язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 03.02.2010 й. 2075-сон билан рўйхатга олинган Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 28.12.2009 й. 144-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 3 февралда 2075-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 28 декабрдаги

144-сон буйруғига

ИЛОВА



Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 74-моддасига мувофиқ мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тайинлаш - келишилган қатновдан фойдаланиш ва маълум йўналишда йўловчиларнинг (юкларнинг) мунтазам халқаро ҳаво ташувларини бажариш учун рухсатнома;


тайинланган ташувчи - Ўзбекистон Республикаси ҳаво қатнови тўғрисидаги халқаро шартнома (кейинги ўринларда халқаро шартнома деб юритилади) шартларига мувофиқ мунтазам халқаро ҳаво ташувларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган ташувчи.



II. ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчисининг маълум йўналишдаги мунтазам халқаро парвозлари, уни Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Дававианазорат деб юритилади) томонидан тайинлангандан сўнг амалга оширилади.


3. Тайинлаш мажбурий шарт ҳисобланиб, тегишли шартнома кучга киргандан сўнг амалга оширилади.


4. Тайинлаш ташувчига устун эгалик қилиш ва унинг фаолияти устидан ҳақиқий назорат олиб бориш Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ёки юридик шахсларига тегишли бўлган ҳолдагина кўриб чиқилади.


5. Тайинлаш учун ташувчи Дававианазоратга мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шакл бўйича аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

эксплуатант сертификати нусхаси иловалари билан;

ҳаво кемасига ва учинчи шахслар олдидаги жавобгарлигига суғурта полислари нусхалари;

халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни (юкларни) ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия нусхаси.


6. Дававиназорат тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, уларнинг ишончлилигини текширишни амалга оширади, шунингдек тайинлашни мақсадга мувофиқлиги юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишади.


7. Ўзбекистон Республикасининг асосий ташувчиси фойдаланаётган йўналишларда бошқа ташувчиларнинг халқаро парвозларни бажариши шу ташувчи билан олдиндан келишилгандан сўнг Дававианазорат томонидан кўриб чиқилади.


8. Ташувларга етарли даражада талаб бўлганда бир қатновдан бир қанча тайинланган ташувчилар, агар бу халқаро шартномаларга зид бўлмаса фойдаланишлари мумкин.


9. Бир қатновга тайинлашни бериш тўғрисида бир неча ташувчилардан ариза тушган ҳолларда афзаллик қуйидаги ташувчиларга берилади:

номунтазам (чартер) халқаро ташувларни амалга ошириш соҳасида иш тажрибасига эга бўлганларга;

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) тавсияларига максимал мос бўлган ҳаво кемаларидан фойдаланувчиларга.


10. Тайинлаш учун ариза келиб тушган кундан бошлаб Дававианазорат томонидан 20 иш куни давомида кўриб чиқилади.


11. Тайинлаш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Дававианазорат хорижий давлатни тайинланган ташувчи тўғрисида хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хат юборади. Тайинлашни бериш рад этилган тақдирда Дававианазорат ариза берувчига асосланган жавобни жўнатади.


12. Тайинлаш муддатсиз амал қилади.


13. Тайинлаш:

ташувчи томонидан халқаро шартномалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қоидалари бузилганда олти ойгача бўлган муддатга тўхтатилади;

ташувчи томонидан халқаро шартномалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодекси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қоидалари мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугаганда, шунингдек тайинлаш тўхтатилган муддат давомида ташувчи аниқланган қоидабузилишларни бартараф қилмаса тугатилади;

сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланган ҳолатда бекор қилинади.


14. Ташувчи тайинлашнинг тўхтатилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши тўғрисидаги қабул қилинган қарорга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғига

Ф.И.О.


АРИЗА


авиакомпанияси

(тўлиқ номланиши)



га асосан

(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тўлиқ номи)


_________________________________________________ йўналиши бўйича мунтазам йўловчи (юк) ташувларини амалга ошириш учун келишилган қатновдан фойдаланишга тайинлашни сўрайди.

Илова: ________________

(сана)

(лавозим, имзо, Ф.И.О.)

М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 45-модда.