ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларнинг хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши Тартиби (ЎзР ВМ 05.09.1994 й. 450-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 5 сентябрдаги

450-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси собиқ Давлат божхона

қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи

ходимларнинг хизмат муддатига

кўра пенсияга чиқиши

ТАРТИБИ



Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 18 январдаги Фармонига мувофиқ республика Давлат божхона қўмитаси қайта ташкил этилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарорининг 6-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.

Собиқ Давлат божхона қўмитасининг бошлиқлари таркибига кирувчи ходимларининг хизмат муддатига пенсияга чиқишлари қуйидаги тартибда белгиланади:


1. Республика собиқ Давлат божхона қўмитаси қайта ташкил этилаётган вақтда хизмат муддатига кўра пенсияга чиқиши муносабати билан хизматдан бўшаш ҳуқуқига эга бўлган бошлиқлар таркибига кирувчи ходимлар пенсия тайинланиши учун белгиланган тартибда ёзма равишда билдириш хати топширадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси собиқ Давлат божхона қўмитаси бошлиқлар таркибига кирувчи ходимларни хизмат муддатига кўра республика ички ишлар органларида хизмат қилиш тўғрисидаги Муваққат Низомга асосан ва ҳарбий хизматчилар пенсия таъминоти ҳақидаги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хизматдан бўшатади.

Пенсия тайинлашда хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 111-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур Тартиб тасдиқланган кунгача ҳисобланади.


2.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси пенсияларга оид ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштиришни бир ой муддатда тугаллайди ва ҳисобга олиш бундан буён Пенсия билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига топширади. Шу тоифадаги пенсионерлар ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар жорий этилади.


2.2. Пенсияга чиқишда бир йўла бериладиган нафақа Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағи ҳисобидан берилади. Пенсияларни тўлаш ички ишлар органлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Пенсияга чиқаётганнинг лавозим маоши республика Ички ишлар вазирлигидаги шундай лавозимдаги лавозим маошига нисбатан юқори бўлган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидаги тегишли лавозим маоши бўйича амалга оширилади.







































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск