язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2002 й. 332-сон "Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2002 й.

N 332



ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК

КОРХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ВА

ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибининг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:


"Жисмоний шахслар томонидан товарлар тижорат мақсадлари учун олиб келинаётганда шартномага олиб келинаётган товарларни божхона расмийлаштируви бўйича транспорт-экспедиторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви бевосита жисмоний шахслар - товарларнинг эгалари томонидан амалга оширилади".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 9, 54-модда.