язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2004 й. 118-сон "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2004 й.

N 118



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни ташкил этиш ва такомиллаштириш шунингдек автомобилда ташувлар ва автомобиль транспорти объектлари хавфсизлигини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база шакллантирилишини таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташувларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришнинг комплекс дастурларини, шунингдек автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, автотранспорт хизматлари сервисини кенгайтириш;

автомобиль ва дарё транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;

автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш;

автомобиль ва дарё транспортида кадрларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни шу жумладан, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ташкил этиш;

автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташийдиган автотранспорт воситаларида лицензия карточкаларининг мавжудлигини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро ташувлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари);

ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 53 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 43 нафар этиб белгилансин.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига агентлик бошлиғи ўринбосарининг бир нафар ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат бўлган ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.

Агентлик бошлиғига марказий аппарат ҳамда ҳудудий бошқармалар тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган сони ва таъминоти харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартиришлар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 мартдаги

118-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

   

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти агентлиги

   

   

Автомобиль ва дарё транспортини

ривожлантиришни норматив-техник

таъминлаш республика маркази

      

      

"Автодарётранс-илм" касб

малакасини ошириш давлат

илмий-методик маркази

          

Қорақалпоғистон республика

бўлими, вилоят бўлимлари,

Тошкент шаҳар бўлими





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 мартдаги

118-сон қарорига

4-ИЛОВА


I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 11 июлдаги 296-сон қарорининг 2, 3 ва 5-бандлари ҳамда мазкур қарорга 1 ва 4-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорининг 6-банди, 6-8-иловалар, шунингдек ушбу қарорга 9-илованинг II бўлими 2-банди.



II. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадаги "Йўловчи" суғурта компанияси" ва "Навоийтранс" автомобилда юк ва йўловчилар ташиш уюшмаси" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 10-сон, 120-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 27-модда.