язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2007 й. ПҚ-714-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2007 й.

N ПҚ-714



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ,

ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2006 ЙИЛ 25 ОКТЯБРДАГИ ПҚ-499-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика йўл фондига йиғимлар тўлаш бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш ҳамда тўловлардан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 36-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўлда бошқаришга мослаштирилган енгил автомобиль ва/ёки мотоколяска сотиб оладиган барча гуруҳ ногиронлари;".


2. Белгилансинки, киритилаётган ўзгартиш 2007 йилнинг 1 ноябридан кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 44-сон, 441-модда.