ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Прокуратура /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2014-33-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 29-сон “Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 30.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2015 й. 2033-2-сон билан рўйхатга олинган

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2015 й.

N 2033-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИНГ

30.12.2014 й.

N 2014-33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

30.12.2014 й.

N 29


ҚАРОРИ


Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43, 38-сонли қарори (рўйхат рақами 2033, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозорини

мувофиқлаштириш ва ривожлантириш

маркази бош директори

Б. Атаханов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в. б.

Б. Зиляев

         





Қарорга

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошлар билан тўлдирилсин:

"таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;

Марказ - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.".


2. 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"профессионал иштирокчилар фаолиятида, жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш;";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"профессионал иштирокчилар фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш.".


4. 6-1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича Департаментнинг ваколатли вакиллари, ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.".


7. 11-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;";

тўққизинчи хатбоши тегишлича ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 12-банддаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган қимматли қоғозларга доир бир марталик битимлар амалга оширилганда;

шу жумладан, идентификациялаш учун мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чораларни кўрадилар.".


9. 13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар, шу жумладан мавжуд мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши керак.";

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда профессионал иштирокчилар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўришлари лозим.";

иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. Қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;

қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.".


11. Қуйидаги мазмундаги III-1 боб билан тўлдирилсин:


"III-1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш


18-1. Профессионал иштирокчилар мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мижознинг амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда назоратчи томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департамент ёки Марказга тақдим этилиши лозим.

18-2. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига профессионал иштирокчилар аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини амалга ошириши лозим:

террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;

мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

назоратчида асосли шубҳа уйғотадиган операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.

18-3. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, профессионал иштирокчилар зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши зарур.

Профессионал иштирокчилар барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот профессионал иштирокчининг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.

18-4. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Бу мақсадларда профессионал иштирокчилар:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиётини ишлаб чиқишлари;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари керак.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёки янги ёхуд ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Профессионал иштирокчилар бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари зарур.".


12. 19-бандда:

ўн биринчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилардаги "1000" рақами "500" рақами билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн саккизинчи - йигирма биринчи хатбошилар тегишлича ўн еттинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


13. Қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция Департаментга хабар қилиниши керак.".


14. Қуйидаги мазмундаги 27-1 ва 27-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"27-1. Назоратчининг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Марказ ва Департамент билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ. к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши лозим.

27-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.".


15. 28-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази" деган сўзлар "Марказ" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 январь, 2-сон, 27-модда



















































Время: 0.1789
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск