язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.1998 й. 246-сон "Аэрбас Индастри" компанияси ишлаб чиқарган А-310 самолётини харид қилишни маблағ билан таъминлаш схемаси тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.1998 й.

N 246



"АЭРБАС ИНДАСТРИ" КОМПАНИЯСИ

ИШЛАБ ЧИҚАРГАН А-310 САМОЛЁТИНИ

ХАРИД ҚИЛИШНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ СХЕМАСИ

ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари паркини янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан "Аэрбас Индастри" компанияси ўртасида умумий суммаси 68,0 млн. АҚШ доллари бўлган битта янги А-310 самолётини сотиб олишга тузилган контрактга мувофиқ 10,2 млн. АҚШ доллари миқдорида 15 фоиз аванс тўланганлиги;

контракт суммасининг қолган 85 фоизи (57,8 млн. АҚШ доллари) "Кофас" (Франция), "Гермес" (Германия), Экспорт Кредитлар Кафолати Департаменти (ЕСGD) (Буюк Британия) экспорт кредит агентликларининг кафолати остида "Сосьете Женераль" (Франция) банкининг экспорт кредит агентликларининг суғурта мукофотини ўз ичига олган йиллик фоиз ставкаси 6,8365 фоиз бўлган, 10 йил муддатга бериладиган кредити ҳисобига маблағ билан таъминланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Молиявий лизингнинг қуйидаги тузилмасига розилик берилсин, унда:

самолётни сотиб олиш учун қарз "Сосьете Женераль" банки томонидан "Кофас", "Гермес", ЕСGD экспорт кредит агентликларининг суғуртаси остида Кайман оролларида рўйхатдан ўтказилган Хива Лизинг Лимитед (Кайман ороллари) ("Хива Лизинг") махсус лизинг компаниясига берилади;

"Хива лизинг" компанияси молиявий лизинг даврида, кредит тўлиқ тўлангунгача самолётнинг эгаси ҳисобланади ва уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ижарага беради;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки самолётни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига субижарага беради;

"Хива лизинг" А-310 самолётига гаровни "Сосьете Женераль" фойдасига рўйхатдан ўтказади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

харид қилинаётган самолётни маблағ билан таъминлаш учун зарур бўлган ижара, субижара, гаров ва бошқа битимлар тўғрисида Битимлар тузсинлар ва уларнинг бажарилишини таъминласинлар;

тузилган битимлар шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ самолётни рўйхатдан ўтказсинлар;

субижара, воситачилик ҳақи, фоизлар тўлаш, муддати ўтказиб юборилган тўловларни қоплаш, шунингдек кредитга ва молиявий лизингга хизмат кўрсатишда пайдо бўлувчи бошқа харажатларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилиши юзасидан кафолат битими тузсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан ижара, субижара ва битишув бўйича бошқа ҳужжатлар шартларининг бажарилиши юзасидан "Сосьете Женераль", ЕСGD, "Кофас", "Гермес" ва "Хива Лизинг" лизинг компанияси учун мақбул бўлган шакл ва мазмунда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан мажбурият хатини беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Б.Сайфиддинов:

"Сосьете Женераль", ЕСGD, "Кофас", "Гермес" ва "Хива Лизинг" лизинг компанияси фойдасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ижара, субижара ва битишув бўйича бошқа ҳужжатлар шартларининг ўз вақтида бажарилишини кафолатловчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатлар беришга;

субижара тўғрисидаги битим бўйича "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мажбуриятлари юзасидан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фойдасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолашга вакил қилинсин.


6. Белгилансинки, кредитларни тўлаш Ижара тўғрисидаги асосий битим ва Субижара тўғрисидаги асосий битим шартларига мувофиқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тижорат фаолияти ҳисобига ижара тўлови тўлаш йўли билан амалга оширилади.


7. Маҳфий.


8. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва харид қилинадиган самолётни маблағ билан таъминлашнинг бошқа қатнашчилари солиқлар, тўловлар, божлар, воситачилик ҳақининг барча турларидан, ҳужжатлар божхонада ва нотариал расмийлаштирилганлиги, ушбу маблағ билан таъминлаш билан боғлиқ контрактлар ва битимлар рўйхатдан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғимлардан, шунингдек гаров тўғрисидаги шартномалар расмийлаштирилишига тегишли суғурта бўйича мажбурий тўловлардан озод қилинсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги харид қилинадиган А-310 самолётини маблағ билан таъминлаш бўйича "Сосьете Женераль", ЕСGD, "Кофас", "Гермес" ва "Хива Лизинг" лизинг компанияси учун мақбул бўлган шакл ва мазмунда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Ижара ва субижара тўғрисидаги битим мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича юридик хулоса берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур битишув амалга оширилиши муносабати билан тузилган контрактлар ва битимларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов