ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /ЎзР ВМ 22.10.2009 й. 277-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 22.10.2009 й. 277-сон Қарори
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири
13. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкаси танланишидан (берилишидан) манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими номига ариза берадилар.
15. Ишчи орган юридик ёки жисмоний шахс томонидан ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Комиссияга киритиш учун объектни жойлаштиришнинг қуйидаги ҳужжатларини тайёрлайди ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига тақдим этади:
объектнинг номи, шу жумладан, унинг қуввати (паспорти), объектни қуриш назарда тутилаётган Ўзбекистон миллий автомагистрали йўл участкаси манзили (км) кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокими номига ариза;
йўл инфратузилмаси ва сервиси объектининг белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаси;
ер участкасининг тавсифи (бош режаларга эга бўлмаган аҳоли пунктлари ва туманнинг қишлоқлараро ҳудуди учун - тегишли аҳоли пунктининг М 1:2000 навбатчи режасидан кўчирма, М 1:10000 топографик сурат) - туман (шаҳар) ҳокими ҳамда туман (шаҳар)нинг манфаатдор ташкилотлари билан келишилган вазият режаси билан бирга;
Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаси қамраб олинган ҳолда, ер участкасининг камида икки томонининг атрофдаги объектлари акс эттирилган фотосурати (15 х 20).
17-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
17. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" очиқ акциядорлик жамияти, "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотлари, "Қишло??урилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув институти уч иш куни мобайнида Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларида қурилиш объектларининг жойлашиши схемасига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида объектларни жойлаштиришни кўриб чиқадилар.
31. Ишчи орган ўн беш иш куни мобайнида, белгиланган тартибда объектни қуриш учун ер участкаси ажратишга доир ҳужжатларни тайёрлайди.