Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Молия вазирлигининг 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-15-сон "Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 13.02.2007 й. Қарори (АВ томонидан 13.03.2007 й. 1103-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.03.2007 й.

N 1103-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.02.2007 й.

N 19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.02.2007 й.

N 2007-15

ҚАРОРИ



Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2007 йил 23 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-532-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 16 январдаги 16, 2002-19-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1103 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                          Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                 Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган

солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш

тартиби тўғрисида йўриқномага киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Қуйидагиларнинг мулкида бўлган иморатлари, бинолари ва иншоотларига солиқ солинмайди:

а) “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.

Юқорида айтилган имтиёзларни бериш учун “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамонининг дафтарчаси, учала даражали Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаронинг орден дафтарчаси асос ҳисобланади;

б) 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва партизанлари, уларга тенглаштирилган шахслар, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида хизмат қилган шахсларнинг, ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган шахслар, Ленинград шаҳри қамалида бўлганларнинг ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг.

Имтиёз “Уруш қатнашчисининг гувоҳномаси”, “Имтиёзга ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома” ёки меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг маълумотномаси асосида берилади;

в) Қаҳрамон оналар, шунингдек ўн нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларнинг.

Имтиёз бериш учун “Қаҳрамон она дафтарчаси” ёки фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг болалар мавжудлигини тасдиқлайдиган маълумотномаси асос ҳисобланади;

г) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар олаётган фуқароларнинг (шу жумладан, у ерга вақтинча ёки хизмат сафарига юборилган фуқароларнинг).

Имтиёз тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси, ногироннинг махсус гувоҳномаси, Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатиш иштирокчисининг гувоҳномаси, шунингдек ваколатли органлар томонидан берилган, имтиёз бериш учун асос ҳисобланган бошқа ҳужжатлар асосида берилади;

д) I ва II гуруҳ ногиронларининг.

Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

е) мулкида умумий майдоннинг 60 кв. метри ҳажмида солиқ солинмайдиган энг кам миқдор доирасида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган пенсионерларнинг.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ва ер тузиш ҳамда кўчмас мол-мулк кадастри ҳудудий хизматлари берадиган, мол-мулкнинг қиймати ва умумий майдони кўрсатиладиган ҳужжатлар асосида берилади;

ж) муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларининг.

Мазкур имтиёз тегишли ҳарбий қисм ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

з) ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ёки фронтда бўлиш туфайли орттирилган касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ота-оналарининг ва бошқа турмуш қурмаган рафиқаларининг (эрларининг).

Имтиёз “Ҳалок бўлган жангчининг беваси (онаси, отаси)” штампи қўйилган ёки тегишли ёзув қайд этилган, пенсия гувоҳномасини берган муассаса муҳри ва унинг раҳбари имзоси билан тасдиқланган пенсия гувоҳномаси асосида берилади.

Агар кўрсатилган шахслар пенсионер ҳисобланмасалар, имтиёз уларга собиқ СССР Мудофаа вазирлиги, ДХҚ ёки ИИВнинг ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, МХХ ёки ИИВнинг тегишли органлари томонидан берилган, ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида маълумотнома асосида берилади.

СССРни ҳимоя қилишда ёки ҳарбий хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш пайтида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг рафиқаларига имтиёз фақат улар янгидан никоҳланмаган тақдирдагина берилади;

и) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчилари жумласидан бўлган ногиронларнинг, ички ишлар органларининг хизмат вазифаларини бажараётганда ярадор, контузия бўлганлик ёки шикастланганлик оқибатида ногирон бўлиб қолган бошлиқлар ва оддий хизматчилар жумласидан бўлган шахсларнинг.

Имтиёз бериш учун “Ногироннинг имтиёзга ҳуқуқ гувоҳномаси” ва ҳарбий тиббий комиссиянинг маълумотномаси асос ҳисобланади”.


2. 10-бандда:

“техник инвентаризациялашнинг ҳудудий кадастр бюролари” сўзлари “ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ҳудудий хизматлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

“Мулкида солиқ солинадиган мол-мулк бўлган пенсионерлар учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқарганда мол-мулк солиғи солиқ солинмайдиган энг кам миқдордан ошадиган майдондан тўланади.

Бунда солиқ солинмайдиган энг кам миқдор суммасини аниқлаш учун мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати мол-мулк майдонининг умумий миқдорига бўлинади ва 60 кв. метрга (солиқ солинмайдиган энг кам миқдор) кўпайтирилади. Олинган натижа мол-мулкнинг умумий инвентаризация қийматидан чиқарилади.

Пенсионерлар учун бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи суммаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:


(Қ ум. - (Қ ум./S ум.) * 60 кв. метр) * М, бу ерда:


S ум. - мол-мулк эгаллаган майдонининг умумий миқдори;

Қ ум. - мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати;

М - мол-мулк солиғи ставкаси.


Масалан, мулк ҳуқуқида пенсионерга тегишли бўлган мол-мулкнинг умумий инвентаризация қиймати 1750000 сўмни ташкил этади, мол-мулк умумий майдонининг миқдори - 158 кв. метр, бу ҳолда бюджетга тўланадиган солиқ суммаси:

[1750000 - (1750000 / 158) * 60] * 0,5% = 5427 сўмни ташкил этади”.


3. 17-бандда “техник инвентаризациялаш ҳудудий кадастр бюросида” сўзлари “ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри ҳудудий хизматида” сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 102-модда.





































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск