язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 11.09.2008 й. 193-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2008 й. 1349-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2008 й.

N 1349-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

11.09.2008 й.

N 193


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг

турлари" Ўзбекистон Республикасининг Авиация

қоидаларига (ЎР АҚ-61) ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


(2008 йил 20 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари" Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                           Т. Ўлжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 40-41-сон, 418-модда.