язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.2006 й. 11-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 31 январдаги

11-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш

йўналишларини жойлаштириш учун очиқ

тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш тартиби ва уларни ўтказиш шартларини белгилайди ҳамда автотранспорт воситалари билан йўловчилар ташиш учун мажбурий ҳисобланади.


2. Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;

кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;

йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;

дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишлар ташкил этилиши;

махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш;

бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди.

3. Тендер савдоларида юридик шахс мақомига эга бўлган ташувчилар, шу жумладан, хусусий ташувчилар иштирок этишлари мумкин.

Тендер савдоларида таъсис ҳужжатлари, молиявий иштирок этиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган, бевосита бир-бири билан ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташувчиларнинг муқобил талабгор сифатида иштирок этиши тақиқланади.


4. Қуйидаги ҳолларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда матнда - Департамент деб юритилади) очиқ тендерлар буюртмачиси ва ташкилотчиси ҳисобланади ҳамда:

йўловчиларнинг барқарор оқими ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган шарт-шароитлар, йўналишнинг техник-фойдаланиш кўрсаткичлари, шу жумладан, ҳайдовчилар таркибига талаблар мавжуд бўлган, йўналиш тўғрисида асосий маълумотлар тавсифи кўрсатилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган йўналиш ҳужжатларига эга бўлган янги йўналишлар очилган;

Департамент ва ташувчи ўртасидаги йўловчилар ташишнинг амалдаги йўналишига хизмат кўрсатиш бўйича шартнома (контракт) тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда тендер ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда контрактлар тузиш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


5. Тендерга йўналишлар алоҳида-алоҳида ёки пакетда қўйилади. Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамиятлилиги ва уларнинг рентабеллиги ҳисобга олинади. Пакетга рентабелли йўналишлар билан бирга аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур ижтимоий йўналишлар ҳам киритилади.


6. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Департамент ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишлар пакетига ёки йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.

Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, тендер комиссияси ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда биркитиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.


II. ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Департамент тендерга қўйиладиган йўналишлар пакетлари рўйхатини тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер ўтказилишидан 30 кун олдин бўлажак тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон беради, эълонда тендер ташкилотчиси, тендер ўтказиш санаси, вақти ва ўтказиш жойи, тендерга қўйиладиган йўналишлар номи, тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун буюртма бериш ҳамда тендер таклифларини топшириш муддатлари, пакет олиш учун тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.


8. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:

Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом;

қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;

тендер қатнашчиси учун йўриқнома;

тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;

қатнашчининг тендер таклифлари шакли;

йўналишда йўловчилар ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш учун контрактнинг намунавий шакли;

тендер таклифлари ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар учун битта катта конверт. Конвертга тендерга қўйиладиган йўналишлар пакети ёки йўналиш номи ёзилади. Тендер қатнашчисининг бирортасини ажратиб кўрсатиш мумкин бўлмаслиги учун конвертда ҳеч қандай белги ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашиш учун талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш рақамланган ва ип билан тикилган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


9. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар Департаментга тендер ҳужжатлари пакетини олиш учун ёзма буюртманома беришлари керак. Барча буюртманомалар рақамланган ва ип билан тикилган махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


10. Талабгорга тендер ҳужжатлари улар учун ҳақ тўлангандан кейин берилади. Тўлов миқдори танлов ҳужжатларини тайёрлаш, кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда Департамент томонидан тасдиқланади. Тушган маблағлар Департаментнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан тендерлар ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади.


11. Талабгорнинг ёзма сўровномаси бўйича Департамент тендер ҳужжатларининг моҳияти ва мазмуни билан боғлиқ тушунтиришларни ёзма шаклда бериши шарт.


12. Тендер ғолибини танлаш бўйича функцияларни бажариш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан таркибига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳри бўлинмалари масъул ходимлари киритиладиган тендер комиссияси тузилади. Тендер комиссиясига Департамент бошлиғи бошчилик қилади.

13. Агар йиғилишда тендер комиссияси аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этса, тендер комиссияси қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.

Комиссия қарори оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.



III. ТЕНДЕР ҚАТНАШЧИСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


14. Тендер қатнашчиси солиқ органларида ҳисобда туриши ва шаҳарда йўловчилар ташиш ҳуқуқи учун тегишли лицензияга эга бўлиши ҳамда тендер таклифларида тавсия қилинадиган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаларига эга бўлиши шарт. Тендер қатнашчиси битта автотранспорт воситасини турли йўналишларга тавсия этиш ҳуқуқига эга эмас.


15. Тендер натижасига таъсир қиладиган, қўйиладиган талабларга мувофиқлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар аниқланган ҳолларда тендер комиссияси қарорига кўра талабгор тендерда қатнашишдан четлатилади.


16. Қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган ёхуд мол-мулки хатловга олинган талабгорларнинг тендер савдолари тартиботларида қатнашишига рухсат берилмайди.



IV. ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ ТАНЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ТАКЛИФЛАР МАЗМУНИ


17.Тендер таклифлари қуйидаги кўрсаткичлар ва маълумотлардан иборат бўлади:

а) бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси (сўм);

б) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;

в) ташишлар учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларидаги йўловчилар умумий сиғими;

г) автотранспорт воситаларининг иш вақти (соат);

д) йўналишдаги қатновлар оралиғи (дақиқа);

е) йўналишлардаги қатновлар сони.

Қатнашчи тендер таклифларининг барча бандлари бўйича тўлиқ ва муфассал маълумот тақдим этиши шарт.


18. Талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тендер таклифлари Департаментга ёпиқ конвертда тақдим этилади.

Тендер таклифларини қабул қилиш тендер ўтказиладиган кундан бир кун олдин тўхтатилади.

Тақдим этиш муддати тугагандан кейин тушган тендер таклифлари кўриб чиқилмайди.


19. Тендер таклифлари топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.



V. ТЕНДЕР ТАКЛИФЛАРИНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ


20. Қатнашчилардан тушган тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси тузадиган баҳолаш (ҳисоблаш) гуруҳи томонидан амалга оширилади.


21. Тендер таклифлари қуйидаги тарзда кўриб чиқилади ва баҳоланади:

а) автобус йўналишларида бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси - даражани камайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда ўн балли тизим бўйича;

б) йўналишли таксилар йўналишларида бир нафар йўловчи йўл ҳақи учун тариф даражаси - табақалаштирилган баллар бўйича;

в) автотранспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили - табақалаштирилган баллар бўйича;

г) ташишлар учун таклиф этилаётган автотранспорт воситаларидаги йўловчилар умумий сиғими - табақалаштирилган баллар бўйича;

д) автотранспорт воситалари иш вақти варианти - иш вақтини кўпайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича;

е) тиғиз пайтлар ўртасидаги вақтда йўналишдаги қатнов оралиғи (дақиқа) даражаси - ҳар бир қатнов оралиғини қисқартиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича;

ж) йўналишдаги қатновлар сони учун - талаб қилинган қатновлардан ортиқ таклиф қилинаётган ҳар бир қатнов учун ортиб борувчи коэффициент қўлланган ҳолда беш балли тизим бўйича.

Балларнинг табақалаштирилган шкаласи автобусларнинг ҳаракатдаги таркиби русуми (тури) ва уларнинг ишлаб чиқарилган йили учун 2-иловага мувофиқ ҳамда тиғиз пайтда таклиф этилаётган қатнов оралиғи учун 3-иловага мувофиқ аниқланади.


22. Тендер комиссияси ҳар бир қатнашчи бўйича тендер таклифларининг дастлабки якуний баҳоларини аниқлайди ва эълон қилади.


23. Контракт имзоланишидан олдин (тендер ўтказилгандан кейин 3 кун мобайнида) Департамент талабгорлар тендер таклифларининг ҳақиқийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга.


24. Тендер ғолиби тендер ҳужжатларининг нотўғрилиги аниқланганда, ёхуд тендер ғолиби ўз ташаббусига кўра контракт тузишни рад этганда Департамент энг юқори баллар миқдори бўйича навбатдаги талабгорни ғолиб деб эътироф этиш ёхуд тендер савдоларини такрор ўтказиш ҳуқуқига эга.


25. Агар танлов натижалари бўйича бир нечта талабгор тенг балл тўплаган бўлса, ғолиб тендер комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш йўли билан аниқланади.


26. Тендер комиссиясининг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари комиссия аъзолари имзолайдиган ва Комиссия раиси тасдиқлайдиган протокол билан расмийлаштирилади.

Тендер ғолибига тендер бўйича ютилган ушбу йўналишлар пакетида ёки йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Департамент бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


27. Ғолиб билан тузилган контрактни имзолаш муддати тендер ўтказилгандан кейин 10 иш кунидан ошмаслиги керак.

Департамент тендер комиссиясининг қарори асосида тендер ғолиби билан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича, камида 3 йил ва кўпи билан 5 йил муддатга йўналишларда шаҳар транспортида йўловчилар ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан контракт тузади.

Контракт йўналишлар пакетидаги ҳар бир йўналиш учун алоҳида-алоҳида тузилади.

Департаментнинг мурожаатига кўра тендер комиссияси қонун бузилишига йўл қўйган ташувчи билан тендер контрактини бекор қилиш масаласини ҳал қилади.

Йўналишлар пакетига тузилган контрактлардан ҳатто биттаси бекор қилинганда ҳам, йўналишлар пакетидаги қолган йўналишларга тузилган контрактлар ҳам бекор қилинади.

Ташувчи томонидан контрактлар бўйича барча иш шартларига риоя қилинган тақдирда, Департамент тендер комиссиясининг қарори асосида контрактларнинг амал қилиш муддатини тендер ўтказмасдан бир йилга узайтиради.


28. Тендернинг ҳар бир қатнашчиси ёзма мурожаат бўйича комиссиядан тендер таклифларини баҳолаш натижаларини ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга.



VI. ТЕНДЕР САВДОЛАРИ

ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


29. Департамент:

тендер ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга ўз вақтида хабар бермасдан ва тендер таклифларини тузатиш учун етарли вақтда тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтирмасдан тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунга қадар тендер ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритганлиги;

аризалар ва тендер таклифларини қабул қилишни рад этганлиги, уларни ҳисобга олишни, конверт очилгунга қадар маҳфийлигини ва сақлашни таъминламаганлиги;

тендер ғолиби билан шартнома тузиш муддатини бузганлиги;

ташувчи билан тузилган контракт бўйича назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги;

томонлар ўртасидаги шартномавий мажбуриятлар бажарилгандан кейин уч йил мобайнида тендер таклифларининг сақланиши;

тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиб-қоидаларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.


30. Тендер комиссияси:

тендер савдоларини ўтказиш тартиб-қоидалари босқичлари бўйича кам овоз билан ва/ёки тендер таклифларини баҳолаш мезонларини ҳисобга олмасдан қарорлар қабул қилинганлиги;

талабгорларнинг ўз интеллектуал мулки ёки тижорат сирини муҳофаза қилишдаги ҳуқуқлари бузилганлиги;

талабгорларга нисбатан тендер ҳужжатларида назарда тутилмаган мезонлар ва талаблар белгиланганлиги;

таъсис этиш, молиявий иштирок этиш, холдинг шаклида ва бошқа шаклларда ифодаланган, бевосита бир-бири билан ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотларни, шунингдек қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлган, мол-мулки хатловга олинган талабгорларнинг тендерда қатнашишга қўйилганлиги;

талабгор тендерда қатнашишдан асоссиз четлатилганлиги;

ахборотлар ошкор этилганлиги, тендер комиссияси аъзолари ёки жалб қилинган мутахассислар ўртасида савдолар қатнашчилари билан келишишга йўл қўйилганлиги, шунингдек бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар учун;

тендер ғолибини эълон қилиш тартиб-қоидаси бузилганлиги, иштирок этмаган қатнашчилар ўз вақтида хабардор қилинмаганлиги;

тендер тартиб-қоидаларининг бошқача тарзда бузилишлари учун жавоб беради.


31. Тендер ғолиби:

тузилган контракт шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги;

тендер шартларини бажариш мониторинги учун нотўғри ахборотлар тақдим этилганлиги;

контракт шартларининг бошқа тарзда бузилишлари учун жавоб беради.


32. Тендер тартиб-қоидалари бўйича пайдо бўлган келишмовчилик ва низолар, Департамент ёки тендер бошқа қатнашчиларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан шикоятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.





Низомга

1-ИЛОВА


Очиқ тендерларни ташкил этиш ва

ўтказиш ҳамда контрактлар тузиш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади)

Йўловчи ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ўтказиш жадвалини тузиш ва тасдиқлаш учун Шаҳарда йўловчилар ташишни ташкил этиш Комиссиясига (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади)  тақдим этиш.

      

Йўналиш очилишига ёки контракт муддати тугашига қараб

















Комиссия

      

Жадвални кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

     


3 кун мобайнида




































2-босқич

Департамент

      

1.Тендер ҳужжатлари пакетини шакллантириш.

2. Оммавий ахборот воситалари орқали бўлажак тендер тўғрисида эълон бериш.

3. Талабгорлардан буюртманомалар қабул қилиш ва тендер ҳужжатлари пакетини бериш.

          

Тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин.


Эълон берилган кундан бошлаб, тендердан 5 кун олдин тугалланади.































3-босқич



Талабгор

      

1. Тендер ҳужжатлари пакетини сотиб олиш.

2. Тендер таклифларини рўйхатдан ўтказиш учун Департаментга бериш.

         

Эълон берилган кундан бошлаб, тендердан 1 кун олдин тугалланади































4-босқич

Комиссия

        

Тендерни ўтказиш, тендер таклифларини баҳолаш.

      

Тендер ўтказилган кунда
















































5-босқич

Департамент

        

Ўтказилган тендер натижалари бўйича протокол тайёрлаш, протоколни Комиссия аъзоларининг имзолаши.

         

Тендер ўтказилгандан кейин 5 кун мобайнида


































        

Йўналишларда йўловчи ташиш транспортида хизмат кўрсатиш юзасидан контрактларни тайёрлаш.

     


Таклифларнинг ишончлилиги текширилгандан кейин 3 кун мобайнида












6-босқич

Комиссия раиси

    

Тендер ғолиби билан тузилган контрактни имзолаш.

    

Тендер ўтказилгандан кейин 10 кундан кечикмай





























7-босқич




Департамент



       

Контрактларни бериш.

   


Контракт имзолангандан кейин 2 кун муддатда

















Низомга

2-ИЛОВА


Автобусларнинг ҳаракатдаги таркиби русуми (тури)

ва унинг фойдаланиш йиллари учун балларнинг

ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ШКАЛАСИ


Автобуслар йўналишларидаги автобуснинг русуми (тури) учун:

Русуми (типи)


Ҳаракатдаги таркиб бирлиги

учун баллар сони


Мерседес-Бенц (модификацияси)


10,0

Икарус (модификацияси)


8,0

ЛАЗ, ЛИАЗ, ДЭУ (модификацияси)


6,0

ПАЗ, Отайўл (модификацияси)


4,0

КАВЗ (модификацияси)


2,0

Йўналишли такси линияларидаги микроавтобуслар ва мидибуслар русуми (тури) учун:

Русуми (тури)


Ҳаракатдаги таркиб бирлиги

учун баллар сони


23 кишидан ортиқ одам сиғадиган мидибуслар


10,0

18 кишидан 23 кишигача одам сиғадиган мидибуслар


8,0

15 кишидан 18 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар


6,0

12 кишидан 15 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар


4,0

8 кишидан 12 кишигача одам сиғадиган микроавтобуслар


2,0

Изоҳ: Ташувчи тавсия қилган автобуслар русумлари бўйича аниқланган баллар йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифига мувофиқ жамланади ва талаб қилинадиган транспорт воситаларининг режадаги сонига бўлинади.


Масалан: Йўналишда 6 та жадвал (ёки ЛАЗ русумли 6 та автобус) назарда тутилади. Ташувчи томонидан 8 та ПАЗ автобуси таклиф этилади. Баллар сони = 8 авт. х 4,0 балл : 6 та жадвал = 5,33.


2. Ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш йиллари:

Фойдаланиш йиллари


Ҳаракатдаги таркиб бирлиги

учун баллар сони


1 - 3 йил


10,0

3 - 5 йил


8,0

5 - 8 йил


6,0

8 - 10 йил


4,0

10 йилдан ортиқ


2,0

Изоҳ: Фойдаланиш йилларига кўра ҳар бир транспорт воситаси бўйича аниқланган баллар жамланади, сўнгра ташувчи томонидан тавсия этилаётган автобуслар сонига тақсимланади.


Ҳаракатдаги таркибнинг умумий сиғими учун (беш балли тизим):

Ҳаракатдаги таркиб русуми


Паспорт бўйича

умумий сиғими


Тузатувчи

коэффициент


1 та

ҳаракатдаги

таркиб учун

баллар сони


Ҳисоблаб чиқиш учун мисол:


1. Техник-фойдаланиш параметрлари даражаси бўйича базавий (талаб қилинадиган) автобус сифатида ЛАЗ 695 автобуси тавсия қилинади


62

1,0*

5,0

2. Ташувчи тавсия қилаётган сиғим:





1-вариант:


110

1,77*

8,85

2-вариант:


37

0,6

3,0

*) Тузатувчи коэффициент тавсия этилаётган сиғимни техник-фойдаланиш параметрлари даражаси бўйича базавий автобус сиғимига (ушбу мисолда-ЛАЗ 695 автобуси сиғимига) тақсимлаш йўли билан аниқланади.





Низомга

3-ИЛОВА


Тиғиз вақтларда ҳаракатланишнинг тавсия

этилаётган оралиғи учун балларнинг

ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ШКАЛАСИ

Ҳаракатланиш оралиғи (дақиқа)


Бериладиган

балл


Ошириш

коэффициенти

Энг юқори

балл


1.Техник-фойдаланиш параметрлари бўйича талаб қилинадиган оралиқ


5,0

х

х

2. Тавсия этилаётган оралиқ___дақиқа





3. Оралиқни қуйидагича камайтирганлик учун:





3 дақиқага


5,0

1,05

5,25

6 дақиқага


5,0

1,1

5,5

9 дақиқага


5,0

1,15

5,75

12 дақиқага


5,0

1,2

6,0

15 дақиқага


5,0

1,5

7,5

15 дақиқадан ортиқ


5,0

2,0

10,0

Изоҳ: Тиғиз вақтларда йўналишдаги ҳаракатланиш оралиғи айланиб чиқиш вақтини ишлаётган автобуслар сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади.


Ҳисоблаб чиқиш учун мисол:

йўналишга қўйилган

талаблар


ташувчи таклиф

этаётгани


а) тиғиз вақтлар (соат 10 дан 17 гача)


7 соат

7 соат

б) автобуснинг айланиб чиқишига кетган вақт


1 соат

1 соат

в) ишлаётган автобуслар сони


4 та

5 та

г) оралиқ (дақиқа)


15 дақиқа

12 дақиқа

Оралиқни 3 дақиқага камайтирганлик учун 5,25 балл берилади.





Низомга

4-ИЛОВА



(йўналишнинг номи)

ЙЎНАЛИШИДА ШАҲАР ТРАНСПОРТИДА

ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ БЎЙИЧА ХИЗМАТЛАР

КЎРСАТИШ ЮЗАСИДАН НАМУНАВИЙ КОНТРАКТ


Тошкент ш.                       N _____                   20___ йил "___" __________


Тендер комиссияси қарори асосида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти номидан кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб аталадиган бошлиқ _______________ бир томондан ва кейинги ўринларда "Ташувчи" деб аталадиган _______________ номидан раҳбар ____________ иккинчи томондан ушбу контрактни қуйидагилар тўғрисида туздилар.


1. Контракт предмети


1.1. 20___ йил "___" __________дан бошлаб Буюртмачи Ташувчига _______________________________-сон автобус/микроавтобус йўналиши бўйича ушбу контрактда келишилган шартларда йўловчилар ташишни ташкил этиш ва амалга ошириш мутлақ ҳуқуқини беради (йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи ва унга қўйиладиган талаблар 1-иловада, йўналиш схемаси - 2-иловада кўрсатилган).


1.2. Йўналишда йўловчилар ташиш учун Ташувчи чап томонли бошқаруви ҳамда йўловчилар учун ўнг томонда жойлашган ҳамда йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун қулайликни таъминловчи эшиклари бўлган қуйидаги _____та автобус/микроавтобусдан фойдаланади:

Т/р


Автобуслар/микро-

автобуслар русуми


Давлат

рақами


Ўриндиқлар

сиғими


Умумий

сиғими


1






2






3






ва ҳ.к.






2. Томонларнинг мажбуриятлари


2.1. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

- Ташувчини йўловчи ташишларнинг асосий шартлари, ҳаракатланиш йўналиши ва ҳоказолардаги ўзгаришлар тўғрисида олдиндан (қоидага кўра, икки ҳафта олдин) хабардор қилиш;

- Ташувчига транспортда текин ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар тоифалари рўйхатини тақдим этиш;

- шаҳар йўналишларида йўловчи транспортининг бир маромдаги фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

- Ташувчига диспетчерлик хизматлари кўрсатиш, 3-иловага мувофиқ шакл бўйича назорат-диспетчерлик ҳужжатларини юритиш;

- бир ой муддатда Ташувчидан ҳаракатланиш оралиқларини, автобуслар, микроавтобуснинг катталиги ва миқдорини, тарифларни ўзгартириш йўли билан ташишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича тушган таклифларни кўриб чиқиш ҳамда унга асосланган ёзма жавоб бериш;

- йўловчи ташиш транспорти иши юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш;

- транспортда текин юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни ташиш билан боғлиқ даромадлар камайишини қоплаш, шунингдек тарифларнинг чекланган даражалари қўлланилиши муносабати билан кўриладиган зарарларни қоплаш масаласини ваколатли органлар билан биргаликда ҳал этиш;

- транспортда юриш карточкаларини сотишдан тушган даромадларни, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташувчилар ўртасида қонунчилик талабларига мувофиқ тақсимлаш;

- ташиш жараёнини ташкил этишда, кўча-йўл тармоқларининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган зарур ҳолатда бўлишини таъминлашда ёрдам кўрсатиш.


2.2. Ташувчи қуйидагиларга мажбур:

- йўловчиларни сифатли ташишни ва юқори хизмат кўрсатиш маданиятини, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи юзасидан тегишли тоифага, шунингдек йўловчилар ташишда камида 3 йил иш стажига эга бўлган ҳайдовчи кадрлар танлашни таъминлаш;

- ушбу контрактнинг бутун амал қилиш муддати мобайнида транспорт хизмати кўрсатиш учун биркитилган йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни ташкил қилиш ва бажариш;

- _____ соат _____ дақиқадан _____ соат _____ дақиқагача белгиланган иш режимига риоя қилиш, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига мувофиқ _____ жадвалини ва _____ рейсларини таъминлаш (автобуслар/микроавтобусларнинг иш жадвали шакли намунаси 4-иловада берилган);

- бир марталик чипталарни сотиш йўли билан тушумлар йиғишни ва уларни кундузги ва кечки вақтларда инкассация қилишни таъминлаш;

- йўловчилар ташишга 1 нафар йўловчи учун _____ сўм миқдоридаги тарифни қўллаш;

- рейслар, йўловчилар сони, даромадлар йиғими бажарилиши таҳлили ва ҳисобини, йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини юритиш ҳамда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тадбирларининг бажарилишини назорат қилиш;

- ҳаракатдаги таркибга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишини, салон ташқарисида ва ичида йиғиштириш-ювиш ишларини, рейсга чиқишдан олдин ҳаракатдаги таркибни техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлаш;

- зарур шарт-шароитларга (техник диагностика учун асбоб-ускуналар, кўтариш мосламалари ёки кўздан кечириш ҳандақлари, назорат-ўлчаш приборлари, асфальт ёки бетон қопламали текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда; техник хизмат кўрсатиш станцияларида; диагностика станцияларида ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техник назорат постларида йўловчи ташиш транспортини техник кўрикдан ўтказишни ўз вақтида ташкил этиш;

- йўловчилар ташиш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланиш;

- ҳар қайси транспорт бирлиги салонида кўринарли жойда ҳайдовчи (фамилияси, исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотларни, Йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларидан кўчирмани, марказий диспетчерлик хизмати, Ташувчи телефонлари рақамларини, йўл ҳақи тарифларини, транспортда текин ва/ёки имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган тақдирда автобус салонида люкларни, ойналарни, эшикларни шошилинч очиш ва ойналарни кўчириш усуллари тўғрисидаги кўргазмали маълумотларни, ўт ўчириш анжомлари ва аптечкаларни жойлаштириш, авария вақтидаги чиқиш жойларини кўрсатиш;

- Буюртмачига диспетчерлик пункти орқали йўналишнинг кўча-йўл тармоқларининг ҳаракатланиш ёки йўловчилар ташиш хавфсизлиги талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган участкаларидаги мавжуд тўсиқлар тўғрисида ўз вақтида хабар қилиш.


2.3. Йўналишдаги иш вақтида ҳайдовчилар қуйидагиларга мажбур:

- ушбу контрактнинг нусхасига, шаҳарда йўловчилар ташишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия карточкасига, йўналиш ҳужжатларига, йўл ва чипта-ҳисоб варақасига, линияга чиқишдан олдин йўл варақаларида автотранспорт воситасининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги қайдларга, ҳаракатланиш жадвалига ва йўналиш схемасига эга бўлиш;

- транспортда текин ва/ёки имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни тўсқинликсиз ташиш;

- ҳаракатланиш жадвалига риоя қилиш ва Буюртмачининг линия-диспетчерлик пунктларида, сотилган чипталар сонини кўрсатган ҳолда, рейслар бўйича қайдларни амалга ошириш;

- йўловчиларга ҳар бир тўхташ жойи ва ундан кейинги пункт номини тўғри ва аниқ эълон қилиш, йўналиш ўзгарган тақдирда эса - бу тўғрида ҳар бир бекатда эълон қилиш, йўловчиларга автобус/микроавтобус салонида ҳулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш ҳамда йўл ва багаж ҳақини ўз вақтида тўлаш зарурлиги тўғрисида эслатиш;

- йўловчиларни фақат йўналишнинг тўхташ пунктларида транспортга чиқариш ва ундан тушириш (тўхташ пунктларида транспортга чиқариш ва ундан тушириш йўловчилар талаби бўйича амалга ошириладиган йўналишли таксилардан ташқари);

- салонда спиртли ичимликлар ичишга, чекишга, транспорт воситаси ишлаётган вақтда пайдо бўладиган нохуш ҳидларнинг бўлишига йўл қўймаслик;

- транспорт воситаси тизимларида ва механизмларида автобус/микроавтобуслардан кейинги фойдаланиш чоғида ҳаракатланиш хавфсизлигига хавф туғдирадиган техник носозликлар мавжуд бўлган ҳолларда автобус/микроавтобусни тўхтатиш, барча эшикларини очиш, зарурат бўлганда эса авария люкларини ҳам очиш, салондан йўловчиларни тушириш, уларни ушбу йўналишда қатнайдиган бошқа автобус/микроавтобусга айнан шу чипталар билан чиқариш;

- Буюртмачининг ҳамда текшириш ва кўрикдан ўтказиш учун тегишли ваколатлари бўлган назорат органларининг биринчи талабига кўра транспорт воситасини кўздан кечиришга рухсатномаси бўлган шахсга зарур маълумотларни тақдим этиш ва ёрдам кўрсатиш;

- йўловчилар учун бирон-бир ноқулайлик туғдирмасдан уларга йўл чипталари сотиш;

- Йўл ҳаракати қоидаларига, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга риоя қилиш.


2.4. Кўрсатилган диспетчерлик хизматлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспорти инфратузилмаси объектлари (автостанциялар, тўхташ пунктлари)дан фойдаланганлиги учун Ташувчи ҳар ойда _____ сўм миқдорида ҳақ тўлайди. Пул маблағлари Буюртмачининг ҳисоб рақамига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ўтказилади.


3. Томонларнинг ҳуқуқлари


3.1. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- Буюртмачига йўналишни ўзгартириш ёки ёпиш, транспорт воситаларининг режадаги сонини, жадвалларни, иш режимини қайта кўриб чиқиш, йўловчилар ташиш тарифларини ўзгартириш бўйича асосланган таклифлар киритиш;

- йўналишнинг кўча-йўл тармоғи ҳаракатланиш хавфсизлиги ёки йўловчилар ташиш талаблари ва шартларига жавоб бермайдиган участкаларида йўловчилар ташишни бажаришни рад этиш ёки тўхтатиш;

- Буюртмачи билан келишув бўйича автотранспорт воситасини, тегишли лицензия карточкаси билан таъминлаган ҳолда, айнан шундай автомобиль билан алмаштириш;

- белгиланган тартибга мувофиқ йўл карточкаларини сотишдан даромад олиш ва транспортда текин ёки имтиёзли юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчиларни ташиш муносабати билан йўқотилган даромадлар учун компенсация олиш;

- ташиш жараёнини ташкил этиш бўйича зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш.


3.2. Ташувчи йўналишга хизмат кўрсатишни учинчи шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас.


3.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқларини хизмат кўрсатиш ҳуқуқини йўқотган битта ташувчидан тендер асосида белгиланадиган бошқа ташувчига бериш ўртасидаги даврда кўрсатиб ўтилган йўналишларга (тендерсиз) тўлиқ ёхуд қисман хизмат кўрсатиш ҳуқуқини бошқа ташувчиларга вақтинчалик бериш;

- ушбу контракт шартларининг бажарилишини назорат қилиш, назорат натижалари асосида, аниқ қоида бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш, Ташувчига аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш вазифасини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоида бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;

- давлат тегишли органларига транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган Ташувчини қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.


4. Томонларнинг жавобгарлиги


4.1. Буюртмачи Ташувчини йўналишларда ишлаш учун зарур шароитлар билан таъминлаш, кўча-йўл тармоғининг ҳолати туфайли йўналишларда ташувларнинг тўхтатилиши ёки чекланиши сабабларини бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўрилмаганлиги, кўчаларнинг Ташувчи билан олдиндан келишилмасдан тўсилганлиги учун кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.


4.2. Ташувчи томонидан ушбу тендер контракти шартларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан Буюртмачи кўрилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида суд органларига даъво билан мурожаат қилиши мумкин.


5. Ташувчининг ҳисобот бериши


Ташувчи ҳар ойда Буюртмачига ушбу контрактга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича йўналишлардаги ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.


6. Контрактни бекор қилиш тартиби


6.1. Агар томонлардан бири контракт шартларини бузса ва иккинчи томон уларни бартараф этишнинг муддатини белгиласа, бироқ ушбу муддат ўтгандан кейин контрактни бузган томоннинг мажбуриятлари бажарилмаган бўлса, контракт бир томонлама тартибда муддатидан олдин бекор қилинади.


6.2. Контрактнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки контракт муддатидан олдин бекор қилинганда "Ташувчи" йўналишни ўз автотранспорт воситаларидан мазкур йўналишда ишлаш ҳуқуқини ютган бошқа ташувчига контракт бериладиган кундан кечикмай бўшатиши шарт.


6.3. Томонлар контрактнинг бекор қилиниши санаси ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисида камида 10 календарь кун олдин ёзма равишда бир-бирини хабардор қилишлари шарт.


7. Бошқа шартлар


7.1. Контракт шартлари, агар фаолиятнинг ҳолатлари ва шартлари объектив равишда ўзгарса, томонлардан бирининг таклифига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин. Таклиф этилаётган ўзгартиришлар тўғрисидаги қарорни томонлар ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб икки ҳафта мобайнида қабул қилишади.


7.2. Ташувчи томонидан контракт шартларига бутун муддат мобайнида амал қилинган тақдирда, унинг муддати узайтирилади, лекин кўпи билан уч йилга узайтирилади.


7.3. Фавқулодда ҳолатлар (зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа табиий офатлар) пайдо бўлганда ҳамда томонлардан исталган бирининг ушбу контракт бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажариш имконияти бўлмаганда, уларни бажариш муддати бундай ҳолатлар давом этадиган муддатга тенг вақтга узайтирилади ва бу муддатда томонлар контракт мажбуриятлари бўйича жавобгарликдан озод қилинади.


7.4. Агар фавқулодда ҳолатлар 60 кундан кўпроқ давом этса, у ҳолда томонлардан ҳар бири ушбу контракт бўйича мажбуриятларни бундан кейин бажаришдан воз кечиш ҳуқуқига эга бўлади ҳамда бу ҳолда кўрилиши мумкин бўлган зарарларни бошқа томон ҳисобига қоплаш ҳуқуқига эга бўлмайди.


7.5. Ушбу контрактдан ёки у билан боғлиқ ҳолда келиб чиқадиган томонлар ўртасидаги барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади.

Агар томонлар музокаралар йўли билан келишувга эришмаса, у ҳолда низо ва келишмовчиликлар суд тартибида ҳал этилади.


8. Контрактнинг амал қилиш муддати


8.1. Ушбу контракт томонлар уни имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва _______________________________________ мобайнида амал қилади.


8.2. Ушбу контракт бир хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада, томонлардан ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.


9. Контрактга илова қилинаётган ҳужжатлар


9. Қуйидагилар контрактнинг узвий қисми ҳисобланади:

- йўналишнинг техник-фойдаланиш тавсифи ва унга қўйиладиган талаблар (1-илова);

- йўналиш схемаси (2-илова);

- _____-сон йўналишдаги ишлар устидан ҳар кунги диспетчерлик назорати шакли (3-илова);

- _____-сон йўналиш бўйича автобус/микроавтобусларнинг иш жадвали (4-илова);

- ишлар тўғрисидаги ҳисобот шакли (5-илова).


10. Томонларнинг юридик манзиллари, реквизитлари ва имзолари

Буюртмачи

Ташувчи

      


      



СТИР


СТИР



ХХТУТ


ХХТУТ



Юридик манзили:


Юридик манзили:



        





       





Тел./факс:


Тел./факс:



        






банкидаги


банкидаги


ҳисоб-китоб рақами


ҳисоб-китоб рақами



       


       



МФО


МФО



   





(имзо)

(имзо)


         





М.Ў.


М.Ў.



Юридик маслаҳатчи:


            




(имзо)

(Ф.И.О.)


         





Намунавий контрактга

1-ИЛОВА



ЙЎНАЛИШНИНГ ТЕХНИК-ФОЙДАЛАНИШ

ТАВСИФИ ВА УНГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР

Т/р

Номи


Бирлик


Сони


1

Йўналишнинг умумий узунлиги: тўғри йўналишда қайтишдаги йўналишда


км км км


2

Бекатларнинг умумий сони: тўғри йўналишда қайтишдаги йўналишда




3

Айланишга кетадиган вақт


дақиқа


4

Жадваллар сони: иш кунларида дам олиш кунларида


та та та


5

Тиғиз соатлардаги ҳаракатланиш оралиғи


дақиқа


6

Тиғиз вақт ўртасидаги ҳаракатланиш оралиғи, кўпи билан:


дақиқа


7

Йўналишдаги ишнинг бошланиши


соат/дақ.


8

Йўналишдаги ишнинг тугаши


соат/дақ.


9

Йўналишдаги иш режими


ҳафтада кунлар


10

Сиғими: ўтириш жойлари тик туриш жойлари


жойлар жойлар


11

1 йўловчи учун юриш тарифи


сўм


     

     

     

Намунавий контрактга

2-ИЛОВА

           

(шаҳар йўловчи ташиш йўналиши тартиб рақами ва номи)

ЙЎНАЛИШИ СХЕМАСИ


Келишилган

Тошкент шаҳар ички ишлар бош

бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги

бошқармаси

20___ йил "___" __________


Схемани тузувчи _____________________________________________.

Намунавий контрактга

3-ИЛОВА



ҲАР КУНГИ ИШЛАРНИНГ

ДИСПЕТЧЕРЛИК НАЗОРАТИ ШАКЛИ

         

(_____-сон йўналишдаги ташувчининг номи)

__________ ш.                                                20___ йил "___" __________

Т/р

Ҳайдовчи

ва кондук-

торнинг

Ф.И.О.


Автобус/

йўналишли

таксининг

русуми

ва давлат

рақами


Йўл

варақа-

сининг

т/р


Жўнаш

вақти



Етиб

келиш

вақти



Сотилган

чипталар







жадвал бўйича


амалда

жадвал бўйича


амалда

сони

сўмлик






































Изоҳ. Транспорт воситаси техник носозлиги ёки шикастланиши натижасида йўналишдан муддатидан олдин қайтган тақдирда рўй берган шикастланиш вақти ва сабаби кўрсатилиши зарур.

            



(Диспетчернинг Ф.И.О.)


(имзо)

Намунавий контрактга

4-ИЛОВА


Тасдиқлайман Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Йўловчи ташиш транспортининг барча

турлари ҳаракатини лицензиялаш ва

мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи

______________________________________

20___ йил "___" __________



_____-СОН ЙЎНАЛИШ БЎЙИЧА

АВТОБУСЛАР/МИКРОАВТОБУСЛАРНИНГ

20___ ЙИЛ _____________ УЧУН ИШ ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳайдов-

чининг

Ф.И.О.


Транс-

порт-

нинг

русуми


Дав-

лат т/р


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

1



































2



































3



































4



































5







































































































































-

иш куни



     


-

иш кунидан ташқари



     

1

-

1-смена



       

2

-

2-смена

            



(Ташувчи раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)

Намунавий контрактга

5-ИЛОВА

20___ йил __________ учун


нинг иши тўғрисида

                  (ой)

(ташувчининг номи)


ҲИСОБОТ

Т/р


Йўна-

лишни-

нг т/р

Йўна-

лиш-

нинг

номи


Йўна-

лиш

очил-

ган

сана


Йўна-

лиш-

нинг

узун-

лиги

(км)


Ҳара-

катла-

нувчи

таркиб

сони


Ҳара-

катла-

нувчи

таркиб

русуми


Жадвал-

лар сони


Иш

режими


Қат-

нов

ора-

лиғи

(дақ.)


Рейс

вақ-

ти

(соат

/

дақ.)


Рейслар

сони


Ташилган

йўловчилар

сони


Умумий

юрилган

йўл (км)


Даромад


режа


амал-

да


бош-

лани-

ши


туга-

ши


режа


амал-

да


режа


амал-

да

режа


амал-

да


1





















2





















3





















4





















5

























































































































































































































































         



(Ташувчи раҳбарининг Ф.И.О.)


(имзо)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 4-5-сон, 29-модда.