ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2002 й. 335-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг республика ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.09.2002 й.
N 335
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР
ТОМОНИДАН ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ
ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш, жисмоний шахслар томонидан республика ҳудудига истеъмол товарлари олиб келиниши тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2002 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови ТИФ ТН кодидан ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар товарларнинг барча тоифалари бўйича божсиз олиб келиш нормалари қўлланилмасдан товар божхона қийматининг:
озиқ-овқат товарлари бўйича 40 фоизи (ундан ташқари);
ноозиқ-овқат товарлари бўйича 70 фоизи миқдорида тўланиши белгилансин.
3. Белгилансинки, 2002 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб келишда жисмоний шахслардан ундириладиган ягона божхона тўлови хорижий валютага йиғим тўланадиган кунда вужудга келган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибга ва тасдиқланган ставкаларга мувофиқ эркин курс бўйича миллий валюта "сўм"да тўланади.
4. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда) 2-банди;
Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 40-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг қарорлари тўплами", 2002 й., 17-18-сон
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 9, 55-модда.