язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2006 й. ПҚ-535-сон "2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2006 й.

N ПҚ-535



2007-2010 ЙИЛЛАРДА УМУМИЙ

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Юқори жаҳон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган, автомобиль транспортида халқаро, транзит ва республика ичида юклар ва йўловчиларни йил давомида бир маромда ва самарали ташишни таъминловчи умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини янада ривожлантириш, шунингдек йўл қурилишидаги инвестиция жараёни иштирокчиларининг хўжалик муносабатларини мақбуллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" ДАК томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2007-2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш Концепцияси қуйидаги мақсадли Дастурларни ўз ичига олган ҳолда 1-иловага мувофиқ:

2007-2010 йилларда халқаро аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дастури 2-иловага* мувофиқ;

2007-2010 йилларда давлат аҳамиятига эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини реконструкция килиш Дастури 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзавтойўл" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2007-2010 йилларда ва узоқ муддатли истиқболда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

республиканинг ҳар йилги Инвестиция дастурларини шакллантиришда 2 ва 3-иловаларда белгиланган параметрларга ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш учун Республика йўл жамғармаси ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


3. Белгилансинки:

халқаро ва давлат аҳамиятига эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги Дастурни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан "Ўзавтойўл" ДАК билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади;

маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги Дастурни шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва "Ўзавтойўл" ДАК билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтойўл" ДАК 2007 йил 1 мартгача бўлган муддатда илгари ширкат хўжаликлари балансида бўлган хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини инвентаризациядан ўтказсин ҳамда уларнинг тегишли туман ҳокимликлари балансига ўтказилишини таъминласин.


5. "Ўзавтойўл" ДАКнинг "Ўзйўлбутлаш" бошқармаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича "Ўзавтойўл" ДАКнинг таркибий бўлинмалари учун олиб келинадиган йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари, шунингдек улар учун эҳтиёт қисмлар 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб тўрт йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда жорий этилган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш устидан тегишли архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 2 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 508-модда.