язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 02.06.2010 й. 55-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига Шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.06.2010 й. 1360-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.06.2010 й.

N 1360-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

02.06.2010 й.

N 55


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига

Шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида


(2010 йил 9 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлар ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 16 апрелдаги 53-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемаларига Шовқинлар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1360, 2004 йил 20 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 242-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бошлиқ                                                                                Т. Ўлжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 218-модда.