язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ташқи ишлар вазирлигининг 8-сон, Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Олий суднинг 50-сон "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги 12.04.2012 й. Қарори (АВ томонидан 26.04.2012 й. 2338-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.04.2012 й.

N 2338-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2012 й.

N 8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.04.2012 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИНИНГ

12.04.2012 й.

N 50


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари

ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга

тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига

нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик

учун маъмурий жавобгарлик чораларини

қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартиш

киритиш тўғрисида


(2012 йил 6 майдан кучга киради)



1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқноманинг 4-банди саккизинчи хатбошисидаги "дипломатик ваколатхона бошлиғининг транспорт воситаси бундан мустасно" сўзлари "CMD", "D", "UN" ва "X" серияли давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгилари бўлган транспорт воситалари бундан мустасно" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи ишлар вазири



А. Комилов

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Олий суд раиси

Б. Мустафоев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 17-сон, 198-модда