язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 11.12.2000 й. 472-сон Қарори билан тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 11.12.2000 й. 472-сон Қарори

билан тасдиқланган Қоидаларнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 08.10.2013 й. 276-сон Қароридан олдинги таҳрири



26.5-бандининг олдинги таҳрири


26.5. Ўта оғир, катта ўлчамли ва хавфли юкларни ташиш, габарит ўлчамлари юкли ёки юксиз ҳолда эни 2,5 метрдан ва баландлиги йўл сатҳидан 4 метрдан, узунлиги битта тиркама билан 20 метрдан ортиқ бўлган ёхуд юки транспорт воситасининг орқа нуқтасидан 2 метрдан ортиқ чиқиб турган транспорт воситаларининг, икки ёки ундан ортиқ тиркамали автопоездларнинг ҳаракатланиши учун ДАН органларининг рухсатномаси бўлиши керак.




ЎзР ВМ 02.11.2011 й. 294-сон Қароридан олдинги таҳрири



28.10-банди тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йўлларга бевосита яқинро??а кўринишни чекловчи ёки пиёдалар ҳаракатини қийинлаштирувчи киоскалар, транспарантлар, плакатлар, реклама тахталари ва шунга ўхшашларни ўрнатиш;




ЎзР ВМ 16.02.2011 й. 35-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қоидаларга 4-илованинг олдинги таҳрири


Йўл ҳаракати қоидаларига

4-ИЛОВА



Хавфли юк таниқли белгисининг

транспорт воситаларида қўлланиши

Портловчи моддалар

Алангаланмайдиган заҳарсиз газлар


Енгил алангаланадиган газлар ва суюқликлар


Енгил алангаланадиган қаттиқ моддалар


Ўз-ўзидан алангаланадиган моддалар

Сувдан қораядиган ва ўзидан газ ажратиб чиқарадиган моддалар

Оксидланувчи моддалар ёки органик пероксид

Заҳарли газлар ва моддалар

Заҳарли пестицидлар ва шунга ўхшаш моддалар

Юқумли моддалар

                   

Радиоактив моддалар

Ўювчи моддалар

“Хавфли юк” белгили транспорт воситасининг шартли белгилари


Ёнғин ва оқиб кетишдаги шошилинч чоралар коди


Хавф белгиси

БМТ рўйхати бўйича рақам

   

1. Сув қўлланмасин! Қуқруқ ўт ўчириш воситалари қўллансин!

2. Сув оқими қўллансин!

3. Сув сачратиб қўллансин!

4. Кўпик ва хладон асосли таркиб қўллансин!

5. Модданинг оқар сувлар ва сув ҳавзаларига тушишига йўл қўйилмасин!

Д Нафас олиш мосламаси ва ҳимоя қўлқоплари зарур!

П Ёнғинда нафас олиш мосламаси ва ҳимоя қўлқоплари зарур!

К Тўлиқ ҳимоя кийими ва нафас олиш мосламалари зарур!

Э Одамларни звакуация қилиш зарур!




ЎзР ВМ 16.10.2007 й. 216-сон Қароридан олдинги таҳрири



3.6 банди тў??изинчи хат бошининг олдинги таҳрири


транспорт воситасини бошқариш чоғида телефондан фойдаланиш. (ЎзР ВМ 21.11.2006 й. 241-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 06.03.2007 й. 44-сон Қароридан олдинги таҳрири



3.3 банднинг олдинги таҳрири


3.3. Мотоциклда ҳаракатланаётганда хайдовчи махсус бош кийимини кийиб олиши, тугмалаши, йўловчилар ҳам махсус бош кийимини кийган ва у тугмаланган ҳолда бўлиши шарт.



6.1 банднинг олдинги таҳрири


6.1. Йўловчилар транспорт воситасига фақат у тўла тўхтагандан сўнг тротуар ёки йўл ёқаси томонидан чиқишга ва тушишга, мотоциклда ҳаракатланганда эса махсус бош кийимини тугмалашга мажбурдирлар.

Йўловчиларнинг транспорт воситаларидан тротуар ёки йўл ёқаси томонидан тушиши ёки уларга чиқишининг иложи бўлмаган ҳолларда қатнов қисмида амалга оширилиши мумкин, бунда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига халақит берилмаслиги ва хавф туғдирилмаслиги керак.