язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 28.12.2009 й. 144-сон "Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.02.2010 й. 2075-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2010 й.

N 2075




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

28.12.2009 й.

N 144

БУЙРУҒИ



Мунтазам халқаро парвозларни

бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро

авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 13 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда) 74-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Мунтазам халқаро парвозларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташувчиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                             Т. Ўлжаев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 45-модда.