язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 20.04.2007 й. 62-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.05.2007 й. 1186-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.05.2007 й.

N 1186-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

20.04.2007 й.

N 62

БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг

авиация ходимларини тиббий кўрикдан

ўтказиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 5 июндан кучга киради)



Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларини инобатга олиб, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом"га (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.


3. Ишлар бошқармаси томонидан девонхона билан ҳамкорликда Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг кўпайтирилиб манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.


4. Мазкур буйруқ бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари зиммасига юклатилсин.



Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи                                      Ҳ. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 22-сон, 229-модда.