язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 1099-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 3692-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1669-сон "Фуқаро ва экспериментал авиацияда учувчилар таркиби учун ёшга оид чегараларни киритиш тўғрисида"ги 28.12.2007 й. Қарори (АВ томонидан 25.01.2008 й. 1762-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2008 й.

N 1762

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

28.12.2007 й.

N 1099


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2007 й.

N 3692


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.12.2007 й.

N 1669


ҚАРОРИ



Фуқаро ва экспериментал авиацияда

учувчилар таркиби учун ёшга оид

чегараларни киритиш тўғрисида


(2008 йил 4 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида Халқаро фуқаро авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркибига ёшга оид чегараларни ўзгартириш билан боғлиқ бўлган стандартлари ва тавсия этилган амаллар (Чикаго Конвенциясининг 1-иловасига киритилган 167-тузатиш) талабларини Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида жорий қилиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясининг 60 ва 65 ёшга тўлган учувчилар таркиби учун касбий фаолиятни амалга оширишда бериладиган рухсатга қуйидаги чегаралар киритилсин:

65 ёшга тўлган учувчилар таркиби Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга;

экипаж таркиби фақат битта учувчидан иборат бўлган ҳаво кемаларида халқаро тижорат ҳаво тушувларини бажарувчи 60 ёшга тўлган ҳаво кемаларининг командирлари (учувчилари) Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвозларни бажаришда ўз вазифаларини бажаришга қўйилмайдилар.

2. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 17 майдаги "Олтмиш ёшга тўлган авиация ходимларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиацияси ҳаво кемаларининг экипаж аъзолари вазифаларини бажаришда касбий фаолиятини амалга оширишга рухсат этишни чегаралаш тўғрисида"ги қарори (2001 йил 19 июнь, рўйхат рақами 1042) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан келишилган.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                      Ҳ. Тробов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                   А. Ҳаитов



Соғлиқни сақлаш вазири                                                         Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 17-модда.