язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Молия вазирининг 01.03.2012 й. 24-сон "Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.03.2012 й. 1808-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2012 й.

N 1808-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

01.03.2012 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини,

шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль

йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини

шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий

бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

(тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича

низомга ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2012 йил 25 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сон "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 566-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи (рўйхат рақами 1808, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда) билан тасдиқланган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                           Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини,

шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль

йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини

шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий

бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

(тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 2-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Автомобиль йўллари жорий таъмирлаш техник текширишлар ва техник кўриклар (баҳорги, кузги ва даврий) натижалари ёки нуқсонлар ведомостлари асосида тузилган бажариладиган ишларга қараб ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади".


4. 7-банддан "ўрта" деган сўз чиқариб ташлансин.


5. 11-бандда:

биринчи хатбошидан "ва ўрта" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жорий таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари техник ҳисоб-китоб ва муҳандислик изланишлар олиб боришни талаб этадиган алоҳида қийин ишларни бажаришда автойўлларни жорий таъмирлаш техник текшириш, техник кўрикдан ўтказиш натижаси асосида ишлаб чиқилган, соҳа ва давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади".


6. 17-банддаги "ва ўрта таъмирлашни" деган сўзлар "таъмирлашни, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 20-банддаги "ўрта" деган сўз "жорий" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Автойўлларни таъмирлаш харажатларини молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) қатъий равишда тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, Буюртмачи харажатлари сметасининг 4-гуруҳида шу мақсадлар учун кўзда тутилган харажатлар Давлат бюджети харажатлари функционал таснифига мувофиқ қуйидаги бўлим, кичик бўлим ва боблар орқали амалга оширилади:

7 045 201 110 - шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;

7 045 202 110 - шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг хўжаликлараро (қишлоқ) автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;

7 045 203 110 - туман ободонлаштириш бошқармасининг туман марказлари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;

7 045 204 110 - туман ободонлаштириш бошқармасининг хўжаликлараро (қишлоқ) автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари;

7 045 205 110 - туман ободонлаштириш бошқармасининг шаҳар посёлкалари автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари".


9. 26-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган мукаммал таъмирлаш, шунингдек объектлар бўйича жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловлари) Буюртмачи томонидан амалга оширилади:"


10. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Автойўлларни жорий таъмирлашни молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) (мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган объектлардан ташқари) жорий йил иш ҳажмининг 15 фоиз миқдорида бўнак бериш йўли билан, кейинчалик ажратилган бўнак тўловларини мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда ойма-ой молиялаштириш орқали амалга оширилади".


11. 32-банддаги "ва автойўлларни ўрта таъмирлаш" деган сўзлар "таъмирлашда, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва "Ўзавтойўл" ДАК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 123-модда