язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11.11.2011 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2011 й. 1723-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2011 й.

N 1723-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

11.11.2011 й.

N 143


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2011 йил 17 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида "Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                           Т. Ўлжаев





Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 364-банддаги "ўтишга 30 км қолганда" деган сўзлар "ўтиш 30 км дан кам бўлмаган ҳолатда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 365-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"365. Вертикал эшелонлаштириш интерваллари қуйидагича ўрнатилади:

а) 30 эшелондан (900 м) 410 эшелонгача (12 500 м) - 300 м дан кам бўлмаган;

б) 410 эшелондан (12500 м) ва ундан юқорида - 600 м дан кам бўлмаган;

в) товушдан тез тезликда парвозларни бажарадиган ҲК билан бошқа ҳаво кемаси ўртасида - 1200 метр".


3. 368-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"368. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудида вертикал эшелонлаштириш ярим доира тизимида магнит меридиани бўйича ушбу Қоидаларнинг 21-иловасида кўрсатилган схемага риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Парвоз эшелонлари экипаж аъзолари ва ҳаво транспорти қатновини бошқариш органларига эшелон номерлари билан бирга берилади".


4. 370-банддаги "аниқ" деган сўз "магнит" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 974-банднинг "б" кичик бандидаги "4200 метргача" деган сўзлар "140 эшелонгача (4250 метргача)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 981-банддаги "баландликда (4200, 4500 ёки 7200, 7500 м)" деган сўзлар "эшелонларда 140 (4250 м), 150 (4550 м) ёки 240 (7300 м), 250 (7600 м)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 4-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ мазмундаги 21-илова билан тўлдирилсин.


9. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги гидрометеорологик хизмати Маркази ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га

4-ИЛОВА



Кутиш ҳудудида парвоз

ҚОИДАЛАРИ



1-§. Кутиш ҳудудлари


1. Навбатдаги ҲК аэродромга келишини ёки қўнишга киришини бошқаришни таъминлаш учун, қоида тариқасида аэродром аэронавигация нуқтаси ёки ҳаво коридори устида жойлашадиган кутиш ҳудудлари белгиланади.


2. ҲК кутиш ҳудудидаги ҳаракатлари белгиланган схема бўйича бажарилади.

Кутиш схемасининг конфигурацияси ва фойдаланиладиган атамалар.


1-расм

1-расмда келтирилган кутиш схемаси кутиш ҳудудлари ўнг билан қайрилиш парвозлари (стандарт) схемаларига киради. Кутиш ҳудудларида чап қайрилишли (ностандарт) парвозларнинг тегишли схемалари яқинлашиш йўлига нисбатан симметрик жойлашади.

Йўл чизиғи ҳамма схемаларда кўрсатилган ва учувчилар курсни маълум шамолга тўғрилаган ҳолда, курс ва вақтга кутиш ҳудудига киришда ва унда парвози давомида тузатишлар киритиб, йўл чизиғида ушлаб туришлари лозим.


3. Кутиш ҳудудида парвозларнинг ускуналар кўрсаткичлари бўйича тезлиги.


3.1. Кутиш зонасига кириш ва ундаги парвозлар қуйидаги жадвалда берилган ёки ундан кам бўлган тезлик кўрсаткичларида амалга оширилади.


Парвозлар баландлиги


Одатий шароитлар


Турбулентлик шароитлари


Қўшимча 140 эшелон (4250 метргача)


425 км/с (230 уз)

315 км/с (170 уз) кв.


425 км/с (230 уз)

315 км/с (170 уз) кв.


140 эшелон

(4250 метрдан) юқорилари қўшимча

200 эшелон

(6100 метргача)


445 км/с (240 уз)


520 км/с (280 уз) ёки нима камлигидан келиб чиқиб, 0.8 М


200 эшелон

(6100 метрдан) юқорилари 340 эшелон (10 350 метр) қўшимча


490 км/с (265 уз)



340 эшелон (10 350 метрдан) юқори


0.83 М

0.83 М

Эслатма:

юқорида кўрсатиб ўтилган парвоз баландликлари баландлик ўлчагичнинг мослаштирилишига қараб нисбий баландлик ёки парвознинг тегишли эшелонлари орқали акс эттирилади;

фақат А ва Б тоифадаги ҲК кутиши учун.


3.2. Барча қайрилишлар 25 даража оғиш бурчаги ва 3 даража/секунд бурчак тезлиги билан бажарилиши керак, бунда оғишнинг кичик бурчаги олинади.


3.3. Кетиш йўли чизиғи бўйлаб парвоз вақти 140 эшелонгача бўлган (4250 м) баландликкача бир дақиқани ташкил этади ва 140 эшелондан (4250 м) баланд баландликларда 1 дақиқа 30 сек., агар кутиш схемасида ўзгача вақт белгиланган бўлмаса.


3.4. Кетиш йўли чизиғи бўйлаб парвознинг ҳисобланиши назорат нуқта устидан ёки унинг ёнидан, ундан кечроқ нима бўлишига қараб, бошланади. Агар ённинг жойлашган ўрнини аниқлаш мумкин бўлмаса, унда ҳисоб кетиш йўли чизиғига қайрилган вақтдан бошланади.



2-§. Кутиш ҳудудига кириш ва чиқиш


4. Кутиш ҳудудларига кириш секторлари.

Кутиш ҳудудларига кириш киришнинг ўша секторлари йўналишларидан (1, 2, 3) амалга оширилади, бунда сектор чегараларининг ҳар томонидан 5 даража оғишга рухсат этилади.


5. Кутиш ҳудудига 1-сектордан кириш (параллель кириш). Кутиш ҳудуди назорат нуқтасини учиб ўтган ҲК кетиш йўли чизиғига параллель бўлган йўл чизиғига қайрилишни амалга оширади ва кетиш йўлида парвоз қилиш учун берилган вақтга тенг у бўйлаб давом этади. Сўнгра кутиш ҳудуди назорат нуқтаси томонга парвозга чиқиш учун кетиш йўли чизиғи томонга қайрилишни бажаради. Кутиш ҳудуди назорат нуқтаси устидан иккиламчи парвоз амалга оширилганидан кейин кетиш йўли чизиғига қайрилиш амалга оширилади ва кейинчалик схема бўйича:

берилган вақт давомида кетиш йўли чизиғи бўйлаб парвоз;

180 даражада яқинлашиш йўли чизиғига қайрилиш.

6. Кутиш ҳудудига 2-сектордан кириш (аралаш кириш).

Кутиш ҳудуди назорат нуқтаси учиб ўтилганидан кейин ҲК яқинлашиш чизиғига 30 даража бурчак остида ётган чизиққа қайрилишни бажаради ва кетиш йўли чизиғи учун кўрсатилган вақт ёки 1 мин. 30 сек., нима қисқалигига қараб, давомида парвозни бажаради. Шундан кейин яқинлашиш чизиғига қайрилиш бажарилади ва қолгани схема бўйича.


7. Кутиш ҳудудига 3-сектордан кириш (тўғри кириш).

Кутиш ҳудуди назорат нуқтасидан учиб ўтилгандан кейин ҲК кетиш йўли чизиғига қайрилишни амалга оширади ва кўрсатилган схема бўйлаб давом этади. Кутиш йўли чизиғи бўйлаб давом этиш вақти ҳисоби кутиш ҳудуди назорат нуқтаси ёнидан учиб ўтилган вақтдан бошланади. Сўнгра яқинлашиш йўли чизиғига чиқиш учун 180 даражада қўшалоқ қайрилиш бажарилади. Қайрилишнинг ўртача бурчаги 25 даражадан ошмаслиги лозим.


8. Кутиш пунктини тарк этишга рухсат олган учувчи кўрсатилган вақтда кутиш ҳудуди доирасида белгиланган вақтга, кўрсатилган вақтда кутиш пунктини тарк этиш учун вақтини тўғрилаши лозим.



3-§. Шамол таъсирини компенсация қилиш учун назорат ҳаракатлари


9. Яқинлашиш йўлидаги кутиш назорат нуқтасини учиб ўтгунга қадар яқинлашиш йўли чизиғига қайтиш мақсадида шамол таъсирининг компенсацияси учун курсда ҳам ва вақт бўйича ҳам тузатишлар киритиш керак.


10. Бундай тузатишларни киритишда аэронавигация воситаларининг бор кўрсаткичларини ва назарда тутилган ёки маълум шамол ҳақидаги маълумотлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш лозим. DMEдан чекланган даражадаги оралиқ масофа доим йўлнинг орқага қайтиш чизиғини чегаралайди. Чекланган радиал эълон қилинган ва самолёт дастлаб шу радиалга кирадиган тақдирда, у яқинлашиш йўли чизиғига қайрилгунча, ҳеч бўлмаганида DMEдан керакли оралиқ масофага узоқлашгунча шу бўйлаб давом этиши лозим."






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА


"Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

"Фуқаро ва экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш қоидалари" (ЎзР АҚ-91)га

21-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг самовий

ҳудудидаги вертикал эшелонлаштириш

СХЕМАСИ



Магнит меридианидан 0° дан 179° гача

Магнит меридианидан 180° дан 359° гача

Эшелон

номери


Метр


Фут


Эшелон

номери


Метр


Фут


30


900

3000

40

1200

4000

50


1500

5000

60

1850

6000

70


2 150

7 000

80

2 450

8 000

90


2 750

9 000

100

3 050

10 000

110


3 350

11 000

120

3 650

12 000

130


3 950

13 000

140

4 250

14 000

150


4 550

15 000

160

4 900

16 000

170


5 200

17 000

180

5 500

18 000

190


5 800

19 000

200

6 100

20 000

210


6 400

21 000

220

6 700

22 000

230


7 000

23 000

240

7 300

24 000

250


7 600

25 000

260

7 900

26 000

270


8 250

27 000

280

8 550

28 000

290


8 850

29 000

300

9 150

30 000

310


9 450

31 000

320

9 750

32 000

330


10 050

33 000

340

10 350

34 000

350


10 650

35 000

360

10 950

36 000

370


11 300

37 000

380

11 600

38 000

390


11 900

39 000

400

12 200

40 000

410


12 500

41 000

430

13 100

43 000

450


13 700

45 000

470

14 350

47 000

490


14 950

49 000

510

15 550

51 000

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 49-сон, 503-модда