язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 07.04.2008 й. 70-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.04.2008 й. 1186-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.04.2008 й.

N 1186-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

07.04.2008 й.

N 70


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш

тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш ҳақида


(2008 йил 19 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олиб, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) иловага* мувофиқ ўзгартиш киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                     Ҳ. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 113-модда.