ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 28.06.2012 й. 1-сон "Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини очиш (ёпиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.07.2012 й. 1363-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2012 й.

N 1363-1




ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

БОШЛИҒИНИНГ

28.06.2012 й.

N 1


БУЙРУҒИ



"Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи,

шаҳарлараро    ва   халқаро   йўловчилар    ташиш

йўналишларини очиш (ёпиш) тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 19 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 345-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда) қарорини бажариш юзасидан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 22 мартдаги 44-сон "Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини очиш (ёпиш) тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (рўйхат рақами 1363, 2004 йил 21 май) буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 245-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТЙК ва "Ўздавтемирйўлназорат" Давлат инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                        А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 28-сон, 324-модда

































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск