язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1995 й. 303-сон "Тошкент" аэропортини реконструкция қилиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1995 й.

N 303



"ТОШКЕНТ" АЭРОПОРТИНИ

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



"Тошкент" аэропортини реконструкция қилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Германия Федератив Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1994 йил 13 майда тузилган Молиявий ва техник ҳамкорлик соҳасида ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш доирасида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Германиянинг "Штрабаг", "Сименс" ва "Алкатель" фирмалари билан "Тошкент" аэропортининг аэродром иншоотларини реконструкция қилиш ишларини бажаришга доир шартномалар тузганлиги;

"Штрабаг" фирмаси Жанубий учиш-қўниш майдонини шу йилнинг сентябригача ишга туширган ҳолда кучайтиришни биринчи навбатда амалга ошириш ва Шимолий учиш-қўниш майдонини реконструкция қилишни 1995 йил декабрда тўлиқ тугаллашни зиммасига олганлиги;

"Тошкент" аэропортини реконструкция қилиш ишларини маблағ билан таъминлаш учун KFW банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўртасида 31,3 млн Германия маркаси миқдорида имтиёзли кредит берилиши тўғрисида шартнома тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Тошкент" аэропорти учиш-қўниш майдонларини реконструкция қилиш ишларини амалга оширишнинг иловага* мувофиқ жадвалига розилик билдирилсин.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ҳафта муддатда KFW банки билан биргаликда "Тошкент аэропорти" ёрдам дастурини учиш-қўниш майдонларининг устуворлигини ва уларда бажариладиган ишларнинг ҳажмларини аниқлаш қисмини қайта кўриб чиқсин.


3. Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси "Штрабаг" фирмаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг буюртманомаларига мувофиқ келтирилаётган асбоб-ускуна ва моддий ресурсларнинг божхона ҳужжатлари ўз вақтида (кўпи билан уч кунда) расмийлаштирилишини ва мўлжалланган жойга етказиб берилишини таъминласинлар.


4. Субпудрат ишларини бажаришни ва маҳаллий қурилиш материалларини етказиб беришни амалга ошираётган "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни, "Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси, "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси "Штрабаг" фирмаси билан тузилган шартнома мажбуриятларининг келишилган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


5. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан биргаликда икки ҳафта муддатда реконструкция қилиш ва авиакомпаниянинг кредитни қайтариши даврида "Тошкент" аэропортига солиқ имтиёзлари бериш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги KFW банки билан биргаликда мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда зарур тадқиқотларни амалга оширсинлар ва Жанубий учиш-қўниш майдонини кенгайтириш ҳамда уни ИКАО Халқаро фуқаро авиация ташкилоти нормалари бўйича иккинчи тоифагача етказишнинг мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммаларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.