язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 21.05.2012 й. 48-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.06.2012 й. 1734-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.06.2012 й.

N 1734-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

21.05.2012 й.

N 48


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш

қоидаларига (ЎзР АҚ-160) ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида


(2012 йил 23 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2004 й., 2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 10 сентябрдаги 138-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига (ЎзР АҚ-160) (рўйхат рақами 1734, 2007 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 448-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                             Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал

авиацияси аэродромларини сертификатлаш қоидаларига

(ЎзР АҚ-160) киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида аэродромларни эксплуатация қилиш бўйича яроқлилик нормалари" авиация қоидаларида (ЎзР АҚ-153) белгиланган талаблар, мазкур Қоидалар мақсадлари учун сертификатлаш талаблари ҳисобланади".


2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Йўловчи, багаж ва юкларни ташиш учун мўлжалланган аэродром "Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари" (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 26-сон, 275-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари"да (ЎзР АҚ-198) (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 39-сон, 407-модда) белгиланган талабларга жавоб бериши керак".


3. 3-илованинг 4-қисми қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) Аэродромда ўрнатилган метеорологик асбоб-ускуналар рўйхатининг йиғма жадвали, қуйидаги маълумотларни келтирган ҳолда: буюм тури, заводдан берилган рақами, тайёрланган санаси, фойдаланиб бошланган сана ва текширилган санаси".


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 272-модда