Тўйтепа Текстиль" Ўзбекистон-Корея корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1995 йил 17 июлдаги 275-сон қарори, 2-банднинг 3 ва 4-хатбошилардан ташқари, ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 27 октябрдаги

487-сон қарорига

ИЛОВА



"Кабул-Ўзбек ко." Ўзбекистон-Корея қўшма

корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари

Маҳсулотнинг

номи


Ўлчов

бирлиги


Ҳаммаси


Шу жумладан:


Тўйтепа

шаҳридаги

ишлаб турган

фабрика


Тошкент шаҳар

Кўкча мавзесида

қурилаётган

фабрика


Тошкетдаги

"Малика"

акциядорлик

жамиятининг

ишлаб чиқариш

участкаларида






I босқич, 1998-1999 йилларда ишга туширган ҳолда


Калава ип


минг тонна

45,36

21,36

24,0

-

Ип газлама


млн.п.м

24,0

15,0

9,0

-




II босқич, 1999 йилда ишга туширган ҳолда


Сурп трикотаж полотно


минг тонна

5,0

-

5,0

-

Пардозланган ва бўялган полотно


минг тонна

5,0

-

-

5,0

Трикотаж буюмлар


минг дона

20,0

-

18,0

2,0


Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск