язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 19.07.2007 й. 110-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация Қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2007 й. 1349-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2007 й.

N 1349-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

19.07.2007 й.

N 110


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация

ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация

қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 7 сентябрдан кучга киради)



Халқаро фуқаро авиацияси (ИКАО) тўғрисида Конвенция иловалари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг меъёрий базасини такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиация ходимларини таснифлаш ва гувоҳномалар бериш авиация қоидаларига (2004 йил 7 май, рўйхат рақами 1349) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартиш ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.


4. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                               Ҳ. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 360-модда.