язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 13.08.2012 й. 11н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари"га (ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2012 й. 1723-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.08.2012 й.

N 1723-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

13.08.2012 й.

N 11н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш авиация қоидалари"га

(ЎзР АҚ-91) ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2012 йил 28 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидалари"га (ЎзР АҚ-91) (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                          Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш қоидалари"га (ЎзР АҚ 91)

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 89, 90, 92 ва 206-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"91. Вақтинчалик аэродромлар, авиация ишларини таъминлаш учун аэродромлар ва қўниш майдончаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланади.".


3. 8-иловада:

йигирма еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма саккизинчи - ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда йигирма еттинчи - ўттизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорология хизмати Маркази ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 33-34-сон, 401-модда