язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Транспорт/ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 19.11.2004 й. 157-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.11.2004 й. 1186-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.11.2004 й.

N 1186-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

19.11.2004 й.

N 157


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси фуқаролик

авиациясининг ходимларини тиббий кўрикдан

ўтказиш тўғрисида низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2004 йил 10 декабрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 49-моддасига мувофиқ авиация ходимларининг соғлиғини яхшилаш мақсадида тана оғирлигининг ортиши оқибатида пайдо бўладиган юрак ишемия, гипертония касаллиги, қандли диабет, оёғ қон томирларининг варикоз кенгайиши, модда алмашинуви жараёни бузилишининг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғининг 2002 йил 4 октябрдаги 128-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиациясининг ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низомга (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кун муддат ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Парвоз хавфсизлиги назорати

бўйича давлат нозирлиги бошлиғи                       Х. Тробов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 48-49-сон, 498-модда.