язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 24.08.2007 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2007 й. 1721-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2007 й.

N 1721




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

24.08.2007 й.

N 131


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг

"Хавфли юкларни ҳаво транспортида

ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198)ни

тасдиқлаш тўғрисида


(2007 йил 5 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 95-моддасига асосан, меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси "Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари" (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат Ташқи алоқалар ва ҳавода ташишни назорат қилиш бўлими бошлиғи зиммасига юклатилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                      Ҳ. Тробов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 39-сон, 407-модда.