язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар/ Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (ЎзР ВМ 14.07.1997 й. 355-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 14 июлдаги

355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумий овқатланиш маҳсулотлари

(хизматлари)ни ишлаб чиқариш ва сотиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий овқатланиш соҳасидаги, мулкчилик шаклларидан ва идоравий мансублигидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (корхоналар, хусусий тадбиркорлар) ишига асосий талабларни "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тартибга солади.


2. Умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъект - бу ошпазлик маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш ва уларни истеъмол қилишни ташкил этиш хамда хизматлар кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи корхона, шунингдек умумий овқатланиш соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи хусусий тадбиркордир.


3. Умумий овқатланиш корхонаси, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ўз фаолиятини, ҳам корхоналарнинг савдо залларида, ҳам улардан ташқарида, умумий овқатланиш корхонасига қўйиладиган санитария-техника талабларига мувофиқ шунингдек Устав, ҳокимликлар томонидан бериладиган савдо қилиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширади.

Умумий овқатланиш корхонасига (хусусий тадбиркорга) рухсат гувоҳномаси улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгандан кейин берилади.


4. Умумий овқатланиш корхоналари турлари (ресторан, кафе, бар, ошхона, тамаддихона кабиларга), ресторан ва барлар эса классларга ҳам (аъло, олий, биринчи) бўлинади, улар мулкдор томонидан белгиланади. Корхонанинг танланган турга ва классга мувофиқлигини тасдиқлаш улар жойлашган жойда, "Каракалпаксауда" давлат уюшмаси, "Ўзбексавдо" давлат уюшмасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар савдо-ишлаб чиқариш концернлари ва бирлашмалари, шунингдек "Каракалпактутиниу" матлубот кооперацияси акционерлик жамиятлари республика уюшмаси ҳамда Ўзбекбирлашув матлубот кооперацияси акционерлик жамиятлари вилоят уюшмалари мутахассислари томонидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Ишлаб чиқариш ва савдо биноларига, асбоб-ускуналарга, инвентарларга, кўрсатиладиган хизматлар рўйхатига, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик тартибига нисбатан қўйиладиган мезонлар санитария меъёрларига, техника хавфсизлиги қоидаларига, ёнғинга қарши ва бошқа талабларга мувофиқ белгиланади.

Корхоналарда фойдаланиладиган асбоблар (тарозилар, тошлар ва шу кабилар) соз ҳолатда сақланиши, аниқ тамғаларга эга бўлиши ҳамда амалдаги тартибга мувофиқ белгиланган муддатларда текширишдан ўтказилиши керак.


6. Умумий овқатланиш барча корхоналарининг ўз номи тўлиқ ёзилган тегишли пешлавҳалари бўлиши керак.


7. Умумий овқатланиш корхоналари корхонанинг номи, тури, класси, унинг манзили (мулкдорнинг жойлашган ўрни), иш тартиби, тавсия қилинадиган маҳсулот тури, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, ушбу қоидаларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларига тааллуқли алоҳида қоидалари мазмуни, шунингдек мижозлар учун қўшимча шарт-шароитлар тўғрисидаги зарур ва тўғри ахборотларни кўргазмали ва қулай шаклда истеъмолчиларга етказишлари шарт.


8. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги умумий овқатланиш корхоналарининг иш тартиби, мижозларга қулайликларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.

Тасдиқланган иш соатларига мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан риоя этилиши мажбурийдир.

Умумий овқатланиш корхонаси (режадаги санитария тадбирларини, таъмирлаш ва шу кабиларни ўтказиш учун) ёпилган тақдирда корхона камида бир ҳафта олдин тегишли эълонларни осиб қўйишга мажбурдир.


9. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналарииинг маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан бевосита боғлиқ штатлари махсус тайёргарликка эга бўлган кадрлар билан бутланади.

"Аъло" ва "олий" классли умумий овқатланиш корхоналарида бошқа давлатлардаги ошпазлик ва хизмат кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таниш бўлган ходим ишлаши керак.



II. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШИНИ ВА

УЛАР БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Истеъмолчига хизмат кўрсатиш шакллари ва усуллари корхона томонидан умумий овқатланиш корхонасининг мазкур тури ва классига нисбатан энг минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


11. Истеъмолчиларга официантлар томонидан хизмат кўрсатиш "аъло" ва "олий" классли ресторанларда ҳамда, қоидага кўра, кафе ва барларда мажбурий тартибда қўлланади.

Уйғунлаштирилган тартибда хизмат кўрсатишда корхона залида истеъмолчилар салқин таомларни, ичимликларни, ширинликларни мустақил равишда танлайдиган ёхуд ушбу маҳсулотлар бармен (буфетчи) томонидан сотиладиган маҳсулотлар тарқатиш бўлмаси ажратилади. Иссиқ таомлар ва ичимликлар, вино-ароқ маҳсулотлари буюртма бўйича официант томонидан берилади.


12. "Аъло", "олий" ва "биринчи" классли умумий овқатланиш корхоналарида (барлардан ташқари) зални хизмат кўрсатишга тайёрлаш жараёнида столлар олдиндан ясатилади.

Ошхоналарда, шунингдек ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тартибида ишлайдиган бошқа умумий овқатланиш корхоналарида столларни (дориворли анжомлар, қоғоз қўл сочиқлар билан) соддароқ ясатишга йўл қўйилади.

Мижозларга хизмат кўрсатишда қўлланиладиган идиш-анжомлар корхона турига мувофиқ бўлиши керак. Санитария-эпидемия тартибига риоя этиш мақсадида ҳар бир хўранда ўрни ҳисобига камида учтадан идиш-анжомлар тўплами тўғри келиши керак.

Савдо залларида истеъмолчиларга қулай жойда назорат тарозилари ўрнатилган бўлиши керак.


13. Мижозларнинг киришини чеклашга:

официантлар хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш корхонасида - улар ёпилишидан 30 дақиқа олдин, ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган корхонада эса - 15 дақиқа олдин йўл қўйилади.


14. Умумий овқатланиш корхоналарида овқатланиш учун ҳисоб-китобларнинг ҳар хил: олдиндан ҳақ тўлаш, таомлар танлангандан сўнг тўлаш, овқатланиб бўлингач тўлаш, хўранданинг ўзи ҳисоб-китоб қилиши усулларидан фойдаланилади. Овқатланиш учун ҳисоб-китоб қилиш шакллари хизмат кўрсатиш усулига, хизмат кўрсатилаётган мижоз хусусиятига, корхона турига ва унинг ихтисослашувига қараб белгиланади.

Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш усулида ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналарида ва ошпазлик дўконларида (бўлимларида) ҳисоб-китоб қилишда мижозга касса чеки тақдим этилади.

Официантлар хизмат кўрсатадиган барча корхоналарда сотилган маҳсулот учун тўлов официант томонидан берилган белгиланган намунадаги счет бўйича амалга оширилади.

Доимий мижозларга (ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар ва шу кабиларга) хизмат кўрсатиладиган ошхоналарда якка тартибдаги ёки гуруҳли абонентлар бўйича ҳисоб-китоб қилишдан фойдаланиш мумкин.


15. Умумий овқатланиш корхоналари асосий фаолияти билан бир қаторда қўшимча хизматлар кўрсатишлари керак. Бу хизматларнинг рўйхати корхоналарнинг ҳар бир тури ва класси учун индивидуал тартибда ҳамда стандарт билан белгиланади.

Қўшимча хизматлар қиймати таомномада ёки нархномаларда кўрсатилиши керак.

Савдо залидан ташқарида мижозлар учун таомнома, винолар нархномалари ва хизматлар кўрсатишнинг корхона томонидан белгиланган қўшимча шартлари билан танишиш имконияти яратилган бўлиши керак.

Савдо залларида мижоз таомнома воситасида таом ва маҳсулотлар қиймати, алкоголли ичимлик шишасининг сиғими, алкоголли ичимлик жами сиғимининг, 50 ва 100 граммининг нархи тўғрисида албатта хабардор қилинади. Доимий мижозларга (ишчилар, хизматчилар, талабалар, ўқувчилар ва шу кабиларга) хизмат кўрсатувчи ошхоналарда таомномада бундан ташқари, ошпазлик маҳсулотининг миқдори кўрсатилади, корхоналарнинг бошқа турларида эса мижозлар илтимосига кўра ушбу ахборот хизмат кўрсатувчи ходим томонидан берилади.

"Аъло" ва "олий" классли корхоналарда босма рекламаларнинг барча турлари (таомноманинг муқоваси ва қистирма варақлари, винолар нархномалари, таклифнома карточкалари, проспектлар ва шу кабилар) юксак бадиий даражада тайёрланади.


16. Корхона санитария ва технология талабларига тўлиқ риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда таомлар, маҳсулотлар, ичимликлар тури рўйхатини мустақил равишда тузади.

Таомномада ва нархномаларда кўрсатилган таомлар, газаклар, вино-ароқ маҳсулотлари рўйхати корхона савдо залининг бутун иш вақти мобайнида сақланиши керак.


17. Меҳмонхоналар, вокзаллар, аэропортлар, иш ва ўқиш жойларидаги умумий овқатланиш корхоналарида, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаган гуруҳларига хизмат кўрсатувчи корхоналарда маҳсулотлар сотишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда, овқатланишнинг оқилона меъёрлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳафта кунлари бўйича турли хил комплекс нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар сотиш қўлланилиши мумкин.


18. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналари истеъмолчига унга сотилган таомлар, ошпазлик маҳсулотлари, товарларнинг ўлчовлари ва вазнини, шунингдек сотилган маҳсулот (хизмат)ларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текшириш имкониятини яратиши керак. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти тартибида умумий овқатланиш маҳсулоти тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланувчи шахс истеъмолчи шахс илтимосига кўра унга савдо қилишга ва мазкур маҳсулотни сотиш ҳуқуқига рухсат гувоҳномасини кўрсатиши керак.

Ошпазлик маҳсулоти (кўрсатилаётган хизмат) сифатида камчиликлар, тарозида ёки ҳисоб-китобда янглишишлар қайд этилганда умумий овқатланиш корхонаси раҳбарияти ва ходимлари истеъмолчи танловига кўра қуйидагиларга мажбурдирлар:

- аниқланган камчиликларни текин бартараф этиш;

- ошпазлик маҳсулоти (хизмат) учун тўлов миқдорини камайтириш;

- қўшимча тўловсиз худди шундай таомни, ошпазлик маҳсулотини тайёрлаш (хизматни қайтадан бажариш);

- истеъмолчининг сифатсиз ошпазлик маҳсулотини сотиб олиш (бажарилган хизмат) билан боғлиқ харажатларини тўлиқ тўлаш;

- маънавий зарарни қоплаш.

Умумий овқатланиш корхоналарида хизмат кўрсатиш жараёнида истеъмолчининг ҳоҳишига кўра тайёр ошпазлик маҳсулоти ва харид қилинадиган товарлар, шу жумладан вино-ароқ маҳсулотлари тегишли равишда қадоқланган ҳолда олиб кетиш учун сотилиши мумкин.


19. Хизмат кўрсатиш учун олдиндан бериладиган буюртмани қабул қилишда корхона уни ўзаро мажбуриятларда белгиланган муддатларда бажаришни кафолатлаши керак. Бундай буюртмани корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар билан бажариш имкони бўлмаган тақдирда корхона ушбу тадбирнинг, истеъмолчининг манфаатларини камситмаган ҳолда, бу ҳақда камида 7 кун олдин хабардор қилиб, бошқа умумий овқатланиш корхонасида бажарилишини таъминлашга мажбурдир.

Буюртмачи тадбир ўтказиладиган куни ўз буюртмаси бўйича хизмат кўрсатилишини рад этган тақдирда, у ўзи буюртирган, бошқа истеъмолчиларга сотиш мумкин бўлмаган маҳсулот (товар)ларни сотиб олишга мажбурдир.



III. УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ МАҲСУЛОТИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ВА СОТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Ошпазлик маҳсулотини тайёрловчилар санитария қоидаларига риоя қилишга, шу жумладан тиббий текширувларни, ходимларнинг санитария бўйича билимларини ошириш тадбирларини мунтазам равишда ўтказишга мажбурдирлар.

21. Таомлар уларни сотиш санитария қоидаларида белгиланган муддатларга қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириладиган миқдорларда тайёрланиши керак. Олдинги кундан қолган гўштли, балиқли қиймалардан, пиширилган макарон, қайла, ёрма маҳсулотларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Сузилаётган барча таомлар зарур ҳароратда бўлиши, ёғ, қаймоқ қайла, гарнир ва шўрва кабиларни сузишда ўлчовли анжомлардан фойдаланилиши керак.


22. Махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш корхоналари (хусусий тадбиркорлар) маҳсулотларини сотиш тартиби ижро этувчи ҳокимиятнинг маҳаллий органлари томонидан белгиланади.

Тез айнийдиган ошпазлик маҳсулотларини машиналарда, дўкончаларда ва қўлда сотиш тақиқланади. Уларнинг рўйхати санитария-эпидемиология назоратининг хусусий органлари томонидан тасдиқланади.


23. Умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёрловчи корхонанинг савдо залидан ташқарида сотиладиган ҳар бир туркуми тайёрловчи корхонанинг номи кўрсатилган, тайёрланган вақти, сотишнинг сўнгги муддати ва бир идишга жойланган маҳсулот вазни кўрсатилган ҳолда нархномага эга бўлиши керак.

Умумий овқатланиш маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар ҳам ушбу Қоидаларни, амалдаги санитария қоидаларини ва бошқа норматив ҳужжатларни бажаришга ҳақлидир.

24. Мулкчилик шаклларидан қатъий назар, умумий овқатланиш корхоналарида вино-ароқ маҳсулотлари сотиш тегишли савдо-ишлаб чиқариш концернлари ва вилоятлар матлубот уюшмалари тақдим этадиган дислокацияга мувофиқ жойлардаги ҳокимликлар томонидан бериладиган махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.



IV. МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР,

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИ ИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


25. Маҳсулотларни тайёрлаш технологик циклининг барча босқичларида уларнинг хавфсизлигини назорат қилиш, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари томонидан норма ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.



V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ВА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ


26. Сотувчи билан харидор ўртасида низолар пайдо бўлган тақдирда уларнинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ҳал этиш юзасидан шикоят бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган органларга ёки судга берилади.


27. "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида", "Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунлари моддаларининг ҳамда ушбу Қоидалар талабларининг бузилиши жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.