язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ички ишлар вазирлигининг 39-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 55/ҚҚ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 33/ҚҚ-сон "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 09.12.2013 й. Қарори (АВ томонидан 23.12.2013 й. 2271-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.12.2013 й.

N 2271-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.12.2013 й.

N 39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.12.2013 й.

N 55/ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

09.12.2013 й.

N 33/ҚҚ


ҚАРОРИ


Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр

транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш

ва  қайта  тайёрлаш  билан  шуғулланувчи  таълим

муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш

учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 545-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 604-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2011 йил 29 июлдаги 7, 316 ва 89-01-2090-сон қарори (рўйхат рақами 2271, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 416-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш учун тест саволларини тузиш ва тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом муқаддимасининг иккинчи хатбошисидаги "Тошшаҳартрансхизмат" уюшмаси" деган сўзлар "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик компанияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

Б. Матлюбов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б. Ходиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

     

Б. Исмоилов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 697-модда