язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 22.10.2014 й. 52-н-сон “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 27.10.2014 й. 1881-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.10.2014 й.

N 1881-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

22.10.2014 й.

N 52-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида



Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 10 ноябрдаги 228-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1881, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 507-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                           Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиакорхоналаридаги ўқув юртларини сертификатлаш

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


3-иловада:


а) 13-параграфнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-§. Сифатни таъминлаш тизимига бўлган талаблар

ва парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими";


б) Қуйидаги мазмундаги 43-1-банд билан тўлдирилсин:

"43-1. Ўқув юртлари парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқади ва уни бошқаришнинг қуйидаги тизими орқали жорий қилади:

парвозлар хавфсизлигини таъминлаш сиёсати ва мақсадларини белгилаш;

парвозлар хавфсизлигини ошириш учун зарур бўлган тегишли чораларни қабул қилиш;

парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи хавф-хатарларни аниқлаш;

парвозлар хавфсизлиги масалаларини оммалаштириш;

парвозлар хавфсизлигини доимий мониторинг қилиб бориш;

парвозлар хавфсизлиги самарадорлигини назорат қилиш ва баҳолаш;

парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини мунтазам равишда такомиллаштириш.

Ўқув юрти томонидан раҳбар ходимларнинг парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими бўйича мажбурияти ва жавобгарлиги белгиланиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 3 ноябрь, 44-сон, 540-модда