язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1996 й. 412-сон "Боинг" (АҚШ) компаниясида ишлаб чиқарилган иккита "Боинг"-767-300 ЕR самолётини харид қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1996 й.

N 412



"БОИНГ" (АҚШ) КОМПАНИЯСИДА ИШЛАБ

ЧИҚАРИЛГАН ИККИТА "БОИНГ"-767-300

ЕR САМОЛЁТИНИ ХАРИД ҚИЛИШ

ТЎFРИСИДА


Авиация хизматлари ҳалқаро бозорида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг рақобатдошлилигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси томонидан иккита Боинг-767-ЗОО ЕR самолёти ва РW-4062 русумли двигатель комплекти юзасидан "Боинг" (АҚШ) ва "Пратт энд Уитней" (АҚШ) компаниялари билан контрактлар имзоланганлиги;

республика бюджетидан қайтариладиган асосларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига берилган  маблағлари ҳисобидан 30,273,900 ақш доллари суммасида 15 фоиз аванс тўланганлиги;

контрактлар суммасининг қолган 85 фоизи (171, 552, 100 ақш доллари) АҚШнинг Эксим банки кафолати остида Чейз Манхэттен банк кредити ҳисобидан маблағ билан таъминланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. АҚШнинг Эским банки томонидан таклиф этилган самолётларни комплект ҳолда етказиб бериш схемасига розилик берилсин, бунда:

кредит ресурсларини Чейз Манхэттен банк беради;

"Ўзбекистон Файнэнс Лтд" махсус корпорацияси кредит юзасидан қарз олувчи ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки самолётлар ижарачиси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси  субижарачи ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси:

"Ўзбекистон Файнэнс Лтд" махсус корпорацияси, АҚШнинг Эксим банки, Чейз Манхэттен банк, "Ферст Секьюрити Банк Нэшнл Ассосиэйшн" гаровининг ишончли эгаси ва "Кодан Траст Компани" траст компанияси билан қатнашиш тўғрисида битим тузсинлар;

"Ўзбекистон Файнэнс Лтд" билан Ижара тўғрисида асосий битим ҳамда эҳтиёт двигатель ва эҳтиёт қисмларни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи билан субижара тўғрисида асосий битим тузсинлар;

Боинг-767-300 ЕК самолётларини рўйхатдан ўтказсинлар ва Гаров тўғрисидаги битим, Ижара тўғрисидаги асосий битим, субижара тўғрисидаги асосий битим талабларига мувофиқ Бермудда самолётлар, эҳтиёт двигатель ва эҳтиёт қисмлар гаровини расмийлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С. Ҳамидов Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан:

мазкур молия лизингининг амалга оширилишини тасдиқловчи кафолат хатини;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон Файнэнс Лтд" махсус корпорациясининг барча мажбуриятлари юзасидан кафолат битимини имзолаш ва АҚШнинг Эксим банкига юборишга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлиги:

иккита Боюнг-767-300 самолёти, эҳтиёт двигатель ва уларга эҳтиёт қисмлар етказиб беришни маблағ билан таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Кафолат битими ҳамда АҚШнинг Эксим банки томонидан берилган шакл бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг мажбуриятлари бўйича Юридик хулоса берсин;

Ижара тўғрисидаги асосий битим, Субижара тўғрисидаги асосий битим, Гаров тўғрисидаги битим талабларига мувофиқ самолётлар, эҳтиёт двигатель ва уларга эҳтиёт қисмлар гарови рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқласин.


6. Белгилансинки, кредитни тўлаш Ижара тўғрисидаги асосий битим, Субижара тўғрисидаги асосий битим шартларига мувофиқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тижорат фаолияти ҳисобидан ижара тўловларини тўлаш йўли билан амалга оширилади.

Пул-кредит сиесати бўйича республика комиссияси ижара туювларини ва лизинг бўйича бошқа харажатларни ўз вақтида тўлаш учун сумлардаги маблағлар Республика валюта биржаси савдоларида биринчи навбатда конвертация қилинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва мазкур молия лизингининг бошқа қатнашчилари солиқлар, йиғимлар, пошлиналарнинг барча турларидан, рўйхатдан ўтказганлик учун тўловлардан ҳамда мазкур молия лизингини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа барча тўловлардан озод қилинсин.


8. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси самолётлар тайёргарлик кўрган экипажлар ва муҳандис-техник ходимлар томонидан ишлатилишини, шунингдек маҳсулот етказиб берувчи фирмалар билан эҳтиёт қисмлар ва Боинг самолётларини хавфсиз ишлатиш учун зарур бўлган бошқа буюмлар харид қилиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов