язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича Низом (ЎзР ВМ 22.10.2009 й. 277-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 22 октябрдаги

277-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл

инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш

учун ер участкалари ажратиш бўйича

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари танлаш ва ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари - юк ва ташкилий равишда йўловчилар ташишга, шунингдек йўл ҳаракати қатнашчиларига хизмат кўрсатиш учун бир мақсадли битта ёки комплекс таркибидаги бинолар ва иншоотлар;


ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг дам олишини таъминлашга оид объектлар - кемпинглар, мотеллар, шунингдек санитария-гигиена узеллари ва автомобиллар тўхташ жойларидан иборат бўлган қисқа муддатли дам олиш майдончалари;


транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш объектлари - автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари, техник хизмат кўрсатиш станциялари ва техник ёрдам кўрсатиш пунктлари;


автотранспорт объектлари - автовокзаллар, юк автостанциялари, асосий транспорт-фойдаланиш терминаллари, диспетчерлик-назорат пунктлари;


тиббий ва авария ёрдами объектлари - тиббиёт пунктлари, дорихоналар, авария-чақириш хизмати, шошилинч чақириш колонкаси;


кемпинг - ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг дам олишига, овқатланишига, шунингдек ягона ҳудудда жойлашган транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган йўл инфратузилмаси ва сервисининг комплекс бинолари ва иншоотлари;


мотель - овқатланиш, маданий дам олиш, алоқа, тиббий ёрдам, майда техник хизмат кўрсатиш ва транспорт воситаларини ювишни таъминлаш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиладиган, автотуристларнинг дам олиши учун мўлжалланган йўл инфратузилмаси ва сервисининг комплекс бинолари ва иншоотлари.


3. Йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:

ҳайдовчилар ва йўловчилар, автотуристларнинг дам олишини таъминлаш;

транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш;

автотранспорт хизмати;

тиббий ёрдам ва авария ҳолатида ёрдам бериш.


4. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини комплекс мақбул жойлаштириш, шу жумладан, техник хизмат кўрсатиш станциялари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, овқатланиш ва савдо пунктларининг қулай жойлашиши объектларни жойлаштиришга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади.


5. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари Ўзбекистон миллий автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудда жойлаштирилади. Ўзбекистон миллий автомагистрали қўриқлаш зонаси полосасининг кенглиги тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ йўлнинг ҳар бир томонидан 25 метрни ташкил этади.


6. Зарур бинолар ва иншоотлар комплексини (кемпинг, мотель) мақбул жойлаштириш атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, хизмат кўрсатиш даражасига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларга мувофиқ эстетик талабларни, минтақавий хусусиятларни ва ландшафт шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Кемпинглар ва мотеллар аҳоли пунктлари четида ёки унинг ташқарисида, имкони борича, туристлар ва ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари учун жозибали бўлган хушманзара жойларда, асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун кам қийматли бўлган, Ўзбекистон миллий автомагистралининг муҳофаза зонаси чегарасига туташ ҳудудга бевосита туташган йўл участкаларида жойлаштирилади.

Транзит мотеллар ва кемпинглар сиғими (ётоқ жойлар сони) ўтадиган автотуристлар сони ҳамда шаҳарлараро ҳамда халқаро йўловчилар ва юк ташиш автомобиллари ҳаракати жадаллиги ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши керак.

Кемпинглар ва мотеллар бир-биридан шахмат тартибида йўлнинг ҳар икки томонида жойлаштирилиши керак. Кемпинглар ва мотеллар оралиғидаги масофа 100 километрдан ортиқ бўлмаслиги керак.


7. Дам олиш майдончалари ҳар 15 - 20 километрда жойлаштирилиши керак. Дам олиш майдончалари ҳудудида автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш учун иншоотлар ва савдо пунктлари назарда тутилиши мумкин.


8. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларини ва техник хизмат кўрсатиш станцияларини жойлаштириш, уларнинг қувватини белгилаш техник-иқтисодий ва статистик ўрганишлар асосида амалга оширилиши керак. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари (бир суткада ёқилғи қуйишлар сони) қуввати, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари постлари сони ва улар оралиғидаги масофа автомобиллар ҳаракати жадаллигига қараб ШНК 2.05.02-07 "Автомобиль йўллари" бўйича ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.

Автомобиль сервиси бинолари ва иншоотларини жойлаштиришда энергия, сув таъминоти ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мавжудлиги, шунингдек уларни янада ривожлантириш имконияти ҳисобга олиниши зарур.


9. Объектларни лойиҳалаштириш шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Объектларни жойлаштиришда ерлардан экология, санитария жиҳатидан, шунингдек оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


II. ОБЪЕКТЛАР ҚУРИШ УЧУН ЕР

УЧАСТКАСИ БЕРИШ ТАРТИБИ

11. Объектларни лойиҳалаштириш учун ер участкаси танлашни келишиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни кўриб чиқиш ва келишиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


12. Туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) объектларни қуриш учун ер участкаси танлаш ва ажратишга доир ҳужжатларни тайёрлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи органи томонидан ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома асосида бажарилади.

13. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини қуриш учун ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар, сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокими номига ер участкаси зарур бўлган унинг жойлашган жойи (Ўзбекистон миллий автомагистрали йўл участкасининг манзили (км) ва ўлчамлари, талаб этиладиган участканинг, қурилиш ишларини бошлаш ва тугатилиш муддати асослари ва мақсадлари, почта манзили, юридик шахсларнинг реквизитлари ёки жисмоний шахсларнинг паспорт маьлумотлари кўрсатилган ҳолда ариза берадилар.

14. Туман (шаҳар) ҳокими бир иш куни мобайнида юридик ёки жисмоний шахснинг аризасини қурилиш объектини жойлаштириш тўғрисида таклиф киритиш учун ишчи органга юборади.


15. Ишчи орган юридик ёки жисмоний шахс томонидан туман (шаҳар) ҳокими номига ариза берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида Комиссияга киритиш учун объектни танлаш бўйича қуйидаги ҳужжатларини тайёрлайди:

туман (шаҳар) ҳокими номига ариза;

йўл бўйи инфратузилмаси ва сервиси объектининг белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий лойиҳаси;

ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг М 1:2000 (мавжуд ҳолда) навбатчи режасидан кўчирма ёки кўриб чиқиладиган ҳудуднинг жойланиш режаси акс эттирилган М 1:10000 қишлоқ хўжалиги харитаси);

Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаси қамраб олинган ҳолда, ер участкасининг камида икки томонининг атрофдаги объектлари акс эттирилган фотосурати (15 х 20).

15-1. Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш, шунингдек бошқа хизматларни кўрсатиш юридик ёки жисмоний шахс билан тузилган шартномаси асосида "ягона ойна" тамойили бўйича амалга оширилади. Шартномада қуйидаги ишлар турлари назарда тутилади:

ер участкаси танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва келишиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш;

муҳандислик-коммуникация тармоқларга уланиш учун техник шартларни олиш;

архитектура-режалаштириш топшириқлари (I ва II қисми) ишлаб чиқишни таъминлаш.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлим (бошқармаси) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилиши натижасида келиб тушган маблағлар, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, бўлим (бошқарма)нинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Бунда, кўрсатилган ишларни бажарганлик учун тўловлар ишларнинг ҳар бир тури тугаллангандан кейин алоҳида амалга оширилади. Томонларнинг шартномавий мажбуриятлари барча ишлар тугаллангандан ва тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин бажарилган деб ҳисобланади.

15-2. Ер участкасини жойлаштириш режаси қуйидагилар билан келишилади:

туман (шаҳар) ҳокими билан;

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими билан;

ер участкасини ажратиш бўйича қарордан олдин, Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан дастлаб, атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза (АМТА) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экологик экспертиза хулосасини олиш шарти билан;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати билан;

давлат ёнғин назоратининг ҳудудий органлари билан;

маданий меърос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳудудий инспекциялари билан - маданий меърос ёдгорликлар муҳофаза қилинадиган ҳудудда объект қурилиши учун ер участкаси танланганда;

тегишли режимли ҳудуд ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар билан - муҳофаза қилинадиган, сув муҳофаза қилинадиган, санитария-муҳофаза зоналари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, магистрал сув қувурлари, автомобиль ва темир йўллари, электр узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек аэродромлар ва чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддалар кўмилган жойлар яқинида ер участкалари танланганда;

ер участкалари олиб қўйилган юридик ва жисмоний шахслар билан (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлганда, ер участкасини жойлаштириш режаси юқори турувчи органи билан келишилади);

қишлоқ ва сув хўжалиги органлари билан - қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси танланганда;

давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий органлари билан - автомобиллар турар жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи бошқа объектлар учун ер участкаси танланганда.

15-3. Ваколатли туман (шаҳар) органлари билан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш билан бир вақтда қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.

Хулоса тақдим этилганлик учун ҳақ олинмайди.

15-4. Ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш ва тегишли органлар томонидан хулосалар бериш беш кун мобайнида амалга оширилади.

Тегишли органлар томонидан келишилган жойлаштириш режаси ва хулосалар кўрсатилган муддатда берилмаган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси келишилган деб ҳисобланади (II ва III мураккаб (хавфли) тоифали объектлар бундан мустасно) ва Комиссияга киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборилади.

15-5. Архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) келишилган ер участкасини жойлаштириш режаси ва ўз хулосаларини тақдим этмаган ваколатли туман (шаҳар) органларини хабардор қилади ва ер участкасини танлаш бўйича материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда вилоятлар ёки Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига киритади.

15-6. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) зарур ҳолларда қуйидаги ишлар турларини бажариш учун шартнома асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалини жалб этади:

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг ерлари бўйича (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий участкаларини аниқлаш;

ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжаликка оид бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришлари йўқотишлари миқдорини белгиланган тартибида аниқлаш;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;

ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва эгаларидан (мавжуд бўлганда) олиб қўйиш шартларини аниқлаш;

кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак.

Бундан ташқари, архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг иншоот ва қурилмалари бузилганда (зарур бўлганда) уларнинг зарарларини аниқлаш учун шартнома бўйича баҳоловчи ташкилотни жалб этади.

Ушбу банднинг иккинчи - олтинчи хатбошида кўрсатилган ишларни амалга ошириш зарурияти, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)дан ер участкасини жойлаштириш режасини келишиш, ер участкасини танлаш, ва унга тегишли хулосаларни тақдим этиш бўйича талабнома келиб тушганда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан ёзма равишда асослантирилади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан дастлабки тузилган шартнома муддатини узайтириш билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали кўрсатилган ишларни бажарганлик учун ижрочиларга тўлов амалга оширилади.

15-7. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосасида қуйидагилар акс эттирилади:

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) ерлар бўйича берилаётган ер участкасининг умумий майдони;

ер участкасининг сифат тавсифи (зарурат бўлганда);

ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ерлар олиб қўйилиши (ҳақ тўлаб олиниши) муносабати билан кўрган зарарларининг миқдорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон ва "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорлари (зарар ва йўқотишлар аниқланган ҳолда) билан белгиланган тартибда белгиланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиниши;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларидан (мавжуд бўлганда) ер участкаларини олиб қўйилиши;

кўчириладиган оилалар таркиби, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар (мавжуд бўлганда) олишни хоҳловчилар кўрсатилиши.

15-8. "Ягона ойна" доирасидан ташқари мустақил равишда атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқишни таъминлаш, шунингдек Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг экологик экспертиза хулосасини олиш, мазкур ишларнинг тўлов қиймати тўлаш ҳамда туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га экологик экспертиза хулосасини тақдим қилиш юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

Экологик экспертиза хулосасини олиш муддати ва тартиби Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат экологик экспертизаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори билан тартибга солинади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларни икки иш куни мобайнида кўриб чиқадилар.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни келишишда ҳужжатлар:

Ўзбекистон миллий автомагистралининг вилоят марказлари ва шаҳар аҳоли пунктлари чегараси бўйлаб ўтадиган участкалари бўйича - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" очиқ акциядорлик жамиятига;

Ўзбекистон миллий автомагистралининг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, шунингдек Тошкент вилоятининг шаҳар аҳоли пунктлари чегаралари бўйлаб ўтадиган участкалари бўйича - "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонасига;

Ўзбекистон миллий автомагистралининг қишлоқ аҳоли пунктларидан ва қишлоқлараро ҳудуддан ўтадиган участкалари бўйича - "Қишлоққурилишлойиҳа" масъулияти чекланган жамиятига юборилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан уч иш куни мобайнида келишилади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ва "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳа-қидирув ташкилотлари Ўзбекистон миллий автомагистрали участкаларида қурилиш объектларининг жойлашиши схемасига мувофиқ шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида объектларни жойлаштиришни кўриб чиқадилар.

Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштириш схемаси "Йўл-лойиҳа бюроси" масъулияти чекланган жамият лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилади, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари билан келишилади ҳамда Комиссия қарори билан тасдиқланади.


18. Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларини жойлаштиришни лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишишда ҳужжатлар икки иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ҳокимлари ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари (фақат биринчи шахс вақтинча бўлмаган ҳолларда) томонидан имзоланган илова хат билан биргаликда келишиш мақсадида Комиссияга юбориш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига тақдим этилади.

Кўрсатиб ўтилган барча ҳужжатлар асл нусхада, уларга асл нусханинг бир нусхаси илова қилинган ҳолда киритилади.

Юридик ва жисмоний шахснинг аризаси берилган кундан бошлаб ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Комиссияга тақдим этилгунигача умумий муддат ўн саккиз иш кунидан ошмаслиги керак.

19. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида уларни кўриб чиқади ва баённома билан расмийлаштириладиган тегишли қарор қабул қилади.

20. Комиссия мажлиси баённомаси Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари (биринчи шахс вақтинча бўлмаганда) томонидан тасдиқланади.

Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзолари Комиссиянинг қарорига рози бўлмаган тақдирда ўзларининг асосланган хулосаларини баённомага илова қилиш ҳуқуқига эгадир.


21. Комиссия мажлиси баённомаси Комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан кейин икки иш куни мобайнида кўриб чиқиладиган барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига юборилади.

Объектни жойлаштиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда баённомада бундай рад этишнинг сабаби кўрсатилади.


22. Комиссия баённомасининг асл нусхаси Комиссия котибида - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида - вилоятлар ҳокимликларида, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларида сақланади.


23. Комиссия томонидан ер участкасини ажратиш ва объектларни жойлаштириш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир иш куни мобайнида ҳужжатларни Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб жойлашган ер участкасини танлашга доир материалларни тайёрлаш учун Ишчи органга юборади.

31. Ишчи орган уч иш куни мобайнида ер участкасини танлаш материаллари асосида лойиҳа тайёрлайди:

ер участкасини ажратиш далолатномаси;

вилоят ҳокимининг ер участкасини ажратиш бўйича қарори;

зарурат бўлганда:

кўчириладиган оилалар рўйхатини тузиш, бунда янги ер участкаси ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилиши керак;

ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган бошқа зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори (мавжуд бўлганда) аниқлаш далолатномасини тайёрлаш;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари (мавжуд бўлганда) бўйича ерлар кесимида берилаётган ер участкасининг умумий майдонларини аниқлаш;

ер участкасининг сифат тавсифини аниқлаш;

ер участкасини (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун) унумдор қилишнинг зарурлиги ва йўналиши, тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш заруриятини аниқлаш;

ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан (мавжуд бўлганда) ер участкасининг олиб қўйиш шартларини аниқлаш;

баҳоловчи ташкилотларнинг бузиладиган бино ва иншоотларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи (мавжуд бўлганда), туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини тайёрлаш муддати ва ер участкаларини ажратиш бўйича далолатномасини расмийлаштириш тегишли равишда 15 кунга қадар узайтирилади.

Ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

31-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимлари ер участкасини ажратиш бўйича келиб тушган материалларни икки кун мобайнида ер участкаларини тақдим этишни (амалга ошириш) кўриб чиқиш бўйича тегишли комиссияга тақдим этади (кейинги ўринларда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия деб юритилади).

31-2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия, тақдим этилган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кун ичида ер участкасини ажратиш далолатномасини тасдиқлайди ва Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг қарори лойиҳаси билан бирга уларни Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимига тасдиқлаш учун киритади;

Ер участкасини ажратиш далолатномаси фақат танланадиган ер участкаси уларнинг манфаатларига дахлдор бўлган ташкилотларнинг вакиллари бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органи ҳузуридаги комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

33. Қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалигидан ташқари мақсадларда фойдаланиладиган ерларни ажратиш уларнинг амалда зарурлиги ва қоидага кўра, уларда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин амалга оширилади.


34. Ер участкаси ажратишга доир материалларни ишлаб чиқиш жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларга етказилиши мумкин бўлган зарарлар ҳажми, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши йўқотишлари аниқлаштирилади.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими уч иш куни мобайнида ўз ваколатлари доирасида, Ишчи орган томонидан тайёрланган материаллар асосида, объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ер участкаси ажратишга доир материаллар нусхаси давлат ҳокимияти органларининг қарори илова қилинган ҳолда ер участкаси чегараларини натурага тушириш ва объектни қуриш учун Ишчи органга берилади.


36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимининг ер участкасига доир материалларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:

ер участкаси кимга ва қандай мақсадларда ажратилмоқда, шунингдек ер уларнинг ерларидан олинаётган (сотиб олинаётган) мулкдорлар, ер эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг номи;

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачилар бўйича ер майдонидан (мавжуд бўлганда) берилаётган ер участкасининг умумий майдони, шунингдек олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги экин майдонининг сифати (бонитет баллари);

ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларга қопланиши керак бўлган (мавжуд бўлганда) зарарлар ҳажми;

қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши йўқотишлари ҳажми (мавжуд бўлганда);

тупроқнинг унумдор қатламини ажратиб олиш зарурлиги (мавжуд бўлганда);

сув муҳофазаси, экология, санитария талаблари, бошқа шартлар ва талаблар.


36-1. Ер участкаси чегараларини натурага чиқариш ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари жавоб берадилар.


38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 43-сон, 458-модда.