Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.1994 й. 626-сон "Корхоналар, иморатлар ва иншоотлар қурилиши учун танланган ерларда лойиҳалаш ишларини бошлашга рухсат бериш ва шу мақсадлар учун ер ажратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.1994 й.

N 626




КОРХОНАЛАР, ИМОРАТЛАР ВА ИНШООТЛАР

ҚУРИЛИШИ УЧУН ТАНЛАНГАН ЕРЛАРДА

ЛОЙИҲАЛАШ ИШЛАРИНИ БОШЛАШГА

РУХСАТ БЕРИШ ВА ШУ МАҚСАДЛАР

УЧУН ЕР АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифига биноан корхоналар, иморатлар ва иншоотлар қурилиши учун танланган ерларда лойиҳалаш ишларини бошлаб юборишга 1-иловага мувофиқ рухсат этилсин.


2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларининг таклифига биноан корхоналарга, муассасаларга ва ташкилотларга корхоналар, иморатлар ва иншоотлар қуриш учун 2-иловага мувофиқ ер участкалари доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

Юқорида қайд этилган вилоятлар ҳокимликлари шу тўғрида огоҳлантирилсинки, ажратилган ерлар белгиланган муддатларда фойдаланилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг "Ер тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ олиб қўйилади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 декабрдаги

626-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вилоятларда танланган ер майдонларида

корхоналар, иморатлар ва иншоотлар қурилишини

лойиҳалашга рухсат этилган корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларнинг

РЎЙXАТИ

Лойиҳалашга рухсат этилган

корхоналар, муассасалар ва

ташкилотларнинг номи


Ер майдони


Лойиҳалашга рухсат

этилган ер эгалари ва ердан фойдаланув

чиларнинг номи ҳамда

шу ерларнинг тури


Корхоналар,

иморатлар ва

иншоотларни

лойиҳалаш учун

ер майдонлари

ажратиш

шартлари


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА


Самарқанд вилоят пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акционерлик бирлашмасига 20 минг тонна пахта маҳсулотини сақлаш, саралаш ва ортиш бўйича махсус база қурилишини лойиҳалаш учун


14

Пастдарғом туманидаги С.Бекмуродов номли жамоа хўжалигидан 14 га суғориладиган ер майдони


Вилоят ҳокимлигининг 1993 йил 13 июлдаги 176-сон қарорида белгиланган шартлар асосида


Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 декабрдаги

626-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вилоятларда корхоналар, иморатлар ва иншоотлар

қуриш учун ер майдонлари ажратилган корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларнинг

РЎЙXАТИ

Ер майдонлари ажратиб

берилган корхоналар, муассасалар

ва ташкилотларнинг номи ҳамда

ер ажратиш мақсади


Умумий

майдон, га


Шу

жумладан,

доимий

фойдаланиш

учун, га


Ери ажратиб олинган

ер эгалари ва ердан

фойдаланувчиларнинг

номи ҳамда шу ерларнинг

тури


Ер майдонларини

ажратиб бериш

шартлари


Китоб туманидаги янги тузилган махсус "Жовуз" ўрмон хўжалигига


7109


Қашқадарё вилоятида

7109

Китоб ўрмон хўжалиги еридан - 3954 га, "Зарафшон" давлат хўжалигидан  1039, "Паландара" жамоа ширкат хўжалигидан - 676 га, Китоб давлат геология қўриқхонаси еридан - 1440 га


Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 1994 йил 22 мартдаги Х-97д-3-сон қарорида белгиланган шартлар асосида


Самарқанд вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш бошқармасига, Оқтош шаҳрининг бош режасига асосан 344 ўринли мактаб қурилиши учун


3


Самарқанд вилоятида

3


Нарпай туманидаги "Октябрь" жамоа хўжалигидан - 3 га суғориладиган ер майдони

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 1993 йил 13 июлдаги 176-қ-сон қарорида белгиланган шартлар асосида

Самарқанд шаҳар ҳокимлигига, кўп қаватли уй-жой ва маишнй хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши учун


48,3


48,3

Самарқанд туманидаги "Дўстлик" жамоа хўжалигидан - 48,3 га, шу жумладан, 19,7 га суғориладиган ер майдони, 9,9 га токзор, 0,6 га тутзор ва 18,1 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони


Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 1992 йил 4 августдаги 194-қ-сон қарорида белгиланган шартлар асосида

Нарпай тумани автомобиль йуллари бошқармасига, Мирбозор-Оқтош автомобиль йўлининг 2-навбатини қуриш учун


3,87

3,87

Нарпай туманидаги "Октябрь" жамоа хўжалигидан  3,87 га, шу жумладан, 3,62 га суғориладиган ер майдони ва 0,25 га боғ


Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 1993 йил 13 июлдаги176-қ-сон қарорида белгиланган шартлар асосида


"Ўзбекенгилсаноат" уюшмасига, пахта толасини қайта ишлаш ва ип йигирув фабрикаси қурилиши учун


4,15

Сирдарё вилоятида

4,15

Боёвут туманидаги "Боёвут" давлат хўжалигидан  4,15 га суғориладиган ер майдони


Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 1994 йил 31 майдаги 185-сон қарорида белгиланган шартлар асосида


"Жарқўрғоннефть" нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига, нефть қазиб чиқариш иншоотларини қуриш учун


3,75

Сурхондарё вилоятида

3,75

Шўрчи туманидаги "Ленинобод" жамоа хўжалигидан  3,75 га суғориладиган ер майдони


Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 1993 йил 5 февралдаги 39-сон қарорида белгиланган шартлар асосида




Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск