язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2006 й. ПҚ-511-сон "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2006 й.

N ПҚ-511



"ЎЗАВТОЙЎЛ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл-қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари ҳамда 2006 йилда автомобиль йўллари қурилиши дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-299-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасида эксплуатация ва пудрат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. "Ўзавтойўл" ДАК, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмасининг:

"Ўзавтойўл" ДАК ҳузурида йўл хўжалигининг амалдаги ихтисослаштирилган пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари негизида халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналарини ташкил этиш;

"Ўзавтойўл" ДАКнинг ҳудудий йўл-қурилиш шўъба корхоналарини ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари сифатида қайта ташкил этиш;

"Ўзавтойўл" ДАК ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари ҳузуридаги амалдаги туман ихтисослаштирилган йўл-кўприк пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхоналари негизида умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари кўприк хўжалигини яхши ҳолатда сақлаш бўйича таъмирлаш-эксплуатация корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзавтойўл" ДАКнинг ташкилий тузилмаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 кишидан иборат ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилоти ва йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-эксплуатация корхонасининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ;

халқаро ва давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлларини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари, шунингдек кўприк хўжалигини яхши ҳолатда сақлаш бўйича ихтисослаштирилган таъмирлаш-эксплуатация корхоналари таркиби ва намунавий тузилмалари 5, 5а, 6, 6а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзавтойўл" ДАК Бошқаруви раисига зарур ҳолларда компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин.


3. Белгилансинки, "Ўзавтойўл" ДАК умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқарадиган махсус ваколатли орган ҳисобланади.


4. "Ўзавтойўл" ДАК белгиланган тартибда:

бир ой муддатда компания Низомига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин;

икки ой муддатда компания ижро этувчи аппарати ходимларини, шунингдек унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ходимларини, юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни назарда тутган ҳолда аттестациядан ўтказсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 21 августдаги 361-сонли қарорининг 1-банди ҳамда қарорнинг 1-4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) 1 - 6а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 455-модда