Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Жисмоний шахслар даромадларидан солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 11.06.1998 й. 444-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.1998 й.

N 444

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН

N 08


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН

N 98-18


ТАСДИҚЛАНГАН

23.02.1998 й.



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Жисмоний шахслар даромадларидан

солиқни ҳисоблаш ва бюджетга

тўлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартибини белгилаб беради.


2. Агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этувчи халқаро шартномаларда жисмоний шахслар даромадларидан солиқ ундиришнинг ушбу Йўриқномадагидан фарқ қиладиган ўзгача қоидалари белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



2. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА

СОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ ТЎЛОВЧИЛАРИ


3. Молия йилида солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган, 12 ойгача бўлган исталган давр мобайнида 183 кун ёки ундан кўпроқ муддатда Ўзбекистонда турган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг резиденти деб ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш жисмоний шахсларга уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги, шунингдек ундан ташқаридаги фаолияти манбаларидан олинган даромадлари бўйича солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолиятидан олинган даромадлар бўйича солиқ солинади.



3. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


7. Мазкур йўриқномага мувофиқ белгиланадиган ялпи йиллик даромад солиққа тортиш объекти бўлиб ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлмиш жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўлаган даромад солиғи  миқдорлари Ўзбекистон Республикасида солиқни тўлаш чоғида ҳисобга олинади.

Ҳисобга олинадиган солиқ миқдори жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган ставкалар бўйича ҳисобланган даромад солиғи миқдоридан ошмаслиги лозим.



4. ЖАМИ ЙИЛЛИК ДАРОМАД


9. Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадига солиқ тўловчи олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ва бошқа маблағлар, жумладан:

- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар;

- жисмоний шахсларнинг мулкий даромади;

- жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромади киради.

10. Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномаси бўйича қилинган ишлардан ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича оладиган даромадлари киради.

Меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадларга қуйидагилар ҳам киради:

а) ходимларга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати билан бундай товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш нархи ёки уларнинг  таннархи ўртасидаги манфий фарқ;

б) юридик шахслар (иш берувчи) томонидан ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, ходимларнинг чиқимларини қоплаш учун қилинган харажатлар;

в) ходим иш берувчига тўлаши керак бўлган, аммо иш берувчининг қарори билан ҳисобдан чиқарилган қарз суммалари;

г) иш берувчи ўз ходимларининг ҳаёти ёки соғлиғини ихтиёрий суғурталаш бадалларини тўлаш учун қилган харажатлар;

д) иш берувчининг жисмоний шахсдан ушлаб қолиниши керак бўлган  тўловлар юзасидан тўлаган суммаси;

е) иш берувчининг ўз ходимларининг бевосита ёки билвосита даромадларини ташкил этадиган бошқа харажатлари.

Бундай харажатларга юридик шахснинг ходимлари ўзлари тўлашлари лозим бўлган, аммо юридик шахс томонидан тўланган маблағлар киради.

Масалан, коммунал хизматларга, квартирада яшашга тўловлар, давлат пенсиясига қўшимча, йўл чипталари қиймати, овқатланиш учун тўланадиган қўшимча ҳақ, газета ва журналларга обуна бўлиш қиймати, туристик йўлланмалар, спорт секцияларига абонементларга тўланган ҳақ ва шунга ўхшаш харажатлар.


11. Жисмоний шахсларнинг мулкий даромадига ўз мулкини ижарага қўйишдан олган даромадлари, фоизлари, дивидендлари киради.


12. Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадга, кўрсатилган даромадни олиш билан боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, сарф-харажат ва ажратмалар чегириб ташлангач, товарлар (ишлар, хизматлар) сотилишидан, якка тартибда амалга ошириладиган, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа фаолиятдан олинган барча тушумлар киритилади.


5. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ СОЛИҚ

СОЛИНАДИГАН ДАРОМАДИДАН ЧЕГИРМАЛАР


13.

- давлат солиқ хизмати органлари яшаш жойлари  бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларациялар асосида солиқни ҳисоблаб чиқаришлари  пайтида амалга оширилади.

Фуқаронинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган корхона, муассаса ва ташкилот унинг асосий иш жойи ҳисобланади.


14.

Жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятидан келадиган белгилаш мақсадларида даромадидан чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  ўрнатилади.

Жисмоний шахсларнинг шахсий истеъмоли билан боғлиқ бўлган харажатлари тадбиркорлик фаолиятидан келадиган белгилаш мақсадларида даромадидан чиқариб ташланмайди.

15. Молиявий жазо чоралари ва ҳисобланган пенялар миқдорлари ялпи даромаддан чегириб ташланмайди.



6. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ДАРОМАДЛАРИГА

CОЛИНАДИГАН СОЛИҚ СТАВКАЛАРИ


16. Жисмоний шахсларнинг иш ҳақи, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари миқдорларидан, агар ушбу бўлимда ўзгача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади (жадвалга қаранг).

Жами даромад миқдори

(Битта энг кам иш ҳақини чиқариб ташламаган ҳолда)


Солиқ суммаси

Энг кам иш ҳақининг тўрт карра миқдоригача


Даромад суммасининг 12 фоизи

Энг кам иш ҳақининг тўрт карраси (+1 сўм)дан саккиз карра миқдоригача

Тўрт каррасидан солиқ + энг кам иш ҳақининг тўрт катта миқдоридан ошадиган суммадан 25 фоиз


Энг кам иш ҳақининг саккиз карраси (+1 сўм)дан ва ундан юқори

Саккиз каррасидан солиқ + энг кам иш ҳақининг саккиз миқдоридан ошадиган суммадан 36 фоиз

Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида ҳисобланади (йил бошидан эътиборан тегишли давр учун энг кам иш ҳақининг ойлик миқдорлари суммаси).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун белгиланган солиқ суммасини ўрнатган ҳолда солиқ солишнинг алоҳида тартибини белгилаши мумкин.

17. Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган манбадан олган даромадларига чегирмаларсиз қуйидаги ставкалар бўйича даромад манбаида солиқ солинади:

Дивидендлар ва фоизлар - 15 фоиз

таваккалчиликни суғурта қилишга ёки қайта суғурта қилишга тўланган суғурта мукофотлари - 10 фоиз

Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасида ҳаракат қилишда халқаро алоқа учун телекоммуникация-лар ёки транспорт хизматлари (фрахтдан даромадлар) - 6 фоиз. Роялти, ижарадан олинган даромадлар, хизматлар кўрсатиш, шу жумладан бошқарув, маслаҳат хизматлари кўрсатишдан келадиган даромадлар ва бошқа шунга ўхшаш даромадлар - 20 фоиз

Тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки ундан ташқарида амалга оширилганидан қатъи назар даромад манбаи-да солиқ ундирилади.


18. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлардан тўлов манбаида 15 фоизлик ставка бўйича солиқ олинади.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарорида тасдиқланган, ишлаб чиқариш, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон рўйхатларига кирадиган ўта зарарли, ўта оғир, зарарли ва оғир меҳнат шароитидаги ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг даромадидан ушбу Йўриқноманинг 16-бандида келтирилган ставкалар бўйича солиқ ҳисобланади. Шу билан бирга, фуқароларнинг юқорида келтирилган тоифалари даромадларидан олинадиган солиқ даражаси 25 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатилган қарори билан тасдиқланган 1-рўйхатнинг 3-қисми ва 2-рўйхатнинг 1-қисмида кўрсатилган ишларда банд бўлган хотин-қизлар даромадларидан солиқ олиш даражаси эса 1999 йил 1 апрелдан бошлаб 20 фоиздан ошмаслиги керак.

20. Оғир иқлим шароитидаги иш учун иш ҳақига қонунда белгиланган тартибда қўшиладиган ва тўланадиган суммалар туманларда, баланд тоғли жойларда, сувсиз ва саҳро жойларда ишлагани учун тўланадиган коэффициентлардан ва мазкур жойлардаги иш стажи учун қўшимча тўловлардан 12 фоизлик ставка бўйича солиқ олинади.

21. Жисмоний шахсларнинг дивидендлар ва фоизлар бўйича

...
Время: 0.0406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск