язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.12.2006 й. 261-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2006 й.

N 261




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ МИЛЛИЙ

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ ЯНГИ

НАМУНАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш хуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонининг янги намуналари ҳамда тавсифлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин ва 2007 йил 1 мартдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2007 йил 1 мартдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини амалда жорий этишни таъминлаш учун уларни тайёрлаш юзасидан буюртма берсин ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмаларига тақсимласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги буюртмаси асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини етарли миқдорда, сифатли тайёрлаб бериш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш (малакасини ошириш), имтиҳондан ўтказиш ва уларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисида" 1998 йил 19 октябрдаги 445-сон қарори 2007 йил 1 мартдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов ва Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 19 декабрдаги

261-сон қарорига

1-ИЛОВА



Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг

НАМУНАСИ



Олд томони

HAYDOVCHILIK

GUVOHNOMASI


UZ


PERMIS DE

CONDUIRE












































1. Familiyasi












2. Ismi












Otasining ismi












3. Tug'ilqan joyi












va sanasi












4. Yashash joyi












5. Berilqan joyi












6. Berilgan vaqti
















7. Haqiqiylik muddati















8. Imtihon komissiyasi raisi imzosi






























M.O`.














10. Shaxsiy imzo





















9.  AA                                     N 000000

























Орқа томони

O`ZBEKISTON

RESPUBLIKASI





REPUBLIC OF

UZBEKISTAN



Герб




























11. Boshqarish huquqi berilgan

transport vositalarining toifalari




A

Mototsikllar





B

A toifasiga kirmaydigan to`la vazni 3,5 tonnagacha bo`lgan va haydovchi o`rnidan tashqari o`rindiq 8 tadan oshmaydigan avtomobillar





C

D toifasiga kirmaydigan to1la vazni 3,5 tonnadan ortiq yuk avtomobillari





D

Yo`lovchi tashishga mo`ljallangan, haydovcni o`rnidan tashqari o`rindig`i 8 tadan ortiq avtomobillar





E

Tirkamali transport vositalarini boshqarish huquqiga ega
























Talon





N































Alohida belgilar uchun
































"DAVLAT BELGISI" DICHB TBF, 2006








Ҳайдовчилик гувоҳномаси намунасининг

ТАВСИФИ


Ҳайдовчилик гувоҳномаси тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги уч ўлчамли умумий "сув белги"си мавжуд. Офсетли ёзув, серияси икки харфли, номери олтита рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

"Ҳайдовчилик гувоҳномаси"нинг олд томонида унинг номланиши ўзбек ва француз тилларида ёзилган, Вена конвенцияси талабида белгиланган мажбурий маълумотларнинг 10 та банди киритилган, фотосурат ва муҳр ўрни кўрсатилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг орқа томонида Республика номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган, Ўзбекистон Республикаси герби туширилган. Вена конвеяцияси талабида белгиланган мажбурий маълумотларнинг 11-банди киритилган. A, B, C, D ва E тоифалари қисқа тавсифи билан ёзилган ва бериладиган рухсат белгиси учун жой кўрсатилган. Шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномаси талони серияси ва рақамлари, алмаштирилганлиги ҳамда дубликати берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 19 декабрдаги

261-сон қарорига

2-ИЛОВА



Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг

НАМУНАСИ

Олд томони
























seriya






raqam belgili

haydovchilik guvohnomasiga





















A


Talon O`zR   N                                           0 0 0 0 0 0




B


















C


Familiyasi













D


Ismi















E


Otasining ismi















Qaysi YHXB bergan













20__ y.

“____”



















Imtihon komissiyasi raisi imzosi (imzo)






















M.O.



































Haydovchilik guvohnomasi olib qo'yilgan

kundan boshlab 30 kun muddatga transport

vositasini boshqarish huquqini beradi.


Quyidagi yol harakati qoidabuzarliklari

sodir etilgan taqdirda ogohlantirish

taloniga belgi qoyiladi


1. Transport vositasini mast holda boshqarish

2. Belgilangan tezlikni oshirish.

3. Temir yo`l kesishmalaridan o`tlsh qoidalari.

4. Quvib o`tlsh qoidasi, chorrahalardan o`tlsh, odam tashish, piyodalar yurish joylari hamda jamoat transporti to`xtash joylaridagi yo`l qoidabuzarliklari.

5. Boshqaruv signallariga, yo`l belgi talablari va o`tish joylarldagi yo`l chiziqlarga rioya etmaslik.

6. Har qanday to`siqsiz o`tib kelish huquqiga ega bo`lgan transport vositalarini o`tkazib yubormaslik.

7. Ma`lum talablar asosida foydalanish qatiyan man etilgan o`zboshimchalik bilan davtat raqam belgisi yechib qo`yilgan yoki yasama davlat raqam belgi bilan yurgan qoidabuzarlik.

8. Yoritish asboblaridan foydalanish qoidalarini buzish.

9. Oynalarining yoruglik o`tkazuvchanligi meyoridan kam, telefondan foydalanish qoidalari.


Орқа томони


















MJTK

moddasi


Qoida

buzilgan

sanasi


Jazo

turi


Jazoning

ijro etilgan

vaqti
























































Guvohnoma olib qo`yilgan 20___ y. “____” ____________________________


M.O`.


















(mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Qaytarib berilgan 20___ y. “____” ____________________________________




































Guvohnoma olib qo`yilgan 20___ y. “____” ____________________________


M.O`.


















(mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Qaytarib berilgan 20___ y. “____” ____________________________________




































Guvohnoma olib qo`yilgan 20___ y. “____” ____________________________


M.O`.


















(mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Qaytarib berilgan 20___ y. “____” ____________________________________




































Guvohnoma olib qo`yilgan 20___ y. “____” ____________________________


M.O`.


















(mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Qaytarib berilgan 20___ y. “____” ____________________________________




































"DAVLAT BELGISI" DICHB TBF, 2006








Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони намунасининг

ТАВСИФИ


Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги уч ўлчамли умумий "сув белги"си мавжуд. Офсетли ёзув серияси “O`zR”, номери еттита рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Талоннинг олд томонида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақамларини ёзиш учун жой, бланка номи ва унинг серияси ҳамда номери, эгаси ҳақида маълумот, ким томонидан қачон берилганлиги, А, В, С, D ва Е тоифалари кўрсатилган, нурда аниқ кўринувчи саккиз қиррали юлдуз расми ва "UZ" ёзуви туширилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг орқа томонида йўл қўйилган қоида бузилишларини қайд этиш учун жадвал, ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан ва қачон олиб қўйилганлиги тўғрисида белгилар учун жой ва муҳр ўрни кўрсатилган. Тоифалари бўйича транспорт воситаларининг сурати туширилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 513-модда.