ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумдавлат классификаторлари /

Кириш. ИФУТ тузилишининг мақсади ва асосий тамойиллари (2-таҳрир)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УМУМДАВЛАТ ТАСНИФЛАГИЧИ

--------------------------------------------------------------------------------------

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ

ТАСНИФЛАГИЧИ (2-таҳрир)


КЛАССИФИКАТОР ВИДОВ

ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН (ред.2)


CLASSIFICATION ON KINDS OF

ECONOMIC ACTIVITIES OF THE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN (rew.2)




Рус тилидаги матнига қаранг



1. Қўлланилиш соҳаси

2. Норматив таянишлар

3. Таснифлагичнинг тузилиш принциплари

4. Таснифлагични қўллаш қоидалари

5. Таснифлагични юритиш тартиби



1. ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАСИ


1.1. Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичининг қайта кўриб чиқилган иккинчи таҳрири статистик кузатувларда янги фаолият турларини, технологик ёки ташкилий ўзгаришлар сабабли аҳамияти ошган фаолият турларини акс эттириш, шунингдек халқаро миқёсда қиёслаш мумкин бўлган статистик маълумотларни тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида амалдаги ИФУТ 1-таҳрири таснифлагичи ўрнига тайёрланган.

1.2. Мазкур иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда ИФУТ-2) иқтисодий фаолият бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳини) таснифлаш учун мўлжалланган, иқтисодий статистика соҳасидаги (ишлаб чиқариш, бандлик, миллий ҳисоблар ва бошқалар) статистик маълумотларни тайёрлаш учун асос бўлади ва қуйидагиларда фойдаланилади:

- статистик бирликлар тақдим этган бирламчи статистикада, шунингдек статистик маълумотларни умумлаштириш жараёнида;

- миллий хисобчилик тизими асосида макроиқтисодий ҳисоб- китобларни амалга оширишда;

- халқаро статистик маълумотлар алмашинувида;

- республика ва ҳудудий босқичларда иқтисодий-статистик таҳлилни амалга ошириш учун;

- бошқарув органлари, вазирликлар ва муассасалар, илмий-текшириш муассасаларининг кундалик иқтисодий амалиётида.



2. НОРМАТИВ ТАЯНИШЛАР


ИФУТ 2-таҳририни тайёрлашда қуйидаги меъёрий хужжатлардан фойдаланилган:

КДЕС 2 ред. - "Европа хамжамиятида иқтисодий фаолият турлари статистик таснифи" (NACE Rev.2 “Statistical classification of economic activities in the European Community” / Regulation N 1893/2006).



3. ТАСНИФЛАГИЧНИНГ ТУЗИЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ


3.1. ИФУТ-2 фаолият турларининг жамини ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар билан боғлиқ ҳолда бир турдаги гуруҳларга ажратади. Таснифнинг хар бир даражаси одатда ўзи учун хос бўлган товар ва хизматларни ишлаб чиқариш сифатида таърифланади, баъзи ҳолларда ҳал қилувчи белги бўлиб ишлаб чиқариш жараёни ёки ишлатиладиган хом ашё ҳисобланади.

3.2. ИФУТ-2ни шакллантиришда статистик таснифларнинг асосий принципларига риоя қилинган:

кузатилаётган объектни атрофлича таърифлаш;

бир- бирини инкор этувчи тоифалар, яъни ҳар бир элементни таснифлагичнинг фақат бир тоифасига киритиш;

элементларни таснифнинг тоифаларига гуруҳлашнинг турли даражаларида изчиллик билан киритиш.

3.3. ИФУТ-2да худди ИФУТ-1 таҳриридаги каби фаолият турларининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохаларига бўлиниши кўзда тутилмайди, мулк шакли, хуқуқий статусдаги фарқлар хисобга олинмайди, иқтисодий фаолиятнинг бозор ва нобозор турлари орасидаги фарқ белгиланмайди.

3.4. Тасниф иккита блокдан ташкил топади: ўхшатиш (идентификациялаш) ва номлаш. Ўхшатиш блоки беш поғонали иерархия тизими ва харфли- рақамли коддан фойдаланадиган кодлашнинг изчил тизимидан иборат. ИФУТ-2 таснифлагичи кодлари NACE 2 ред.даги кодлаш тизимини сақлаб қолиш учун иккинчи ва учинчи рақамлар ўртасида нуқтага, хамда миллий эҳтиёжларни акс эттириш мақсадида тўртинчи ва бешинчи рақамлар ўртасида нуқтага эга, бунда:

- биринчи (юқори) даража харфий код билан белгиланган (секциялар);

- иккинчи даража икки хонали рақамли код билан белгиланган (бўлимлар);

- учинчи даража уч хонали рақамли код билан белгиланган (гуруҳлар);

- тўртинчи даража тўрт хонали рақамли код билан белгиланган (синфлар);

- бешинчи даража беш хонали рақамли код билан белгиланган (кичик синфлар).


Кодлар таркиби қуйидагича ифодаланиши мумкин:


ХХ. - бўлим

ХХ.Х - гуруҳ

ХХ.ХХ - синф

ХХ.ХХ.Х - кичик синф


Секцияларнинг ҳарфий кодлари бўлим (гуруҳ, синф)нинг рақамли кодларига боғланмаган. Бўлимлар кетма- кет кодлаштирилади, бунда ИФУТ-2 очиқ тизим ҳисоблангани, яъни унга турли ўзгартириш киритиш (гуруҳларни киритиш, чиқариб ташлаш ёки ўзгартириш) таснифлагич тузилмасига таъсир кўрсатмагани сабабли, худди халқаро таснифлагичдаги каби 04, 34, 40, 44, 48, 54, 57, 67, 76, 83, 89 бўлимлар кодларининг резерв рақамлари сақлаб қолинган.

Таснифнинг бирор бир даражаси пастроқ даражаларга бўлинмайдиган ҳолларда пастроқ даражага мос келадиган белги ўрнига "0" қўйилади. Қолдиқ гуруҳлар ёки синфлар, одатда, “9” рақами билан белгиланади.

3.5. Кузатилаётган бирликни ИФУТ-2нинг у ёки бу фаолият турига тўғри киритиш учун гуруҳларнинг мазмунини очиб берувчи ва/ёки таснифлагичнинг бошқа гуруҳларига ҳавола қилувчи тушунтиришлардан фойдаланиш лозим. Бунда юқори позициялар учун тушунтиришлар улар таркибига кирувчи барча гуруҳлар учун қўлланилади.

3.6. ИФУТ-2ни халқаро таснифлагич билан уйғунлаштириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

КДЕС 2 ред. халқаро таснифлагичини унда қабул қилинган код ва ҳолатлар номини ўзгартирмасдан тўғридан- тўғри қўллаш;

халқаро таснифлагичнинг код ва ҳолатлари номини ва ундаги захира ҳолатларни бузмасдан миллий иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган қўшимчаларни 5-белги даражасида киритиш.



ИФУТ-2 ва КДЕС ред. 2да кодлашнинг қиёсий

СТРУКТУРАСИ

КДЕС 2 ред.


ОКЭД- 2


Секциялар


A- Q ҳарфлари


Секциялар


A- Q ҳарфлари


Бўлимлар


2- хонали рақамли кодлар (01- 99)


Бўлимлар


2- хонали рақамли кодлар (01- 99)


Гуруҳлар


3- хонали рақамли кодлар (01.1- 99.0)


Гуруҳлар


3- хонали рақамли кодлар (01.1- 99.0)


Синфлар


4- хонали рақамли кодлар (01.11- 99.00)


Синфлар


4- хонали рақамли кодлар (01.11- 99.00)




Кичик синфлар


5- хонали рақамли кодлар (01.110- 99.00.0)


          

3.7. ИФУТ-2, ИФУТ-1 таҳрири таснифлагичлари ва Халқ хўжалиги тармоқлари таснифлагичи ХХТУТдан фойдаланиб иқтисодий фаолият турлари бўйича гуруҳловчи маълумотларни қиёслаш ўтиш калитлари ёрдамида амалга оширилади.



4. ТАСНИФЛАГИЧНИ ҚЎЛЛАШ ҚОИДАЛАРИ


4.1. ИФУТ-2да таснифлаш объектлари бўлиб бир ёки кўп ихтисосли фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятининг барча турлари ҳисобланиши мумкин, шу билан бирга фаолиятнинг барча турларини тўғри таснифлашгина эмас, балки хар бир фаолият турининг тутган ўрнини ҳам белгилаш аҳамиятга эгадир.

4.2. Амалда битта бирлик иқтисодий фаолиятнинг бир неча турини бажаради, шунинг учун ёрдамчи ҳисобланмаган, яъни фақат шу бирлик фойдаланиши учун оралиқ товарлар ёки хизматлар билан таъминловчи, турлар иқтисодий фаолиятнинг асосий ва иккинчи даражали (иккиламчи) турларига бўлинади.

Агар иқтисодий бирликнинг қўшимча қиймат ҳажмида бирор фаолият турининг ҳиссаси кўпроқ бўлса, шу фаолият тури асосий ҳисобланади. Агар қўшимча қиймат хақида маълумотлар бўлмаса, қўшимча қиймат критерийси асосида олиниши мумкин бўлган таснифлашга имкони борича яқинлаштириш учун айланма, бандлар сони, иш ҳақи миқдори ва бошқалар каби критерийлардан фойдаланилади.

Агар амалга оширилаётган фаолият турларидан бирортаси 50% дан ошса, у автоматик тарзда асосий деб белгиланади. Бирорта ҳам фаолият тури 50% дан ошмаса, асосий фаолият турини аниқлаш учун таснифлашнинг юқоридан пастга принципи қўлланади, яъни 5 хонали код даражасидаги бирликнинг таснифи, тузилманинг юқорироқ даражасидаги таснифига мос келиши керак. Шундай қилиб, биринчи босқичда қўшимча қийматдаги улуши энг аҳамиятли бўлган секция аниқланади, бу секция ичида мос келувчи бўлим, шу бўлимдаги гуруҳ, синф ва кичик синф аниқланади.

Иқтисодий фаолиятнинг иккинчи даражали тури деганда шу бирликнинг учинчи томонларга бериш учун яроқли товар ёки хизматлар ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий фаолиятнинг хар қандай бошқа тури кўзда тутилади.

4.3. Иқтисодий фаолиятнинг асосий ва иккинчи даражали турлари, одатда, бухгалтерлик ҳисоби, транспортировка қилиш, сақлаш, сотиб олиш, сотиш, товарлар сотилишини тезлаштириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш каби иқтисодий фаолиятнинг ёрдамчи турларидан бир қанчаси иштирокида амалга оширилади. Бирлик фаолиятининг ёрдамчи турлари фаолиятнинг асосий турини аниқлашда инкор қилинади.

4.4. Иқтисодий фаолиятнинг ёрдамчи тури қуйидаги шартларга жавоб бериши керак:

- фақат тегишли бирликка (бирликларга) хизмат кўрсатиш; яъни уни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқарилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар бозорда сотилиши мумкин эмас;

- дастлабки материаллар бирлик ҳаражатларининг бир қисмини ташкил қилиши;

- хизмат кўрсатиши ёки, айрим ҳолларда, бирликнинг сўнгги маҳсулоти таркибига кирмайдиган оралиқ товарлар ишлаб чиқариш;

- ўз тури ва хажмига кўра ўхшаш ишлаб чиқариш бирликлари фаолиятига мос бўлиши.

4.5. Агар асосли сабаб йўқ бўлса (бирлашиш, қайта ташкил қилиш, васийликка олиш ва ҳ.к.), бирликларнинг асосий фаолият тури бир йилда бир мартадан ортиқ ўзгармайди. Шундай қилиб, мавсумий факторлар, ёки ишлаб чиқариш структурасини ўзгартириш ҳақидаги қарор сабабли йил давомидаги фаолиятнинг ўзгариши ҳисобга олинмайди, чунки тез-тез ўзгартириб туришлар натижасида қисқа муддатли (ойлик ва чораклик) ва узоқ муддатли статистик маълумотлар ўртасида номувофиқлик юзага келиши мумкин.



5. ТАСНИФЛАГИЧНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


5.1.Таснифлагични юритиш таснифлагичнинг намунавий ва контроль нусхасини яратишни, улардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таъминлаш мақсадида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек фаолиятнинг янги турларини таснифлаш ва кодлашни кўзда тутади.

5.2. ИФУТ-2ни юритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таснифлагичнинг намунавий нусхасини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси юритади;

таснифлагичга, ундан фойдаланувчилар таклифларини ҳисобга олган ҳолда, киритиладиган ўзгартиришларни тайёрлашни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда амалга оширади;

таснифлагичга киритиладиган ўзгаришлар жорий этилиш тартиби ва муддати кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси "Ўзстандарт" Агентлиги томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига топширилади;

5.3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси таснифлагичнинг намунавий нусхасига ўзгаришларни киритишни амалга оширади ва тасдиқланган ўзгаришлар, уларни жорий этиш тартиби ва муддати ҳақида фойдаланувчиларни хабардор этади.




УДК 330.117:006.025 ОКС 01.140.30


Муҳим сўзлар: Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари таснифлагичи. Халқаро амалиётда қабул қилинган ҳисобга олиш ва статистика тизимига ўтиш. Асосий фаолият тури.



Ижрочилар:

Б.М. Мирусманов - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Е.В. Кияткина - Статистика ишларини ташкил қилиш ва методология бошқармаси бошлиғи

М.К. Хусанова - Статистик инструментарийни ривожлантириш бўлими бошлиғи
















Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск