язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 17.09.2013 й. 30-н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.09.2013 й. 1721-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.09.2013 й.

N 1721-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

17.09.2013 й.

N 30-н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш

қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



"Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                      Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш

қоидалари"га (ЎзР АҚ-198) киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 104-банддан ва 327-банднинг "б" кичик бандидан ", техник шартларга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 108-банддаги "давлат (тармоқ) стандартларининг ва техник шароитларнинг" деган сўзлар "давлат стандартларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 23 сентябрь, 38-сон, 503-модда