Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1993 й. 584-сон "Ўзбекистон Республикасига автотранспорт воситалари келтиришни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.1993 й.

N 584



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

КЕЛТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қарор ЎзР ВМ 11.03.1994 й. 129-сон Қарорига мувофиқ ўнг тарафлама бошқариладиган автотранспорт воситалари қисмидан ташқари ўз кучини йўқотган



Республикага автотранспорт воситалари келтиришни тартибга солиш ва ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарорининг 2-иловасида назарда тутилган айрим товарлар, материаллар ва хом ашёни импорт қилишга вақтинчалик бож тўловлари ставкаларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилсин (илова қилинмоқда*).


2. Белгилаб қўйилсинки, автотранспорт воситаларини импорт қилиш бож тўловлари:

уларни юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келтиришда белгиланган тартибда ундирилади;

автотранспорт воситаларини юридик шахслар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига мувофиқ келтиришда ундирилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 февралдаги 90-сон қарорига иловада белгиланган Ўзбекистон Республикасига юридик шахслар томонидан олиб келинаётган транспорт воситаларини импорт қилишга вақтинчалик бож тўловлари ставкалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўн кун муддатда ўзининг норматив ҳужжатларини ушбу қарор билан мувофиқ ҳолга келтирсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



































Время: 0.0213
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск